кимёвий кинетика ва кимёвий мувозанат

DOC 87,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502859422_68939.doc 2 1 k k кимёвий кинетика ва кимёвий мувозанат режа: 1. моддалар табиатининг реакция тезлигига таъсири. 2. кимёвий мувозанат кимёвий реакция тезлиги, унга таъсир қилувчи омиллар. кимёвий мувозанат, мувозанат константаси ва мувозанат концентрация. ле-шателье принципи. кимёвий жараёнларнинг тезлиги ва унга турли омилларнинг таъсири тўғрисидаги таълимотга кимёвий кинетика дейилади. реакцияларнинг муқобил тезликларини аниқлашда кинетиканинг аҳамияти катта.омиллар-реакцияга киришаётган ва реакция натижасида хосил бўладиган моддаларнинг кимёвий ва физикавий хоссалари, ҳарорат, босим, концентрация ва реакция тезлигига таъсир қиладиган қўшимча моддалардир. реакцияни тезлиги вақт бирлиги ичида ўзаро таъсир этган моддалар концентрацияларнинг ўзгариши билан ўлчанади. концентрация модданинг 1 л ҳажмига тўғри келган г/м сонидир. масалан, реакция тезлиги 0,25 м/сек дейилса, бунда бир секундда ҳар бир моддадан 0,25 моль реакцияга киришган бўлади.демак концентрациянинг ўзгариши моль/л билан, вақт эса -секунд, минут, ва соатлар билан ўлчанади. моддалар табиатининг реакция тезлигига таъсири. реакция тезлиги модданинг ички тузилишига боғлиқ. одатда, қутбсиз молекулали моддалар реакцияга секин киришади. осон қутбланувчи ва қутбланган …
2
яъни реакция тезлиги ошади. тажрибаларнинг кўрсатишича ҳарорат ҳар 10° с га кўтарилганда реакция тезлиги 2-4 марта ошади. буни дастлаб вант-гофф топди. фараз қилайлик, бирор рекциянинг тезлиги 10°с да 2 марта ортсин, агар 0°с да 1 бўлса,10°с да 2 га,20°с да 4 га, 30°с да 8 га.ва 100°с да 1024 га тенг бўлади. яъни ҳарорат арифметик прогрессия билан ортганда реакция тезлиги геометрик прогрессия билан кўпаяди. агар 0°даги тезликни wq t° даги тезликни wt билан белгиласак, t реакция тезлигининг ҳарорат билан ўзгариши wt=w()xy10 тенглама билан ифодаланади. бу ерда у-реакциянинг ҳарорат коэффиценти бўлиб, ҳарорат 10°с га кўтарилганда реакция тезлигининг неча марта ошишини кўрсатади. масалан, натрий тиосульфат билан сульфат кислота эритмаларининг ўзаро реакцияси: na2s2o8+h2so4-»na2so4 h2o. +so2+s>l+h2o бунда ҳарорат 20°сдан 30°сга кўтарилганда реакция тезлиги 2 марта ошади. ҳарорат билан биргаликда реакцияга киришувчи моддаларнинг заррачаларини фаоллигини оширишда қуёш нурларидан, лазер, рентген, у-катта энергияли нейтронлар оқими ва хоказо нурлардан, магнит майдони ва ультра товушлар таъсиридан ҳам кенг …
3
н система дейилади. сув билан муз, ўзаро яхши аралашмайдиган суюқликлар ёки қаттиқ жисмлар аралашмалари. акс ҳолда гомоген система бўлади. масалан, газлар арралашмаси, туз ва қанднинг сувли эритмаси, бир-бирида яхши эрийдиган моддаларнинг аралашмалари ва хоказо. гетероген системанинг чегара сиртлари билан ажралган қисмларига фаза дейилади. гетероген система бир неча фазадан, гомоген система эса битта фазадан иборат. реакциянинг тезлигига концентрациянинг таъсирини сабаби-бунда маълум ҳажмдаги заррачаларнинг сони кўпайганлигидан уларнинг тўқнашиш сони ошади ва бу уз навбатида кимёвий реакцияни тезлигининг ортишига олиб келади. реакцияга киришувчи моддалар концентрациялари билан реакция тезлиги орасидаги боғланишни 1865 йилда рус олими н.н.бекетов топган. 1867 йилда норвегиялик олимлар гульдберг ва ваагелар бу боғланишни қонун ҳолида ифодалаб, массалар таъсири қонунини таклиф қилишади. уни ифодаси: реакция тезлиги реакцияга киришувчи моддалар концентрацияларининг кўпайтмасига тўғри пропорционалдир, яъни а+в—>с реакцияси учун w=k[a]-[b]. (w-реакциянинг кузатилган тезлиги, [а] ва [в] -реакцияга киришаёган моддаларнинг концентрацияси, моль/л, к-тезлик константаси). агар [а]=[в]=1 бўлса w=k, яъни к-реакцияга киришаётган моддаларнинг концентрацияси 1 га …
4
ва тескари йўналиш белгилар қўйилади: со+н2 со2+н2; h2+j2=2hj бундай, айни шароитда қарама-қарши томонларга борадиган реакцияларга қайтар реакциялар дейилади. реакция маҳсулотлари ўзаро таъсир қилмайдиган реакцияларга эса қайтмас реакциялар дейилади. умуман олганда, кўпчилик реакциялар қайтар бўлади, аммо тескари реакция жуда секин борса, уни ҳисобга олмасдан реакция кайтмас дейилади. лекин баъзибир ҳолларда реакция ҳақиқатдан ҳам қайтмас бўлади. масалан, реакция маҳсулоти газ ҳолида бўлиб, у муҳитдан чиқиб кетса ёки чўкмага тушса, ёки диссоцияланмайдиган маҳсулот ҳосил бўлса: bacl2+h2so4=baso4+2hcl қайтар реакцияларни тенгламасини умуман бундай ёзса бўлади; аа+вв=сс+дд бунда массалар таъсири қонунига биноан; w1=k1(a)a(b)b ва w2=k2[c]с [д]д (wj ва w2 ҳамда kj ва к2 лар тўғри ва тескари реакциялар тезлиги ва тезлик константалари). реакциянинг бошида тўғри реакция тезлиги маълум бир қийматга эга бўлади, тескари реакция тезлиги эса 0 га тенг бўлади. вақт ўтиши билан а ва в моддаларнинг концентрацияси камайганлигидан w] камаяди, с ва д модданинг ҳосил бўла бошлаганидан w2нинг қиймати 0 дан бошлаб кўпая бошлайди. маълум …
5
айтмасининг дастлабки моддалар концентрациялари кўпайтмасига нисбати ўзгармас ҳароратда ўзгармас катталикдир». к нинг қиймати реакцияга киришувчи моддаларнинг табиатига ва ҳароратга боғлиқ бўлиб, лекин аралашмадаги моддаларнинг концентрацияга, босимга, бегона қўшимчаларнинг бор-йуқлигига боғлиқ эмас. масалан, катализаторлар мувозанат ҳолатини қарор топишини тезлатиши мумкин, лекин реакциянинг унумини, яъни к ни қийматини ўзгартира олмайди. к нинг қийматлари қанчалик катта бўлса, реакция шунчалик унумли булади ва шу сабабли уни билишнинг аҳамияти жуда катта. гетероген системаларда буладиган кимёвий мувозанатлар гомоген системаларда бўладиган кимёвий мувозанатдан фарқ қилади. шу сабабли гетероген системаларга массалар таъсири қонуни қўлланилганда ўзгартириш киритишга тўғри келади. айниқса бу ҳол реакцияга киришувчи ёки реакция натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлардан бири ёки бир нечтаси, ёки иккала реакцияда ҳам-қаттиқ ёки суюқ, ва газсимон модда бўлганда керак. бунда газнинг концентрациям унинг парциал босими орқали ифодаланади, чунки улар бир-бирига пропорционалдир, масалан: сасо3 сао + со2 т. агарда бу реакция газ фазосида борганда эди: [сао][с02] рса0 х pc(h к = ёки к = …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кимёвий кинетика ва кимёвий мувозанат" haqida

1502859422_68939.doc 2 1 k k кимёвий кинетика ва кимёвий мувозанат режа: 1. моддалар табиатининг реакция тезлигига таъсири. 2. кимёвий мувозанат кимёвий реакция тезлиги, унга таъсир қилувчи омиллар. кимёвий мувозанат, мувозанат константаси ва мувозанат концентрация. ле-шателье принципи. кимёвий жараёнларнинг тезлиги ва унга турли омилларнинг таъсири тўғрисидаги таълимотга кимёвий кинетика дейилади. реакцияларнинг муқобил тезликларини аниқлашда кинетиканинг аҳамияти катта.омиллар-реакцияга киришаётган ва реакция натижасида хосил бўладиган моддаларнинг кимёвий ва физикавий хоссалари, ҳарорат, босим, концентрация ва реакция тезлигига таъсир қиладиган қўшимча моддалардир. реакцияни тезлиги вақт бирлиги ичида ўзаро таъсир этган моддалар концентрацияларнинг ўзгариши билан ўлчанади. концентрация ...

DOC format, 87,5 KB. "кимёвий кинетика ва кимёвий мувозанат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.