жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлигини текшириш

DOCX 25.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538559195_72477.docx жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлигини текшириш режа: 1. жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги 2. афв этиш билан амнистия ўртасидаги фарқ жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлигини текширишнинг назарий ва амалий аҳамияти ҳар қандай ҳолатда ҳам, жазони тартибга соладиган жиноят қонунининг нотўғри қўлланилиши юқори турувчи суд томонидан ҳукмнинг ўзгартирилиши воситасида тузатилиши мумкин, лекин бунда “ўзгартирилган ҳукм бўйича тайинланган жазо дастлаб тайинланган жазодан ошиб кетмаслиги, шунингдек, бирмунча оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонун қўлланилмаслиги” керак ва суд “жазони кучайтиришга, шунингдек, бирмунча оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўлланишга ҳақли бўлмайди”.[footnoteref:1] [1: адаменко в.д., береговой и.е. судебный надзор: основания отмены, изменения приговора. ак-кем. барнаул. 1995. -б. 163.] амнистия ёки афв этиш ҳужжатининг нотўғри талқин қилиниши, қўлланилиши ёки хатолик билан қўлланилиши моддий тусдаги бошқа ҳуқуқий нормаларнинг бузилиши сабабли жиноят қонунининг нотўғри қўлланилишига мисол бўлиши мумкин. амнистия - бу “жиноятни содир қилган шахсларнинг жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши ёки ушбу шахсларга нисбатан суд томонидан тайинланган жазонинг бирмунча енгилроқ …
2
ҳлил қилиш ҳукмни бекор бўлиши ёки ўзгаришига олиб келишини ҳисобга олсак моддий қонундаги айрим масалаларни такомиллаштириш лозим. масалан, жпкнинг 533-моддасида ҳукмни ижро этиш асослари белгиланган, унга кўра: судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини қуйидаги асослардан бирортаси мавжуд бўлганда кечиктириши мумкин: 1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида - у соғайгунча; 2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор бўлиб қолса - бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга; 3) маҳкуманинг ёш боласи бўлса - у уч ёшга тўлгунга қадар; 4) жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа бирор табиий офат юз берганлиги, оиланинг меҳнатга яроқли ягона аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин бўлса - уч ойдан ошмаган муддатга. ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлантириш ёки келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини судья ишнинг …
3
таъриф беради: “қонунга хилоф савдо ёки воситачилик фаолияти деганда назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан шундай фаолиятни амалга ошириш тушунилади”.[footnoteref:2] ҳуқуқшунос олим р.к.қобуловнинг таъкидлашича, фақат инсоннинг қандайдир эхтиёжини қондириш учун мўлжалланган товарлар билан бирга, бунга назорат қилиб бўлмайдиган фойда олиш учун сотиб олиниши ва қайта сотилиши мумкин бўлган ҳужжатлар, турли томоша масканларига кириш ҳуқуқини берадиган чипталар, ҳар хил транспорт турларида юриш ҳуқуқини берадиган чипталар, дам олиш уйлари ва санаторийларга боришга ваколат берадиган йўлланмалар ва ҳоказолар ҳам жиноят предмети бўлиши мумкин.[footnoteref:3] [2: .рустамбоев м.ҳ жиноят ҳукуқи. (махсус қисм). дарслик. тошкент. “ўкитувчи”. 2003, -б. 294.] [3: қобулов р.к. ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига шархлар. тошкент, “адолат”, 1997, -б. 241.] демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш (жк 188-модда) жинояти объектив томондан савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда, яъни назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида қонунда белгиланган тартибда …
4
лиги юзасидан мавхумлик юзага келади. яъни, қонун ижодкорлари ушбу атамаларни ишлатиб нимани назарда тутмокда? жиноятчи томонидан ўзлаштириладиган фойданими ёки у томонидан етказиладиган зарарними? бу муаммо устида изланишлар олиб борган тадқиқотчилар томонидан ҳам айнан ушбу ноаниқликни бартараф этиш қилмишни квалификациясида ўта муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади[footnoteref:5]. [5: каранг: а.и. фабричный “некоторые проблемы определения ущерба от незаконной предпринимательской деятельности”. // ж. следователь. 2000. -1-сон. -б. 7-10; комментарий к уголовному кодексу рф. м.: “проспект”. 1997. -б. 399.; ларичев в. в. объективная сторона незаконной предпринимательской деятельности. указ. соч. -б. 29.; корчаген а. г., щербаков а. уголовно-правовые и крминологические аспекты преступлений в банковской сфере. указ. соч. -б. 115.; мурзаков с.и. структура имущественного ущерба и квалификация преступлений в сфере экономики. указ. соч. -б. 7.; минская в.-уголовно-правовое обеспечение применения норм об ответственности за преступления в сфере экономической деятельности. // ж. уголовное право. 1999.-3-сон. -б. 31.] агар қонун ижодкори бу ерда айнан фойдани назарда тутган бўлса, унда қонунда …
5
гар амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёхуд жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган шахс жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга ушбу кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлаши қайд қилинган. ваҳоланки, амнистия акти ёки афв этиш шартли озод этиш деб ҳисобланмайди. амнистия акти ёки афв этилгандан кейнги жазонинг муддатини 60-моддага кўра кейинги қилган қилмиши учун қўлланиладиган жазога қўшиб бериш, конституцияга ва халқаро ҳужжатларига, шу жумладан, жиноят-процессуал кодексининг 83-84-моддаларига тўғри келмайди. ҳулоса қилиб шуни айтиш жоизки, инсон тақдири билан боғлиқ бўлган ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши учун барча қонун нормалари талаб даражасида сифатли ўзаро мутаносиб бўлиши, уни қўллашда адолат ва ҳақиқат мезонларининг устунлиги таъминланиши лозим. фойдаланилган адабиётлар: 1. абдумажидов г. актуальные вопросы реализации принципа состязательности и равноправия сторон в судопроизводстве адвокат. -1999. –декабр. - б. 49-50. 2. абдумажидов ғ.а. конституция ва суд мустақиллиги – адолат гарови. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлигини текшириш"

1538559195_72477.docx жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлигини текшириш режа: 1. жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги 2. афв этиш билан амнистия ўртасидаги фарқ жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлигини текширишнинг назарий ва амалий аҳамияти ҳар қандай ҳолатда ҳам, жазони тартибга соладиган жиноят қонунининг нотўғри қўлланилиши юқори турувчи суд томонидан ҳукмнинг ўзгартирилиши воситасида тузатилиши мумкин, лекин бунда “ўзгартирилган ҳукм бўйича тайинланган жазо дастлаб тайинланган жазодан ошиб кетмаслиги, шунингдек, бирмунча оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонун қўлланилмаслиги” керак ва суд “жазони кучайтиришга, шунингдек, бирмунча оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўлланишга ҳақли бўлмайди”.[footnoteref:1] [1: адаменко в.д., береговой и.е. судебны...

DOCX format, 25.2 KB. To download "жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлигини текшириш", click the Telegram button on the left.