инновациялар ва инновациялар иқтисодий категорияси

PPTX 18 sahifa 327,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
презентация powerpoint хизматлар соҳаси корхоналарида инновацион фаолият ва инновацион асосда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари режа: 1.инновациялар тушунчаси ва инновациялар иқтисодий категория сифатида. 2.корхонанинг инновацион фаолияти. инновацияларнинг функциялари, хусусиятлари ва асосий тамойиллари. 3.хизматлар сохаси корхоналарида иннавацион асосда ривожлантиришти-ришнинг асосий йўналишлари 1.инновациялар тушунчаси ва инновациялар иқтисодий категория сифатида инновация (инглиз тилида-“янгилик”, “новаторлик”) деганда янги технологиялар, маҳсулотлар ва хизматлар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ва бошқаришнинг янги шакллари ва туридаги янгиликлардан фойдаланиш тушунилади. “янгилик”, “инновация” тушунчалари ўхшаш бўлсада, улар ўртасида фарқ мавжуд. янгилик бу янги тартиб, янги усул, ихтиро, янги ҳолат тушунилади, тегишли равишда соҳа ва тармоқларга киритилган янгиликдан фойдаланиш жараёнини англатади. янгиликнинг тарқалиш чоғидан у янги сифатга эга бўлади ва янгилик сифатида киритилади. инновация тушунчасини фанга биринчи маротаба иқтисодий категория сифатида австриялик иқтисодчи й. шумпетер киритди. у илк марта ўзгариш ва ривожланишнинг беш шаклидаги ишлаб чиқариш омилларининг янги комбинациялари масалаларини кўриб чиқади. бундай тушунчалар жумласига қуйидагиларни киради: янги техника, техналогик жараён ёки …
2 / 18
ишловчиларнинг ўзларини тутишларларидаги янгиликлардир. янгилик киритиш фақат кашфиёт ва янгиликларга таянмайди. шундай янгилик киритишлар борки, улар ғояларга асосланади. шундай қилиб, инновацияларнинг зарурий хусусиятлари бўлиб, улар-нинг янгилиги, ишлаб чиқариш қўлланиши (иқтисодий асосланганлиги) ва улар мажбурий тарзда истеъмолчилар талабларига жавоб бериши шарт. инновацияларнинг барча хилма-хиллигини қатор белгилар бўйича таснифлаштириш мумкин: янгилик даражаси бўйича: радикал (базисли) инновациялар, уларни янгиликлари, йирик кашфиётларни амалга оширади ва техника ва технологияларнинг янги авлоди ва ривожланиш йўналишларининг асоси бўлиб ҳисобланади. ўрта кашфиётларни амалга оширувчи яхшиловчи инновациялар. мадификатцион, техника ва технологияларнинг эскирган авлодини қисман яхшилашга , ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилашга йўналтиради. қўлланиш объекти бўйича: озиқ -овқат инновациялари, янги маҳсулот (хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ёки янги материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчиларга йўналтирилган. янги техника ва техналогияларни яратиш ва қўллашга йўналтирилган техналогик инновациялар. фирма ичида ва ташқари даражадаги янги ташкилий структураларни яратиш ва уларнинг фаолият юритишларига мўлжалланган жараёнли инновациялар. турли инновацияларнинг боғлиқлигидаги комплекс инновациялар. қўлланилиш миқёсига кура: тармоқли; тармоқлараро; …
3 / 18
н давлатлар тажрибаси шундан далолат берадики, фтт даврида ишлаб чиқариш кучларини кескин қайта шакллантириш, ишлаб чиқариш омилларининг янги комбинацияларининг тез ўзгариши, янгиликларни тез жорий қилиш, замонавий иқтисодий ҳаётнинг нормасига айланиб бормоқда. агарда инновацион ёндашиш ривожланган давлатларда ўсиб борувчи ролга эга бўлса, ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ўта муҳим ҳисоблананади. гап шундаки, инновацияларнинг ўсиб борувчи роли биринчидан бозор муносабатларининг табиатидан, иккинчидан ўзбекистон иқтисодиётида чуқур сифат қайта қуриш заруриятидан келиб чиқади. рақобатнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, инновацияларга рағбат ҳисобданади ва у ўз навбатида тадбиркорлик билан ажралмасдир. айнан янгилик киритиш асосида янги замонавий техника ва технологиялардан ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдан фойдаланиш, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, корхона фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятлари вужудга келади. ушбу вазифаларнинг ечилиши новаторликни, тадбиркорлик ёндашишни талаб қилади. унинг моҳияти бўлиб, инновацияларни қидириш ва амалга ошириш ҳисобланади. ишлаб чиқариш учун алоҳида аҳамиятни қайта ва қайта шакллантириш функцияларига эга бўлган инновациялар эгаллаййди. бундай инновациялар моддий ва маънавий эскиришнинг юқори даражасига эга …
4 / 18
н беради. мамлакатимиз сервисининг инновацияларга бўлган юқори эҳтиёжи сервис корхоналари олдида хизматларни ташкил этишда ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда замонавий инвестицияларни ўзлаштириш муаммоларини қўяди. 2.корхонанинг инновацион фаолияти. корхонанинг инновацион фаолияти – бу корхонада маҳсулот ва хизматлар ассортиментини кенгайтириш (янгилаш) ва уларнинг сифатини ошириш, хизмат кўрсатиш техналогиялари янги замонавий асосда ташкил этишни такомиллаштириш мақсадларида инновацияларни қидириш ва уни амалиётга жорий этиш мақсадларига йўналтирилган фаолиятдир. инновацион фаолият ўз ичига қуйидагиларни олади: корхона муаммоларини аниқлаш; инновацион жараённи амалга ошириш; инновацион фаолиятни амалиётга жорий этиш. корхона инновацион фаолиятининг асосий шарт шароити шундан иборатки, барча мавжуд нарсалар қарайди. шу сабабли фойдаланилаётган ва эскирган ва тараққиёт учун тормоз бўлган барча нарсаларни улоқтириш, шунингдек тараққиёт йўлидаги барча мувофаққиятсизликлар ва хатоларни инобатга олиш зарур. шу сабабли корхонада махсулотлар, хизматлар, технологиялар ва иш жойларини тизимли равишда аттестация қилиш, бозор ва тақсимлаш каналларини таҳлил қилиш лозим. бошқача қилиб айтганда корхона фаолиятининг барча томонларининг ўз вақтидаги ренгенограммасини ўтказмасини ўтказилиши лозим. бу нафақат …
5 / 18
р қила олмайди. бозорга таклиф этилган ҳар қандай хизмат аста-секинлик билан ўз рақобатбардошлигини йўқотади ва такомиллашгани билан алмаштирилади. ушбу жараён ишлаб чиқариш ва хизматларни тақдим этиш жараёнидаги фан-техника жараёнининг ривожланиши, истеъмолчилар эҳтиёжларининг ўзгариши, бозор иқтисодиётига хос бўлган рақобат бошланишининг вужудга келишига асосланади. корхоналарда янги хизматлар (ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш жараёнини амалга ошириш) бир қатор босқичларни кўзда тутади: - биринчи босқич корхонада янги хизматлар ғоясини қидириб топиш; - иккинчи босқич-ғояни ишлаб чиқиш, янги хизматларни яратиш ва лойиҳалаштириш; - учинчи босқич корхоналар учун ишлаб чиқилган янги ғояни ва янги хизматларни тақдим этиш; - тўртинчи босқич корхоналарда яратилган янги хизматнинг бозордаги ўзини тутишини кузатиш, зарурият туғилганда тегишли ўзгартиришлар киритиш. инновацион ғоялар қаердан олинади? бундай ғояларнинг етти манбаасини айтиш мумкин. дастлабки тўрт манба корхона ёки тармоқ доирасида вужудга келади ва уларга қуйидагилар киради: кутилмаган воқеа натижасида (корхона ёки тармоқ учун) мувоффақият, омадсизлик, ташқи воқеалар асосида; жараён эҳтиёжига асосланган янгилик киритилганда; тармоқ ёки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инновациялар ва инновациялар иқтисодий категорияси" haqida

презентация powerpoint хизматлар соҳаси корхоналарида инновацион фаолият ва инновацион асосда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари режа: 1.инновациялар тушунчаси ва инновациялар иқтисодий категория сифатида. 2.корхонанинг инновацион фаолияти. инновацияларнинг функциялари, хусусиятлари ва асосий тамойиллари. 3.хизматлар сохаси корхоналарида иннавацион асосда ривожлантиришти-ришнинг асосий йўналишлари 1.инновациялар тушунчаси ва инновациялар иқтисодий категория сифатида инновация (инглиз тилида-“янгилик”, “новаторлик”) деганда янги технологиялар, маҳсулотлар ва хизматлар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ва бошқаришнинг янги шакллари ва туридаги янгиликлардан фойдаланиш тушунилади. “янгилик”, “инновация” тушунчалари ўхшаш бўлсада, улар ўртасида фарқ мавжуд. янгилик бу янги тартиб, янги ...

Bu fayl PPTX formatida 18 sahifadan iborat (327,4 KB). "инновациялар ва инновациялар иқтисодий категорияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инновациялар ва инновациялар иқ… PPTX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram