айбсизлик презумпциясининг умумий тушунчаси ва моҳияти

DOCX 26,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1538550863_72465.docx айбсизлик презумпциясининг умумий тушунчаси ва моҳияти режа: 1. айбсизлик презумпциясининг пайдо бўлиши 2. айбсизлик презумпцияси “презумпция” сўзи лотинча «praesumptie» сўзидан олинган бўлиб, бир неча маъноларни англатади. улардан бири – тахмин бўлиб, фанда ва кишиларнинг иш фаолиятида кенг қўлланилади. айбсизлик презумпцияси – бу айби қонунда белгиланган тартибда ва тегишли органлар томонидан тасдиқланмагунча, шахснинг айбсиз ҳисобланишидир. жиноят ҳуқуқи назариясида айб деганда, шахснинг содир этган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) ва унинг оқибатларига (қасддан ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги) бўлган руҳий муносабати тушунилади.[footnoteref:1] [1: муаллифлар жамоаси. “жиноят ҳуқуқи”. умумий қисм. –т.: адолат, 1998. - 84 б.] айбсизлик презумпциясининг пайдо бўлиши ва принцип сифатида шаклланиши узоқ тарихга яъни xviii асрга бориб тақалади. у дастлаб 1789 йилги франция фуқаролик ва инсон ҳуқуқлари декларациясининг 9-моддасида қуйидаги мазмунда баён қилинган. “ҳар бир инсон суд томонидан айбдор деб эълон қилинмагунига қадар айбсиз деб эътироф этилади. уни ушлаш вақтида қилинган ҳар қандай шавқатсизлик ёки инсонга хос бўлмаган муносабат қонун …
2
билан унинг айби қонуний тартибда аниқланмагунча, айбсиз деб ҳисобланишга ҳақлидир”. айнан ушбу тушунча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддаси 2-бандидаги “жиноят қилишда айбланаётган ҳар бир одам, унинг айби қонунга биноан исботлаб берулмагунча айбсиз деб ҳисобланиш ҳуқуқига эгадир”, деган мазмунга тўла мос келади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддасининг биринчи қисмида айбсизлик презумпцияси қуйидагича талқин қилинган: жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча, у айбдор ҳисобланмайди. судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади конституция асосида қабул қилинган айрим қонунларда ҳам айбсизлик презумпцияси принцип сифатида эътироф этилган. жумладан, янги таҳрирдаги (2000 йил 14 декабрь) “судлар тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунининг 10-модда 2-қисмида “айбланувчи, унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга қадар айбсиз ҳисобланади” деб белгиланган. ўзбекистон республикаси жиноят процессуал кодекси 23-моддасида ҳам гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда …
3
ал қилинадиган соҳаларига ҳам тааллуқлидир. шунинг учун ҳам соҳалараро категория сифатида айбсизлик презумпцияси катта қизиқиш уйғотади. қонунчилигимизда айбсизлик презумпцияси принципининг амал қилинишининг ўзи унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги ва ҳақиқий демократик ҳуқуқ эканлигидан далолат беради. айбсизлик презумпцияси шахс ушланган вақтидан бошланиб, суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар амалда бўлади. суддан ташқари шахсни жиноят содир этишда айбдор деб топишга ҳеч қандай орган ёки мансабдор шахс ҳақли эмас. гумон қилинувчи ёки айбланувчини айби исботланмай туриб, судга беришга суд эса суд мажлисида текширилмаган далилларга асосланиб судланувчини айбдор деб топишга ҳақли эмас. бу ҳолат одил судловга қарши қаратилган жиноят ҳисобланиб, тегишли жиноий жавобгарликка тортилишга асос бўлади. “маълум шахсни жиноят содир этганликда айбдор деб топишда ва унга нисбатан жазо чораси тайинлашда ёки уни айби исботланмаганлиги, асосланмаганлиги учун ноҳақ жавобгарликка тортилганлигини реабилитация қилишда ҳал қилувчи овозга фақатгина суд эгадир”.[footnoteref:2] [2: рустамбаев м.х., никифорова е.н. правоохранительные органы. – ташкент: тгюи, 2003. -69 с.] айбсизлик …
4
кейингина давлат шахсни айбдорлигини, жазога сазоворлигини тан олади. агар ҳукм устидан апелляция тартибида ёки кассация инстанциясига шунингдек, назорат тартибида шикоят ёки протест билан мурожаат қилинган бўлса, ҳукмнинг ижроси тўхтатилади. бундай ҳолда таъкидлаш жоизки, айбсизлик презумпциясининг кафолати сақланиб қолади. айбсизлик презумпциясининг моҳияти ва объектив ҳуқуқий ҳолати ҳам айнан ана шунда. унгача жиноят судлов ишларини юритувчи мансабдор шахслар, шунингдек, бошқа корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва фуқаролар айбланувчига айбдор деб қарашга ҳақли эмаслар. айбсизлик презумпцияси айбланувчини ҳуқуқий статуси сифатида нафақат жиноят процессида балки, барча ҳуқуқий муносабатда намоён бўлади. ҳукм қонуний кучга кирмасдан туриб, айбланувчини қамоқда ушлаб турилгани учун сайловларда иштирок этиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, иш жойидан бўшатиш, ўқув муассасасидан четлатиш мумкин эмас. чунки у айбсизлик презумпцияси билан кафолатланган. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ёки айблов хулосасининг тасдиқланиши шахсни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинди деган мазмунни англатмайди. айбсизлик презумпцияси айбланувчининг ўз-ўзини ҳимоя қилиш кафолати, жиноят судлов ишларини юритиш …
5
аш учун мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириши мумкин, лекин бу иш шахснинг қадр-қимматини қатъиян ҳурматлаш асосида бажарилиши лозим. тергов қилиш чоғида ҳам гумон қилинувчи ёки айбланувчи шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатларни содир қилиш тақиқланади. шуни ҳисобга олиш керакки, жиноят процессининг деярли ҳар бир моддасида айбсизлик презумпциясининг руҳи сезилади ва мазкур тамойил талабларига риоя қилинган ҳисобланади. умуман олганда, айбсизлик презумпциясининг тўла мазмунини бир моддада очиб бериш мумкин эмас, чунки бунинг имкони йўқ. айбсизлик презумпцияси – воқеликка тўғри бўлган ҳуқуқий ҳолат бўлиб, унга асосан айбдор шахсни жиноят содир этишдаги айбини, қачонки, суднинг айблов ҳукми чиқарилган бўлиб, айнан шу шахс айбдор деб ҳисобланса ва унинг айби жиноят иши бўйича йиғилган далиллар билан тасдиқланиб, процесс иштирокчиларида ушбу шахсни асосланган ва адолатли равишда жавобгарликка тортилганлиги, жазоланганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилганда тасдиқлаш мумкин бўлади.[footnoteref:3] [3: ўзбекистон республикаси жпкга шарҳлар. – тошкент: “адолат”, 2000 й.- …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "айбсизлик презумпциясининг умумий тушунчаси ва моҳияти"

1538550863_72465.docx айбсизлик презумпциясининг умумий тушунчаси ва моҳияти режа: 1. айбсизлик презумпциясининг пайдо бўлиши 2. айбсизлик презумпцияси “презумпция” сўзи лотинча «praesumptie» сўзидан олинган бўлиб, бир неча маъноларни англатади. улардан бири – тахмин бўлиб, фанда ва кишиларнинг иш фаолиятида кенг қўлланилади. айбсизлик презумпцияси – бу айби қонунда белгиланган тартибда ва тегишли органлар томонидан тасдиқланмагунча, шахснинг айбсиз ҳисобланишидир. жиноят ҳуқуқи назариясида айб деганда, шахснинг содир этган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) ва унинг оқибатларига (қасддан ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги) бўлган руҳий муносабати тушунилади.[footnoteref:1] [1: муаллифлар жамоаси. “жиноят ҳуқуқи”. умумий қисм. –т.: адолат, 1998. - 84 б.] айбсизлик презумпциясини...

Формат DOCX, 26,7 КБ. Чтобы скачать "айбсизлик презумпциясининг умумий тушунчаси ва моҳияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: айбсизлик презумпциясининг умум… DOCX Бесплатная загрузка Telegram