ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг моҳияти тизими ва таснифланиши

DOCX 28,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538569891_72494.docx ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг моҳияти тизими ва таснифланиши режа: 1. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари 2. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларини ўрганиш 3. жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг моҳияти, тизими ва таснифланиши ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари мақсад ва вазифаларига кўра муайян бир тизимни ташкил қилади. улар ўзаро боғлиқликда фаолият кўрсатганликлари билан ҳар бир асос ўз мазмуни ва хусусиятига эга. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларидан кўзланган асосий мақсад юқори инстанция судларининг қонуний кучга кирган ёки кирмаган ҳукмларига холисона баҳо беришлари учун имконият яратишдир.[footnoteref:1] умуман олганда, процессуал қонун талабига жавоб бермаган ҳукм уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асосларнинг бир нечтасини ўзида қамраб олиши мумкин. чунки, дастлабки терговда ёки суд терговида талаб даражасида тўла, ҳар томонлама, холисона текширилмаган жиноят ишига асосан чиқарилган ҳукмни ёки моддий ва процессуал қонунга риоя қилинмаган ҳолда тузилган якуний ҳужжатнинг хулосаларини тўғри ёки тайинланган …
2
нция судлари фаолиятини чегарасини белгилайди. жиноят процессига оид адабиётларда ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари турлича талқин қилинган. масалан, а.л. ривлин “кассация асослари қонунда белгилаб қўйилган шундай мезонларки, юқори босқич судлари уларга таяниб, ишда мавжуд бўлган ва тарафлар томонидан тақдим этилган материалларга асосланиб, ҳукмнинг қонунийлиги, асослилигини текширади”, [footnoteref:3] - дейди. [2: богословская л.а. основания к отмене или изменению приговоров. харьковский юридический институт. учебное пособие. 1981. -б. 23. ] [3: ривлин а.л. пересмотр приговоров. –м.: 1958. -168 б.] а.л. ривлиннинг “кассация асослари – бу муайян мезонлардир”[footnoteref:4] деган фикри ҳам жуда ўринли. дарҳақиқат, бу асослар йўл қўйилган қонун бузилишларидан далолат беради ва ҳукмни бекор бўлишига ёки ўзгаришига олиб келади, хусусан, юқори инстанция судлари ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишлари учун мезон вазифасини ўтайди. бу ўринда б.м. тавровскийнинг қуйидаги фикрига ҳам қўшилса бўлади. унинг фикрича, “бу қонун талабларини суриштирувчи, терговчи, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурор ёки ишни мазмунан кўрган судьянинг жиноят ишини тергов қилиш …
3
нг муҳим нормаларини тадқиқ қилишга имкон беради. булар жумласига ҳукм ва унга қўйилган талаблар, исботлаш ҳуқуқи ва исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, процесс иштирокчилари ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминловчи нормалар киради. шунга кўра, жиноят процессининг барча институтлари бир-бирига боғлиқ ва узвий эканлиги шубҳасиз. ҳукмни бекор бўлишига ёки ўзгартирилишига олиб келадиган асосий сабаб айнан қонун талабларини етарлича бажарилмаганлигидир. суд назоратининг асл моҳияти юқори инстанция судларининг қуйи суд томонидан чиқарилган процессуал ҳужжатларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириб, уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ваколатида намоён бўлади. бу масалани апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида иш юритишнинг предмети деб айтиш мумкин. “ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари юқори инстанция судлари томонидан жиноят процессининг барча босқичлари фаолиятини текшириш ва баҳо беришнинг классик шаклидир”.[footnoteref:6] [6: александров а.с., ковтун н.н. основания к отмене (изменению) приговора в суде апелляционной инстанции // ж. государство и право. -2001. -10-сон. –б. 55. ] ҳукмларни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг ҳуқуқий тавсифи ва …
4
лишининг ўзи бир қатор процессуал нормалар билан боғлиқ бўлиб, улар орасида жпкнинг 2-моддаси талаблари алоҳида ўрин тутади. унга кўра, “жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир. жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи лозим”. бу вазифалар жиноят судлов ишларини юритиш давомида ҳал қилинади ва суд ҳукмида узил-кесил ечимини топади. суд ҳукмининг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши, фақат суд мажлисида текширилган ва ўз исботини топган ишончли далилларга асосланиши, судланувчининг айбдорлиги суд муҳокамаси давомида рад қилиб бўлмайдиган далиллар билан ўз исботини топади. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари жиноят процессида белгилаб берилган вазифалар, одил судлов ҳужжатига қўйилган талаблар ва суд назоратининг конституциявий нормаларини қай даражада …
5
лсин. юридик адабиётларда ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари турлича талқин қилинган, унинг сонини кўпайтириш ёки камайтириш мумкинлиги тўғрисида фикрлар ҳам мавжуд. масалан, н.л.шило “дастлабки тергов органлари ёки асоссиз хукмни чиқарилишига таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қонун бузилишлари ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлади ва иккинчи инстанция суди уларни аниқлаганида хукмни бекор қилади ёки ўзгартиради”,[footnoteref:7]- дейди. бу таърифда, биринчидан, ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари билан йўл қўйилган қонун бузилишлари бир фаолият сифатида кўрсатилган; иккинчидан, ҳукмни бекор қилиш билан ўзгартириш ўртасида фарқ мавжудлиги таъкидланмаган. [7: шило н.л. кассационное и надзорное производство в уголовном процессе. учебное пособие. –ашхабад.: 1975. -б. 12.] п.м.давыдов, - “кассация асослари - булар процессуал ва моддий қонун нормаларининг бузилиши ҳисобланиб, ҳукмни ноқонуний ва асоссиз деб бекор қилишга ёки ўзгартиришга олиб келади”,[footnoteref:8]- дейди. бу таърифда ҳам ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартиришнинг барча асослари эмас, балки фақат процессуал ва моддий қонуннинг бузилиши назарда тутилади. [8: …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг моҳияти тизими ва таснифланиши" haqida

1538569891_72494.docx ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг моҳияти тизими ва таснифланиши режа: 1. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари 2. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларини ўрганиш 3. жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг моҳияти, тизими ва таснифланиши ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари мақсад ва вазифаларига кўра муайян бир тизимни ташкил қилади. улар ўзаро боғлиқликда фаолият кўрсатганликлари билан ҳар бир асос ўз мазмуни ва хусусиятига эга. ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларидан кўзланган асосий мақсад юқори инстанция судларининг қонуний кучга кирган ёки кирмаган ҳукмларига холисона баҳо беришлари учун имконият яратишдир.[footnoteref:1] умуман олганда, процессуал қонун талабига жа...

DOCX format, 28,5 KB. "ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг моҳияти тизими ва таснифланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.