иқтисодий ривожланишда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг зарурлиги

DOC 102,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710596481.doc иқтисодий ривожланишда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг зарурлиги режа: 1. иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва унинг иқтисодий мувозанатга таъсири. 2. иқтисодий мутаносибликлар ва уларнинг турлари. 3. ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини қайта қуриш жараёнида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш муаммолари. асосий таянч тушунчалар: иқтисодий мувозанат, хусусий мувозанат, умумий мувозанат, иқтисодий мутаносиблик, тармоқлараро мутаносиблик, тармоқ ичидаги мутаносиблик, ҳудудий мутаносиблик, давлатлараро мутаносиблик иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва унинг иқтисодий мувозанатга таъсири иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлишини тақозо қилади. иқтисодий мувозанат деб иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига тенг келган ҳолатига айтилади. шунинг учун ҳам бутун иқтисодиётнинг мувозанати тўғрисида гап борганда энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги тенглик эътиборга олинади. макроиқтисодиётда иқтисодий мувозанатнинг шаклланиш жараёни, уни таъминлаш анча мураккаб ва зиддиятли. чунки у ўз ичига хусусий ва умумий тавсифдаги бир қатор мувозанатлар тизимини олади. хусусий мувозанат — бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт …
2
ида, аввало, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенг келишида кўринади. бу нафақат истеъмол неъматларига, балки ишлаб чиқариш воситаларига, ишчи кучига ҳамда барча иқтисодий фаолият натижаларига умумий талаб ва таклифнинг мувофиқ келишидир. умумий иқтисодий мувозанат бир қатор шарт-шароитларни тақозо этади. биринчидан, бу ижтимоий мақсадлар ва иқтисодий имкониятларнинг мос келишидир. иккинчидан, иқтисодий мувозанат мамлакатдаги барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланадиган хўжалик механизмини тақозо қилади. учинчидан, мувозанатли ишлаб чиқаришнинг умумий таркибий тузилиши истеъмолнинг таркибий тузилишига мос келиши лозимлигини билдиради. тўртинчидан, иқтисодиётда мувозанатнинг умумий шарт-шароитлари бўлиб бозор мувозанати, яъни барча асосий бозорлар (товарлар, ресурслар, ишчи кучи ва ҳоказолар) да талаб ва таклиф мувозанатга эришиши хизмат қилади. иқтисодий мувозанат эркин рақобат бозорида барча харидорлар тенглиги, иқтисодий вазият барқарорлиги каби қатор шарт-шароитларни ҳам тақозо қилади. реал ҳаётда иқтисодиёт доимий ҳаракатда ва тўхтовсиз ривожланиш ҳолатида бўлади. иқтисодий цикл фазаларида, бозор конъюнктураси, бозор субъектлари даромадлари ва талаби таркибида ўзгаришлар рўй бериб туради. буларнинг ҳаммаси мувозанат ҳолатини турғун иқтисодиётдаги шартли …
3
аркибий қисмлар: истеъмол фонди ва жамғариш фонди ўртасидаги; иқтисодиётдаги товар ва хизматлар массаси билан пул массаси ўртасидаги; аҳолининг даромадлари билан харажатлар ўртасидаги мутаносибликларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 2. тармоқлараро мутаносибликлар. миллий иқтисодиётнинг мувозанатини таъминлашда тармоқлараро мутаносибликлар алоҳида ўрин тутади. мамлакат халқ хўжалиги жуда кўп тармоқ ва соҳалардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши бир-бирини тақозо қилади. бир тармоқда яратилган маҳсулот бошқа тармоқда истеъмол қилинади ёки пировард маҳсулотга айлантирилиб, ўз истеъмолчисини топади. масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг кўпчилик қисми (пахта, ғалла, пилла, сут ва ҳ.к.) саноатнинг тегишли тармоқларида қайта ишланиб, пировард маҳсулотга айлантирилади ва истеъмолчилик товарлари бозорига чиқарилади. ўз навбатида саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари яратадиган соҳаларнинг маҳсулотлари халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари (қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ҳ.к.) да унумли истеъмол қилинади. бу уларнинг бир-бирига боғлиқликда ривожланишини тақозо қилади. тармоқлараро мутаносибликларга саноат билан қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари ўртасидаги мутаносибликлар мисол бўлади. 3. тармоқ ичидаги мутаносибликлар. тармоқлараро мутаносиблик ва миллий ишлаб чиқариш даражасидаги мувозанатлик …
4
ҳудудлари ўртасидаги боғлиқликни ҳам тақозо қилади. юзаки қараганда ҳудудлар ўртасидаги мутаносибликларнинг мамлакат иқтисодий ривожидаги роли тўлиқ намоён бўлмайди. лекин алоҳида ҳудудий бўлинмалар (вилоят, туман, шаҳар ва бошқа ҳудудий бирликлар)нинг бир-бирига иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан боғлиқлиги, ихтисослашиш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва коммуникация нуқтаи-назаридан қаралса, бу боғлиқликнинг аҳамияти яққол кўринади. 5. давлатлараро мутаносибликлар. бу мутаносибликни икки ҳолат тақозо қилади. биринчидан, дунёнинг кўпчилик мамлакатлари халқаро меҳнат тақсимоти орқали бир-бири билан боғланган, иккинчидан, шу боғлиқлик орқали миллий ишлаб чиқаришнинг бир қисми чет элликлар томонидан харид қилинади ёки миллий ишлаб чиқарувчилар ўз истеъмолининг бир қисмини четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобига қондиради. қараб чиқилган мутаносибликларга эришиш орқали миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ривожини таъминлаб боришдан қуйидагилар кўзда тутилади: · мамлакатда мавжуд бўлган иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда жамиятнинг эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш; · тўла бандлиликка эришиш, яъни меҳнат қилишга лаёқатли бўлган ва ишлашни хоҳлаганларни тўлиқ ва самарали иш билан таъминлаш; · нарх-навонинг нисбий барқарорлигига эришиш ва уни инфляция …
5
ҳаракатини тартибга солади. ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини қайта қуриш жараёнида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш муаммолари ўзбекистон мустақилликка эришишдан олдин республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси асосан россиянинг марказий шаҳарларида қайта ишланиб ва пахтамиздан олинадиган газмол ва тикувчилик маҳсулотларини четдан олиб келишга мажбур эдик. ўзбекистон ресурсларга бой мамлакат бўла туриб, иқтисодий тараққиётда кўпгина шарқ мамлакатларидан орқада қолиб кетди. 1990 йили аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш бўйича дунёда 75-80 ўринни эгаллади, ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, унинг таркибий структураси, таркибининг янгиланиши, яъни диверсификацияси жиҳатидан дунё талабларидан анча орқада қолди. ўзбекистоннинг ишлаб чиқариши кўп жиҳатдан аграр хомашё характерига эга эди ва саноати яхши ривожланмади. 1960-1990 йиллар ичида саноатнинг миллий даромадни яратишдаги ҳиссаси ўзгармади. вужудга келган номутаносибликлардан яна бири йирик, ўрта ва майда корхоналар ўртасидаги нисбатдир. собиқ иттифоқ вазирлик ва маҳкамалари томонидан барпо қилинган корхона ва бирлашмалар асосан улкан ҳажмли бўлиб, йирик ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди. бу, албатта, республикада саноат ишлаб чиқаришнинг анъанавий турларини ривожлантириш, меҳнат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодий ривожланишда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг зарурлиги" haqida

1710596481.doc иқтисодий ривожланишда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг зарурлиги режа: 1. иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва унинг иқтисодий мувозанатга таъсири. 2. иқтисодий мутаносибликлар ва уларнинг турлари. 3. ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини қайта қуриш жараёнида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш муаммолари. асосий таянч тушунчалар: иқтисодий мувозанат, хусусий мувозанат, умумий мувозанат, иқтисодий мутаносиблик, тармоқлараро мутаносиблик, тармоқ ичидаги мутаносиблик, ҳудудий мутаносиблик, давлатлараро мутаносиблик иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва унинг иқтисодий мувозанатга таъсири иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлишини тақозо қилади. иқтисодий мувозанат деб иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнин...

DOC format, 102,5 KB. "иқтисодий ривожланишда иқтисодий мувозанат ва мутаносибликнинг зарурлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.