ўзбекистон республикасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик

DOCX 21.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1661529119.docx ўзбекистон республикасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик режа: 1. патент ҳуқуқининг ривожланиш тарихи. имо ни муҳофазалаш соҳасида ўзбекистон қонунчилиги. алоҳида ҳуқуқлар. 2. муҳофаза ҳужжатларининг турлари. муҳофаза муддатлари. 3. интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш соҳасида халқаро кооперация 1. мамлакатимизнинг асосий қонуни ўзбекистон республикаси конституциясидир. конституция ўзбекистон қонунчилигини ишлаб чиқишнинг асосий қоидаларини белгилаб беради. бизнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазалаш соҳасида амалдаги қонунчилигимиз бевосита мулкка эгалик ва илмий-техник ижодиёт эркинлиги ҳуқуқлари акс этган конституциянинг их бўлими 36 - ва 42 - моддаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган. интеллектуал мулк объектларини яратиш, муҳофазалаш ва фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи соҳаси ҳисобланади ва ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қуйидаги қонунлар амал қилади: 1996 йил 30 августда қабул қилинган “муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонун; 1994 йил 6 майда қабул қилинган ва 1997 йил 26 декабрда ўзгартирилган “ихтиролар, фойдали …
2
аллифилик ҳуқуқлари бўйича агентлик; ўзбекистон республикаси давлат патент идораси, унинг вазифаси саноат мулки объектларини муҳофазалаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдан иборат. муаллифга шунингдек муаллифлик номи ҳуқуқи ҳам берилган бўлиб, унга мувофиқ муаллиф ўз объектига ўзининг номи ёки бошқа номни бериши ҳуқуқига эга. интеллектуал мулк объектларига мулкий ҳуқуқлар фуқаро ёки юридик шахснинг шу объектга алоҳида ҳуқуқларидир. фақат алоҳида ҳуқуқлар эгаси интеллектуал мулк объектидан бошқа шахслар фойдаланишига рухсат бериши ёки ман қилиши мумкин. алоҳида ҳуқуқлар фақат қонунда кўзда тутилган ҳолларда ва фақат интеллектуал мулк объектларидан меъёрида фойдаланишга ҳамда унинг эгасининг қонуний манфаатларига зарар етказилмаган тақдирдагина чекланиши мумкин. алоҳида ҳуқуқлар қуйидаги ҳолларда чекланиши мумкин: · ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган ихтиро, фойдали моделлар, саноат намуналари таркибидаги қурилмаларни бошқа давлат, париж конвенцияси иштирокчисининг транспорт воситасида, бу транспорт воситаси вақтинча ёки тасодифан ўзбекистон республикаси ҳудудида бўлганда қўлланиш, бунда бу қурилмалар фақат шу восита эҳтиёжлари учунгина фойдаланилиши шарт; · таркибида патентланган объектлар бўлган воситалар устида илмий тадқиқот …
3
хтирога патент – ихтиронинг устуворлик санасидан бошлаб йигирма йил мобайнида амал қилади, моҳияти бўйича экспертиза ўтказилгандан сўнг берилади; ихтирога дастлабки патент (2002 йил октябр ойигача) – дастлабки экспертиза ўтказилгандан сўнг берилади ва устуворлик санасидан бошлаб беш йил мобайнида амал қилади. талабнома берувчининг моҳияти бўйича экспертиза ўтказиш тўғрисидаги илтимосига кўра патентга айлантирилиши мумкин; саноат намунасига патент – моҳияти бўйича экспертиза ўтказилгандан сўнг берилади ва устуворлик санасидан бошлаб 10 йил мобайнида амал қилади, патент эгасининг илтимоси билан амал қилиш муддатини яна беш йилга узайтириш имкониятини сақлаб қолади; саноат намунасига дастлабки патент (2002 йил октябр ойигача)– дастлабки экспертиза ўтказилгандан сўнг берилади ва устуворлик санасидан бошлаб беш йил мобайнида амал қилади. дастлабки патент эгаси илтимосига кўра патентга айлантирилиши мумкин. фойдали моделга патент – дастлабки экспертиза ўтказилгандан сўнг берилади ва устуворлик санасидан бошлаб беш йил мобайнида амал қилади ва талабнома берувчининг илтимосига кўра яна уч йилга узайтирилиши мумкин. товар белгисига гувоҳнома - экспертиза ўтказилгандан сўнг …
4
жиҳатидан экспертизадан фарқи энг аввало шундаки, дастлабки экспертиза вақтида талабнома берилган объектнинг (ихтиро, фойдали модел ) маҳаллий янгилик талабларига мувофиқлиги текширилади, яъни патент экспертлари фақат ўзбекистондаги мавжуд патент ҳужжатларини текширадилар, моҳият жиҳатидан экспертизада эса объектнинг жаҳон техника даражасига мувофиқлиги текширилади. патент идораси маълумотлар расмий равишда чоп этилгандан сўнг уч ой ўтгач патент эгасига (ёки товар белгиси эгасига) муҳофаза ҳужжати, тегишлича патент ёки гувоҳнома беради. патент ёки гувоҳнома ўзбекистон республикаси номидан берилади ва патент идораси раҳбари томонидан имзоланади. шуни қайд этиб ўтиш керакки, ҳамма вақт битта объектга фақат битта муҳофаза ҳужжати (патент ёки гувоҳнома) берилади. агар патент эгаси бир нечта бўлса (масалан, икки фирма ёки икки ҳаммуаллиф) улар битта патент оладилар. қайд этиб ўтамизки, кейинчалик патент эгаси патентни кучда сақлаб туриш учун мунтазам равишда бож тўлаб туришлари шарт, бож тўламаслик муҳофаза ҳужжатининг амал қилиши тўхташига олиб келиши мумкин. патент қуйидаги ҳолларда ҳам амал қилишдан тўхтатилиши мумкин: · патентнинг амал қилиш муддати …
5
нг ажралмас омили бўлиб қолди [5]. бундан ташқари йил сайин жаҳонда иқтисодий интеграция жараёнларининг кучайиб бориши кузатилмоқда. рақобат кураши шароитида фақат ишлаб чиқаришнинг яхшиланган усулларини қўлланиш ёки техник-иқтисодий ва истеъмол (шу жумладан ташқи кўриниши ва савдо имиджи) хусусиятлари яхшиланган товарларни яратиш йўли билан қўшимча фойда олиш мумкин. шу муносабат билан интеллектуал мулк объектлари, хусусан уларнинг асосий хусусияти – қўшимча фойда “келтирувчи” сифатидаги роли тобора ошиб бормоқда. бугунги кунда янги интеллектуал мулк объектларини яратиш, уларни ишончли муҳофазалаш ва самарали фойдаланиш (шу жумладан бу объектларини сотиш) ҳар қандай корхона, фирма, корпорация муваффақиятининг ажралмас элементи бўлиб қолмоқда. табиийки, турли давлатларда интеллектуал мулкни муҳофазалашнинг бир-биридан фарқ қиладиган тартиблари талабнома берувчилар учун ихтироларни патентлаш, товар белгиларини рўйхатга олишни мураккаблаштирар, бу эса хақаро савдо-сотиқ иқтисодиётини ривожлантириш йўлида жиддий тўсиқ бўлар эди. шунинг учун интеллектуал мулк ҳуқуқлари ривожланишининг бутун тарихи давомида давлатлар интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш масалаларига ёндашувларни бир хиллаштириш йўлларини фаол изламоқда. бу муаммолар интеллектуал мулк …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик"

1661529119.docx ўзбекистон республикасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик режа: 1. патент ҳуқуқининг ривожланиш тарихи. имо ни муҳофазалаш соҳасида ўзбекистон қонунчилиги. алоҳида ҳуқуқлар. 2. муҳофаза ҳужжатларининг турлари. муҳофаза муддатлари. 3. интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш соҳасида халқаро кооперация 1. мамлакатимизнинг асосий қонуни ўзбекистон республикаси конституциясидир. конституция ўзбекистон қонунчилигини ишлаб чиқишнинг асосий қоидаларини белгилаб беради. бизнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазалаш соҳасида амалдаги қонунчилигимиз бевосита мулкка эгалик ва илмий-техник ижодиёт эркинлиги ҳуқуқлари акс этган конституциянинг их бўлими 36 - ва 42 - моддаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган. интеллектуал мулк объектлари...

DOCX format, 21.6 KB. To download "ўзбекистон республикасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик", click the Telegram button on the left.