xalqaro shartnomalar huquqi

DOC 8 sahifa 73,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
7-мавзу. халқаро шартномалар ҳуқуқи 1. халқаро шартномалар тушунчаси 2. шартномани тузилиши, шакли ва номланиши 3. халқаро шартнома тузиш тартиби тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черниченко с.в. теория международного права в двух томах. т. i.: современные теоретические проблемы; т. ii.: старые и новые теоретические проблемы. – м.: издательство «нимп», 1999. 9. conforty b. international law and the role of domestic legal systems. – …
2 / 8
ни шартнома қайси муносабатни тартибга солиш кераклигини белгилашади. халқаро шартномада кўрсатилган мақсадларга эришиш халқаро шартномадан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади. халқаро шартнома тарафлари сифатида халқаро шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар ёки халқаро ташкилотлар қатнашишлари мумкин. халқаро шартномалар тарафлар сифатида “музокараларда иштирок этаётган давлат”, “музкораларда иштирок этаётган ташкилотлар”, “шартлашаётган давлатлар” “шартлашаётган ташкилотлар”, “иштирокчилар” ва “учинчи шахслар” тушунчалари мавжуд. халқаро шартномаларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин. иштирокчилар дорасига кўра икки томонлама ва кўп томонлама. икки томонлама шартномаларда асосан иккита халқаро ҳуқуқ субъекти иштирок этади. икки томонлама шатрномаларга мисол сифатида бир томондан бир давлат иккинчи томон сифатида эса бир ёки бир нечта давлат иштирок этиши мумкин. (масаслан 1947 йилги тинчлик тўғрисидаги шартнома) кўп томнлама шартномаларга мисол тариқасида чекланмаган миқдорда халқаро ҳуқуқ субъектлари иштирок этиши белгиланган ёки маълум бир чегаралар асосида иккитадан ортиқ халқаро ҳуқуқнинг субъектни алоҳида иштирок этишини белгиловчи шартномаларни киритиш мумкин. иштирок этиш хусусиятига кўра шартномалар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. халқаро шартномаларни …
3 / 8
иштирок этиши мумкин. тартибга солиш объектига кўра шартномалар сиёсий, илмий-техникавий, иқтисодий ва бошқа турларга ажратиш мумкин. бироқ бундай турларга ажратиш шартлидир, чунки давлатларнинг ўзлари сиёсий ташкилот ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг “халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ халқаро шартномалар унда иштирок этувчи субъектларнинг сонига қараб икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар бўлади. халқаро шартномалар мазмунига қараб иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий шартномалар бўлиши, шунингдек бошқа масалалар бўйича тузилиши мумкин. муддатига қараб шартномалар муддатли ва муддатсиз бўлади. халқаро шартномалар бошқа турларда ҳам тузилиши мумкин. мазкур турларга ажратиш ажратиш фақат давлатнинг ички хусусиятига эга. мазкур турларга ажратиш ҳар қандай имзолаган халқаро шартномаси ўзбекистон республикаси шартномаси ҳисобланиб, давлатга тўла ҳуқуқ ва мажбурият юклайди. ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаларини тузиш ҳуқуқи давлатга тегишлидир. ўзбекистон республикасининг халқаро шартномалари қуйидагича тузилади: ўзбекистон республикаси номидан - давлатлараро шартномалар; ўзбекистон республикаси ҳукумати номидан - ҳукуматлараро шартномалар; ўзбекистон республикаси вазирликлари ва идоралари номидан - идоралараро шартномалар. шартномани тузилиши, шакли ва номланиши шартномалар ёзма ва оғзаки …
4 / 8
қисми моддалардан, айрим ҳолларда эса мазкур моддалар гуруҳлаштирилган бўлимлардан ташкил топган бўлиши мумкин. айрим турдаги шартномаларга уларнинг моддалари ёки бўлимларига номлар ҳам берилиши мумкин. халқаро шартноманинг якунловчи қисмида шартноманинг кучга кириш ва тугалланиш муддатлари, шартнома матни баён этилган тил ва бошқалар берилиши мумкин. халқаро шартномалар кўп ҳолларда илова тариқасида протокол, қўшимча протокол, қоидалар мавжуд бўлади. агар шартнома матнида тўғридан-тўғри кўрсатиб ўтилган бўлса, иловалар шартноманинг ўзвий таркибий қисмига киритилиши мумкин. шартнома турли хилда номланиши мумкин. ўзбекистон республикасининг “халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонунида халқаро шартномалар: шартнома, битим, конвенция, протокол, меморандум, декларация, хатлар ва ноталар алмашуви деб номланиши ва шундай кўринишда тузилиши, шунингдек бошқача номланиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилган. шартноманинг қандай номдалиги аҳамиятга эга эмас, чунки халқаро шартнома қандай ном тузилган келишув шартнома ҳисобланиб, у ўз аъзолари учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради. шартнома тили. шартнома матни тузиладиган тилни шартнома тузаётган томонларнинг ўзлари танлайдилар. икки томонлама шартномалар қоида тариқасида шартнома матни икки давлат тиллларида …
5 / 8
ушуниш керак. шартномани тузиш жараёни бир неча босқичларга ажратиш мумкин. уларга қуйидагиларни киртиш мумкин: 1. шартнома матнини тузиш ва уни қабул қилиш; 2. шартнома матнларини аутентлилигини белгилаш; 3. шартноманинг мажбурийлигига розилик билдириш. қоида тариқасида шартномани имзолаш жараёни шартнома тузиш ташаббуси билан бирга кўзатилади ва бунда шартнома имзолаш ташаббуси билан чиққан бир ёки бир нечта давлат гуруҳи ўз навбатида шартнома лойиҳасини тақдим этадилар. бундай ҳаракатлар шартнома тузиш жараёнини анча енгиллаштиради, айниқса матн устида ишлаш жараёнини осонлаштиради. шартномалар махсус ваколат берилган шахслар томонидан тузилади. бундай ҳолларда ваколатлар шартномани имзолашнинг барча босқисларига ёки алоҳида босқичига нисбатан берилиши мумкин. 1969 йилги вена конвенциясига асосан давлат бошлиқлари, ҳукумат бошлиқлари ва ташқи ишлар вазирлари бирор бир ваколатни берилишига муҳтож эмаслар, ва барча шартнома имзолаш жараёнидаги ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин. дипломатик ваколатхона бошлиқлари, давлатларнинг халқаро ташкилотлардаги вакиллари, халқаро конференциялардаги давлатлар делигациялари бошлиқларига ҳам бундай ваколат берилган, лекин улар фақат шартнома матнини қабул қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xalqaro shartnomalar huquqi" haqida

7-мавзу. халқаро шартномалар ҳуқуқи 1. халқаро шартномалар тушунчаси 2. шартномани тузилиши, шакли ва номланиши 3. халқаро шартнома тузиш тартиби тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черничен...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (73,0 KB). "xalqaro shartnomalar huquqi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xalqaro shartnomalar huquqi DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram