халқаро шартнома ҳуқуқи

DOC 114,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1502538236_68822.doc халқаро шартнома ҳуқуқи режа: 1. халқаро шартнома ҳуқуқи ва уни кодификациялаш 2. томонлар ва шартномаларда қатнашиш ҳуқуқи 3. шартномаларни тузиш 4. шартномаларнинг шакли ва тузилиши 5. шартномаларнинг амал қилиши 6. шартномаларнинг бекор қилиниши ва ҳаракатдан тўхтатилиши 1. халқаро шартнома ҳуқуқи ва уни кодификациялаш халқаро шартнома ҳуқуқи халқаро шартномаларини тузиш, амалга ошириш ва тўхтатиш шартини белгилаб берувчи халқаро ҳуқуқ, тармоғи ҳисобланади. бу тармоқнинг аҳамияти халқаро ҳамкорликда шартномаларнинг роли кучайиши билан белгиланади. халқаро ҳуқуқ барча тармоқларининг шаклланиши ва амалда бўлиши у ёки бу даражада шартнома билан боғлиқ. шартнома ҳуқуқи аҳамиятининг ўсиши уни кодификациялашни шарт қилиб қўйди. бутун тарихий тараққиёт мобайнида у одат тapиқасида амал қилиб келинди. иккинчи жаҳон урушидан кейин кодификациялашга уриниб кўриш муваффақият келтирмади, фақат ҳозирги шароитда бмт доирасида 1969 йили халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидагн вена конвенциясида ишлаб чиқилди ва қабул қилинди (1980 йилда кучга кирди). вена конвенцияси ҳалқаро шартномалар ҳуқуқи асосий нормаларини кодификациялади ва фақат давлатлар ўртасидаги шартномаларга тааллуқли …
2
ишни расмийлаштириш босқичларига қараб улар шундай фарқланади: музокараларнинг қатнашчилари — халқаро ҳуқуқ субъектлари шартнома матнини тузиш ва қабул қилишда қатнашадилар. битишувчи томонлар халқаро ҳуқуқ субъектлари шартнома кучга кирдими йўқми, бундан катъий назар шартномани узил-кесил қабул қиладилар; шартнома катнашчилари—халқаро ҳуқуқ субъектлари шартномани узил-кесил қабул қилиб, улар учун у кучга киради. шартномаларда давлатлар асосий томонлар ҳисобланади. давлатлараро шартномалар халқаро муносабатларни тартибга солишда асосий ўрин тутади ва шу тариқа халқаро ҳуқуқ нормаларини яратади. ҳар бир давлат шартномада қатнашиш учун тенг ҳуқуққа эга. федерацияга аъзо бўлган давлат, агар федерация конституциясида кўзда тутилган бўлса, шу конституцияда белгиланган шартлар билан шартномаларда қатнашиши мумкин. шартномаларнинг анчагина қисми халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлар иштироки билан тузилади. давлатга қараганда ташкилот ўзига хос ва махсус ҳуқуқий субъектликка эга бўлгани учун унинг шартномаларда қатнашиш имкониятлари ғоят чекланган. ташкилотларнинг халқаро шартномаларда қатнашиш учун махсус ҳуқуқий қобиллиги уларнинг функцияларига боғлиқ ва ҳар бир ташкилотнинг тегишли қоидалари билан тартибга солинади. давлатнинг суверенитети туфайли бошқа давлатларнинг шартномалари …
3
рессия учун жавобгарлик ва бошқа халқаро жиноятлар тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормалари қўлланишини ифодалайди. иштирокчиларнинг сонига қараб шартномалар икки томонлама ва кўп томонлама бўлиши мумкин. ўз навбатида улар умумий, ёки универсал ва маҳаллий шартномаларга классификацияланади. шартномаларнинг асосий қисмини икки томонлама шартномалар ташкил этади. уларнинг ёрдамига кура шартнома иштирокчилари билан давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг хусусиятлари ҳисобга олинувчи нормаларнинг кўпгина қисми яратилади. шу билан бирга кўп томонлама шартномаларнинг ҳам роли ошиб бормокда. улар ёрдамида кенгроқ ёки умумий аҳамиятга эга бўлган муҳим муаммолар ҳал этилмокда. кўп томонлама конвенциялар халқаро ҳуқуқни кодификациялаш ва тобора ривожлантириш воситалари бўлиб хизмат қилади. халқаро ҳуқуқни кодификациялаш ва тобора ривожлантиришнинг воситаси ҳисобланган шартномалар ёки барча давлатлар учун объект ва мақсади қизиқиш уйғотаётган шартномалар умумий ёки универсал, кўп то​монлама, шартномалардир. бундай шартномалар очиқ бўлиши, яъни уларда истаган давлат иштирок этиши мумкин. чекланган миқдордаги давлатлар иштирокида тузилган шартномалар маҳаллий, кўп томонлама ёки регионал минтақавий шартномалар дейилади. улар тушунчаси муайян жўғрофий ҳудудда жойлашган давлатларнинг …
4
а амал қилар эди. 1969 йилдаги халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги вена конвенцияси кўпгина ривожланаётган давлатларнинг шартномаларда қатнашишга бўлган ҳуқуқини тан олиши учун кураш байроғи остида ўтди. бу мамлакатлар конвенция лойиҳасига «барча давлатлар суверен тенглик тамойилига биноан кўп томонлама шартномаларда катнашиш ҳуқуқига эгадирлар» деган тузатиш киритилишини таклиф қилдилар. у қабул қилинмади, бироқ африка ҳамда осиёдаги бир қатор мамлакатларнинг талаби билан вена конвенцияси махсус декларация қабул қилди. унда умумий кўп томонлама шартномалар буйича давлат​лар иштирок этиш учун очиқ бўлиши кераклиги кўзда тутилган. шартномада қатнашишга бўлган ҳуқуқ фақат универсал шартномаларга нисбатан эмас, балки бошқа шартномаларга нисбатан ҳам мавжуддир. энг манфаатдор давлат иштирок этиш учун абсолют ҳуқуққа эга бўлади, яъни бу давлатнинг қонуний манфаатлари шартнома нормаларининг асосий предмета бўлади. бевосита манфаатдор давлатлар ҳам шартномага катнашиш ҳуқуқдан фойдаланадилар. бундай давлатларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари бевосита шартнома предметига тааллуқли бўлади. шартномаларда қатнашишга бўлган ҳуқуқ институтипинг шаклланиши фақат давлатларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш учунгина аҳамиятли бўлмай, балки халқаро …
5
ида бу томонлар ўртасидаги музокараларни ва шартноманинг ишлаб чиқилган матни билан томонларнинг розилигини ўз ичига олади. кўп томонлама шартнома тузиш чоғида бу босқич шартнома матнининг халқаро конференция томонидан ишлаб чиқилиши ва қабул этилишини ўз ичига олади. кўп томонлама конференцияларда шартнома матни, агар унинг қатнашчилари бошқа бирон нарса хусусида келишиб олмаган бўлсалар музокара катнашчиларининг учдан икки қисми даражасидаги кўпчилик томонидан қабул қилинади; б) иккинчи босқич — шартнома нормаларининг мажбурийлигини тан олишга нисбатан иродаларни келишиб олиш— давлатларнинг якка тартибдаги ҳаракатларидан иборат бўлади. давлатлар ҳар бир шартноманинг шартларидан келиб чиқиб, бу ҳаракатда у ёки бу тарзда қатнашадилар (имзолайдилар, ратификация қиладилар, тасдиқлайдилар ва ҳоказо). икки томонлама шартнома қабул қилиш бўйича ўтадиган музокараларда қатнашиш учун ёки халқаро конференцияда кўп томонлама шартномани ишлаб чиқишда қатнашиш учун шартномани имзолашга давлат вакили одатда ваколатга эга бўлиши керак. шартнома матнини халқаро ташкилотнинг органида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган тақдирда бунда қатнашиш учун махсус ваколат талаб қилинмайди. халқаро ташкилотнинг мазкур …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро шартнома ҳуқуқи"

1502538236_68822.doc халқаро шартнома ҳуқуқи режа: 1. халқаро шартнома ҳуқуқи ва уни кодификациялаш 2. томонлар ва шартномаларда қатнашиш ҳуқуқи 3. шартномаларни тузиш 4. шартномаларнинг шакли ва тузилиши 5. шартномаларнинг амал қилиши 6. шартномаларнинг бекор қилиниши ва ҳаракатдан тўхтатилиши 1. халқаро шартнома ҳуқуқи ва уни кодификациялаш халқаро шартнома ҳуқуқи халқаро шартномаларини тузиш, амалга ошириш ва тўхтатиш шартини белгилаб берувчи халқаро ҳуқуқ, тармоғи ҳисобланади. бу тармоқнинг аҳамияти халқаро ҳамкорликда шартномаларнинг роли кучайиши билан белгиланади. халқаро ҳуқуқ барча тармоқларининг шаклланиши ва амалда бўлиши у ёки бу даражада шартнома билан боғлиқ. шартнома ҳуқуқи аҳамиятининг ўсиши уни кодификациялашни шарт қилиб қўйди. бутун тарихий тараққиёт мобайнида у одат тap...

Формат DOC, 114,0 КБ. Чтобы скачать "халқаро шартнома ҳуқуқи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро шартнома ҳуқуқи DOC Бесплатная загрузка Telegram