биофизика китоби

PPTX 41 pages 9.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 41
презентация powerpoint мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факултети биофизика кафедраси ушбу материалдан муаллифнинг ёзма шаклдаги руҳсатисиз кўчириб олиш ва қайта нашр қилиш таъқиқланади! © позилов м.к. биологик жараёнлар кинетикаси. e-mail: mkpozilov@gmail.com тошкент-2024 й. биологик жараёнлар кинетикаси режа 2. гульдберг-вааге қонуни. вант-гофф қонуни. 3. кинетик реакциялар 7. биологик жараёнларни математик моделлаштириш. 4. ферментатив жараёнлар кинетикаси. 6. автотебранмали жараёнлар. 1. кимёвий кинетика асослари 5. синергетика. ҳаётий жараёнларнинг бошқарилишида ҳужайра ва тўқималарда биокимёвий ўзгаришлар тезликлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. кинетика (юн. кинетикос — ҳаракатга келтирувчи) — механиканинг динамика ва статика соҳаларини бирлаштирувчи бўлимидир. механиканинг динамика соҳаси - куч таъсирида жисмнинг ҳаракатини ўрганади. статика соҳаси -куч таъсирида жисмнинг мувозанатини ўрганади. маълумки, кимёвий кинетика - реакцияга киришувчи моддалар концентрациялари, рн, босим, ҳарорат ва катализаторлар сингари ташқи омилларнинг кимёвий ўзгаришлар тезликларига таъсирини ўрганади. кимёвий кинетика кимёвий жараёнлар кечишини белгиловчи қонуниятларни ва уларнинг механизмларини ўрганади. кимёвий кинетика кимёвий реакциялар доимо атрофимизда содир бўлади, у нафас …
2 / 41
ари ва уларга таъсир этувчи омилларни тадқиқ қилади. мураккаб кимёвий реакциялар механизмини ўрганиш кечаётган жараён қандай элементар босқичлардан иборатлигини ва бу босқичлар ўзаро қай тарзда боғлиқлигини, қандай маҳсулотлар ҳосил бўлишини ва бошқаларни аниқлашга имкон беради. кимёвий кинетика элементар реакцияларни фаол заррачалар (эркин атомлар ва радикаллар, ионлар ва ион радикаллар, таъсирланган молекулалар ва бошқа) иштирокида ўрганади. молекулалар ва кимёвий боғлар тузилишини кинетик тадқиқ қилиш натижаларидан фойдаланиб кимёвий кинетика молекулалар реагентларнинг тузилиши ҳамда уларнинг реакцияга киришиш қобилиятини аниқлайди. кимёвий кинетика биологик жараёнлар кинетикаси - ҳужайрадаги биокимёвий ўзгаришлар; -мембраналарда электр потенциалларни ҳосил қилиш; -биологик ритмлар; - турлар сонининг ўзгариши; - биоценозларда ҳайвонлар популяциясининг ўзаро таъсири ва бошқалар. ушбу таъриф кўриб чиқилаётган тизимларнинг молекулалардан тортиб то биоценозгача бўлган мураккаблик даражаларининг бутун спектрини қамраб олади. барча жараёнлар учун умумий бўлган нарса бу "вақт ҳаракати“ асосий аҳамиятга эга ҳисобланади. биологик жараёнлар кинетикаси биологик жараёнлар асосида ётувчи биокимёвий жараёнларда иштирок этувчи субстратлар концентрацияси, ферментлар ва уларнинг активатор …
3 / 41
махсус ўз-ўзини бошқариш механизмлари мавжуд реакцияда иштирок этувчи моддалар концентрациялари ҳажм бирлигидаги модда миқдорини ифодалайди ва моль/л билан ўлчанади. реакция тезлиги эса, реакцияга киришувчи модда концентрациясининг вақт бирлиги давомида ўзгаришлари билан белгиланади. реакцияга киришувчи бошланғич моддалар концентрацияси тўғри реакцияда вақт давомида камайиб борувчи қийматга, ҳосил бўлувчи моддалар концентрацияси ортиб борувчи қийматга эга бўлади. реакция тезлиги: кимёвий реакцияда ҳақиқий ва ўртача тезлик қийматлари фарқланади. агар модда концентрациясининг чексиз қисқа вақт dt давомида ўзгарган чексиз кичик миқдорини dc билан белгиласак, унда реакциянинг ҳақиқий тезлиги қуйидагича ифодаланади: v =  dc/dt кимёвий реакцияда модданинг концентрацияси t1 қийматдан t2 қийматга қадар ўтган маълум бир вақт ичида c1 дан c2 гача ўзгарганда, кимёвий реакциянинг ўртача тезлиги қуйидагича ифодаланади: v =  c1c2/t2 – t1 бунда кимёвий реакция тезлиги мусбат (+) қийматга эга бўлади. агар реакция тезлиги дастлабки моддалардан бирининг концентрацияси камайиши билан аниқланса, dс/ dt тенглик олдига манфий ишора (-) қўйилади. агар реакция тезлиги реакция …
4 / 41
арнинг концентрациясига тўғри пропорционал. бу қонунга мувофиқ, а+в→с кўринишда амалга ошувчи кимёвий реакцияда реакция тезлиги куйидагича ифодаланади: v = k • [a]a • [b]b • бу ерда: v –кимёвий реакция тезлиги, [a], [b]- кимёвий реакцияга киришаётган а ва в моддаларнинг моль/л б-н ифодаланган конц., k-тезлик константаси. агар а = b =1 бўлса, у ҳолда v = k га тенг бўлади. демак, k-қиймат реакцияга киришаётган моддаларнинг концентрацияси 1 моль/л га тенг бўлган ҳолатдаги реакция тезлиги, яъни солиштирма тезлик ҳисобланади. k-қиймати реакцияга киришувчи реагентлар табиатига, ҳароратига ва катализаторлар иштирокига боғлиқ бўлиб, моддалар концентрациясига боғлиқ эмас. кимёвий реакция тезлигига ҳарорат ўзгаришларининг таъсири асосида қуйидаги жараён ётади. яъни кимёвий реакцияларда реакцияга киришувчи атом ва молекулаларнинг қўзғалиш ҳолатига ўтиши натижасида уларнинг реакцияга киришиш фаоллиги ортади. бу заррачаларнинг қўзғалиш ҳолатига ўтказиш учун реакция ҳароратини ошириш талаб этилади. кимёвий реакция тезлигига ҳарорат ўзгаришларига боғлиқ ўзгаришини дастлаб я.вант-гофф тажрибалар асосида кашф қилган ва бу қонуният қуйидагича ифодаланади: вант-гофф …
5 / 41
г ҳарорат коэффициенти дейилади,  билан белгиланади. якоб хендрик вант-гофф (голландия) (1852 –1911) ҳарорат ортган сари кимёвий жараён тезлиги ва тезлик доимийлиги қиймати кўпинча ортади. чунки ҳарорат оширилганда, реакцияга киришувчи моддаларнинг фаолликлари ортиб, уларнинг тўқнашишлари сони кўпайишига олиб келади. бу эса, ўз навбатида реакциянинг тезлиги ортишига таъсир кўрсатади. масалан, водород ва кислород атомлари ўртасидаги реакция натижасида сувнинг ҳосил бўлиши 400 0с да 1920 соат, 500 0с да 2 соатни талаб қилса, 600 0с да портлаш билан кечиб, жуда қисқа вақт ичида содир бўлади. тирик организмда содир бўладиган жараёнларнинг бориш тезлиги ҳам ҳароратга боғлиқ бўлади. биокимёвий жараёнлар учун γ қиймати асосан 1,5-3 оралиғида бўлади. шу сабабли касаллик натижасида тана ҳарорати 36,6 дан 39,5 0с гача кўтарилса, биокимёвий жараёнлар тезлиги 1,13-1,39 марта ортиб, оғир оқибатлар келиб чиқишига олиб келади. вант-гофф қонуни биологик системалар турига қараб, уларга хос ўзгарувчи катталиклар ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. масалан, биокимёвий реакцияларда ўзгарувчи катталик, бу-субстрат концентрацияси, микробиологияда-микроорганизмлар …

Want to read more?

Download all 41 pages for free via Telegram.

Download full file

About "биофизика китоби"

презентация powerpoint мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факултети биофизика кафедраси ушбу материалдан муаллифнинг ёзма шаклдаги руҳсатисиз кўчириб олиш ва қайта нашр қилиш таъқиқланади! © позилов м.к. биологик жараёнлар кинетикаси. e-mail: mkpozilov@gmail.com тошкент-2024 й. биологик жараёнлар кинетикаси режа 2. гульдберг-вааге қонуни. вант-гофф қонуни. 3. кинетик реакциялар 7. биологик жараёнларни математик моделлаштириш. 4. ферментатив жараёнлар кинетикаси. 6. автотебранмали жараёнлар. 1. кимёвий кинетика асослари 5. синергетика. ҳаётий жараёнларнинг бошқарилишида ҳужайра ва тўқималарда биокимёвий ўзгаришлар тезликлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. кинетика (юн. кинетикос — ҳаракатга келтирувчи) — механиканинг динамика ва статика соҳаларини бирлаштирувчи бўлим...

This file contains 41 pages in PPTX format (9.7 MB). To download "биофизика китоби", click the Telegram button on the left.

Tags: биофизика китоби PPTX 41 pages Free download Telegram