жиноят процессида ҳукм ажрим ва қарорларининг қонунийлиги

DOCX 21.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538560112_72481.docx жиноят процессида ҳукм ажрим ва қарорларининг қонунийлиги режа: 1. ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги асослилиги ва адолатлилигини текшириш 2. апелляция инстанцияси суди ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги асослилиги ва адолатлилигини текшириш ташкилий тузилиши жиҳатидан судлар бир-бири билан бўғин тушунчаси билан, бажарадиган функциялари жиҳатидан эса инстанция тушунчаси билан боғлиқ бўлади. суд инстанцияси суд ишларини ҳал этиш билан боғлиқ у ёки бу функцияни бажарувчи (ёки унинг таркибий тузилмаси) ҳисобланади. биринчи инстанция суди деб мазкур иш бўйича асосий масалаларни мазмунан кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга айтилади. жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция суди айбланувчи шахснинг жиноятни содир этишда айбдор ёки айбдор эмаслиги ва унга жазо тайинлаш масаласини хал қилади. биринчи инстанция суди сифатида уч бўғинли судларнинг барчаси, шу қаторда ўзбекистон республикаси олий суди ҳам иш кўради. бу судларнинг ваколат доираси амалдаги қонун билан аниқ белгиланган. иккинчи инстанция судларига апелляция ва кассация тартибида иш юритувчи судлар, учинчи инстанция судларига назорат тартибида ва янги очилган …
2
кўради (“судлар тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси). ўзбекистон республкаси конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги боис, фуқароларнинг ҳукм, ажрим ва қарорлар устидан апелляция, кассация ва назорат тартибида шикоят билдириш ҳуқуқи ҳам уларнинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади. апелляция инстанцияси суди[footnoteref:1] қонуний кучга кирмаган ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишга қаратилган. умумий юрисдикция судлари тизимида бундай судлар сифатида қуйи бўғин судларига кирмайдиган барча юқори турувчи судлар иш кўради. апелляция тартибида кўриб чиқилган иш кассация тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас. апелляция инстанциясининг иш юритиш мазмунига киритилмаган масалалар бундан мустасно, албатта. [1: ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 2001 йил, 1-2 сон, 11-модда.] кассация инстанция суди қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. назорат ва янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш қонуний кучга кирган …
3
қатъи назар, ишни кўриб чиқиш мажбуриятини юклайди. шикоят ёки протестнинг берилиши қабул қилинган қарорлар билан қонуний манфаатлари боғлиқ бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқий механизмни ишга туширади. юқори инстанция суди зиммасига ҳукм, ажрим ва қарорларни қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини аниқлаш, шикоятдаги ҳар бир важга асосланган жавоб бериш, шикоят берган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишларини бартараф этиш, шикоят билдирилган қарорнинг қонуний, асосли ва адолатлигини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни кўриш вазифасини юклайди. ишларнинг апелляция, кассация ва назорат тартибида юритилиши муҳим вазифаларнинг ҳал этилишига хизмат қилади, шунинг ўзи унинг аҳамиятини белгилаб беради. ҳукмларнинг (суд ажримлари, судъянинг қарорлари), шу жумладан, шикоят билдирилмаган ва протест келтирилмаган ҳукмларнинг (суд ажримлари, судьянинг қарорлари) ҳам қонуний асосли ва адолатли бўлишига эришишга кўмаклашади, чунки қонунда назарда тутилган суд қарорлари устидан шикоят билдирилиши, протест келтирилиши, ишнинг юқори инстанция суди томонидан кўриб чиқилиши шартлигини белгилайди. бу эса суд, прокурор, тергов органларини қонунга риоя қилишга ундаш орқали кучли …
4
малар берадилар. асослар мавжуд бўлмаганида апелляция, кассация ва назорат шикоятлари ва протестларни рад қиладилар ҳамда бу билан тергов ва суд амалиётида қонун нормаларини бир хилда қўлланилишига эришадилар. ишларнинг апелляция, кассация ва назорат тартибида юритилиши маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи, фуқаровий давогар, фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш вазифасини ҳал қилади, чунки бу шахслар ўзларининг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ҳар қандай масала бўйича шикоят билдириш ҳуқуқига эга. юқори инстанция судлари эса бундай шикоятларни кўриб чиқиши, бундай шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишларини аниқлаши, уларни бартараф этиши ва келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик чораларини кўриши шарт. бу процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашдаги жиноят процессуал кафолатдир. ишларнинг юқори инстанция судларида кўрилиши тергов органлари ва биринчи инстанция судлари фаолияти устидан назоратнинг процессуал шакли сифатида жиноят процессида қонунийликнинг таъминланишига хизмат қилади. юқори судларга қуйи судларнинг ҳукм, ажрим ва қарорлари устидан шикоят ёки протест келтиришнинг процессуал тартибини белгиланганлиги сансалорлик, ўзбошимчалик, пайсалга …
5
арнинг қуйи босқич суд идораларининг ҳаракатлари ва қарорларини назорат қилиши бу органлар фаолиятига аралашувига айланмаслиги ва уларнинг мустақиллигига путур етказмаслиги лозим; 5) суд ҳукмининг кучга кириши ва ижро этилиши узоқ муддатга қолдирилмаганидагина бундай ҳукмнинг умуммажбурийлигини таъминлаш, таъсирини кучайтириш мумкин. қонун чиқарувчининг суд қарорларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги устидан суд назоратининг аниқ шакллари ва миқёсларини белгиланиши пировард ушбу ва айрим бошқа омилларнинг ўзаро нисбати билан тавсифланади. амалдаги жиноят-процессуал кодекси қабул қилингунга қадар (1922, 1926, 1929 ва 1959 йилларда қабул қилинган жпклар) кассация инстанцияси мустақил босқични, назорат инстанцияси “қўшимча” босқич деб номланган. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ва 1995 йил 1 апрелдан кучга кирган жпкда янги 15 бўлим (ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш) ва янги 55-боб (ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари)нинг юзага келишини суд ислоҳоти натижалари деб қараш лозим. ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш жпкни мустақил тўртинчи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиноят процессида ҳукм ажрим ва қарорларининг қонунийлиги"

1538560112_72481.docx жиноят процессида ҳукм ажрим ва қарорларининг қонунийлиги режа: 1. ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги асослилиги ва адолатлилигини текшириш 2. апелляция инстанцияси суди ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги асослилиги ва адолатлилигини текшириш ташкилий тузилиши жиҳатидан судлар бир-бири билан бўғин тушунчаси билан, бажарадиган функциялари жиҳатидан эса инстанция тушунчаси билан боғлиқ бўлади. суд инстанцияси суд ишларини ҳал этиш билан боғлиқ у ёки бу функцияни бажарувчи (ёки унинг таркибий тузилмаси) ҳисобланади. биринчи инстанция суди деб мазкур иш бўйича асосий масалаларни мазмунан кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга айтилади. жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция суди айбланувчи шахснинг жиноятни содир этишда айбдор ёки айбдор эмаслиги ва унга жазо тайи...

DOCX format, 21.7 KB. To download "жиноят процессида ҳукм ажрим ва қарорларининг қонунийлиги", click the Telegram button on the left.