шартнома тўғрисида умумий қоидалар

DOCX 44,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474650175_64988.docx шартнома тўғрисида умумий қоидалар режа: 1. шартнома тушунчаси ва унинг бозор муносабатлари шароитидаги аҳамияти 2. шартномаларнинг турлари. 3. шартноманинг мазмуни. 5. шартномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш. 1. шартнома тушунчаси ва унинг бозор муносабатлари шароитидаги аҳамияти. фкнинг 8-моддаси талабига кўра, шартномалар тарафлар ўртасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан биридир. шубҳасиз, бугунги кунда шартномаларга алоҳида аҳамият берилмоқда. чунки шартномаларда бошқа юридик фактларга қараганда, тарафларнинг эрки-иродаси тўла ифодаланади. шартномага киришувчи шахслар ким билан, қанча, қачон шартнома тузишни у туфайли етказиб берилиши лозим бўлган пул, товар, ашёларни қайси муддатларда, қандай транспортларда етказилишини, тўлов амалдаги қандай шаклларда бўлишини мутлақо ўзлари, мустақил ҳал қиладилар. улар шартномалар тузишда эркиндирлар, шартнома тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди[footnoteref:1]. [1: аммо бу ҳолатдан айрим истиснолар бор. чунончи, парвоз вақтида ёки аэропорт, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларда давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак бўлган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчилари муқаррар тарзда суғурталанадилар. //ўзбекистон …
2
, таъсис хужжатларида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ва ҳ.к. баъзан, бошқа учинчи шахслар шартнома тузиш ҳақида талаб, таклиф ёхуд илтимос қилишлари мумкин. бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам шартнома тузиш ҳақидаги қарор фуқаро ёки юридик шахс томонидан мустақил, ўз эрки-иродаси асосида қабул қилинади. шартнома тузиш вақтида фуқаро (юридик шахс раҳбари, вакили) фикри тиниқ, руҳий ҳолати нормал, ўзини ўзи идора қила оладиган, ўз ҳаракатларининг оқибатларини кўра оладиган ҳолда бўлиши лозим. агар субъектнинг ички руҳий ҳолатида, онгида рўй берган бузилишлар, ташқи таъсирлар туфайли шартнома тузишга мажбур этилса, ундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. бу шартномалар эркинлигини реал таъминлашнинг ўзига хос юридик кафолати ҳисобланади деб айтиш мумкин. амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, шартномалар тузишнинг эркинлиги, ундан тарафларнинг ўзаро манфаатдорлиги, шартномада шартнома интизомининг мустаҳкамлиги (яъни, халқ тили билан айтганда, “шартноманинг пулдан қимматлиги”), унда маъмурий-буйруқбозликка асосланган жавобгарликдан кўра, мулкий жавобгарликнинг кенг белгиланиши хўжалик юритувчи субъектларни тобора ушбу ҳуқуқий воситадан (шартномадан) тўлароқ фойдаланишга жалб қилмоқда. шартномаларнинг аҳамиятини кенг …
3
хизмат қилмоқда. [2: ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1998. 9-сон, 170-модда.] шартнома икки ёки ундан ортиқ шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ўзаро келишувидир. шартнома атамаси уч маънода: юридик факт; бирор-бир юридик фактга асосланган, моддий манфаатлар тўғрисидаги ҳуқуқий муносабат; шахслар (фуқаролар ва ташкилотлар) нима тўғрисида ўзаро келишсалар, шуни акс эттирувчи, ифодаловчи ҳужжат маъносида ишлатилади. бу ерда у ўзининг биринчи маъноси – юридик факт сифатида кўрилади ва ўрганилади. ёдингизда бўлса, юридик факт тушунчаси “фуқаролик-ҳуқуқий муносабат” мавзусида батафсил берилган эди. унда юридик фактлар мазмуни жиҳатидан икки асосий тоифага: юридик ҳодисалар ва ҳаракатларга бўлинган эди. юридик ҳаракатлар, ўз навбатида. ҳуқуқ йўл қўйган ҳаракатлар сифатида бир томонлама ва икки томонлама битимлар (шартномалар) дан иборатлиги кўрсатилган эди. икки томонлама битимларнинг ҳаммаси (олди-сотди, ижара, қарз ва бошқалар) шартнома ҳисобланади. бир томонлама битим, масалан, васиятнома шартнома бўла олмайди. бинобарин, ҳар қандай шартнома битим дейилса ҳам, аммо ҳар қандай битимни шартнома деб атаб …
4
, 2003., 17-сон, 143-модда. ] шартномадан келиб чиққан мажбуриятларга, агар қонунларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, фкда белгиланган мажбуриятлар ҳақидаги умумий қоидалар (фкнинг 234-352-моддалари) қўлланилади. иккидан ортиқ тарафлар тузиладиган шартномаларга ҳам агар бундай шартномалар шартномаларнинг кўп тарафламалик хусусиятига зид бўлмаса, шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади. шартнома ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. аммо шартноманинг ҳаракати бу билан чекланмайди. агар бошқа юридик фактлар умумий қоида бўйича ҳуқуқий муносабатни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш билан тугалланса, шартнома мазкур юридик фактлардан фарқ қилиб, ҳуқуқий муносабатни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишдан ташқари яна ҳуқуқ нормалари билан белгиланган доираларда ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солади, ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилайди. шартнома билан вужудга келтирилган ҳуқуқий муносабат давомида шартнома тарафларнинг хатти-ҳаракатлари қанчалик қонунга мувофиқ бўлган-бўлмаганлигини ҳам текшириш имкониятини беради[footnoteref:4]. [4: рахманкулов м., роль и сущность гражданско-правового договора в условиях рыночной экономики. -ташкент: фан. 1994. –б. 113-114.] …
5
тнома тузади. бу ерда тарафлар ўзаро келишувларининг бевосита натижаси металлургия заводи томонидан машинасозлик заводига шартнома билан белгиланган муддатларда ва муайян шартларга биноан маълум миқдорда пўлат етказиб бериш ҳисобланади. шартноманинг мақсади эса ҳар икки тараф учун умумий бўлиб, тарафларнинг ҳар қайсиси шартноманинг барча кўрсаткичларини бажаришдан, пировардида фойда (даромад) олишдан иборат бўлади. бинобарин, ҳар икки тараф ҳам шартномани лозим даражада бажаришни ўзларининг бурчлари деб биладилар. фуқаролик-ҳуқуқий шартнома, асосан, мулкий муносабатларни расмийлаштириш учун тузилади. баъзи ҳолларда шартнома шахсий-номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳам расмийлаштиради. бу адабиёт, фан ва санъат асарларини яратиш соҳасидаги ижодий фаолият билан боғлиқ бўлган шартномалар, чунончи, нашриёт шартномаси, саҳна асари, киносценариялар ва бошқа шартномалар учун характерлидир. 2. шартномаларнинг турлари. шартнома унда иштирок этаётган тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўзаро тақсимланишига қараб бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга бўлинади. бир томонлама шартномада иштирок этаётган тарафларнинг бирида фақат ҳуқуқ бўлиб, ҳеч қандай мажбурият бўлмайди, иккинчи тарафда эса фақат мажбурият бўлади. масалан, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шартнома тўғрисида умумий қоидалар" haqida

1474650175_64988.docx шартнома тўғрисида умумий қоидалар режа: 1. шартнома тушунчаси ва унинг бозор муносабатлари шароитидаги аҳамияти 2. шартномаларнинг турлари. 3. шартноманинг мазмуни. 5. шартномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш. 1. шартнома тушунчаси ва унинг бозор муносабатлари шароитидаги аҳамияти. фкнинг 8-моддаси талабига кўра, шартномалар тарафлар ўртасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан биридир. шубҳасиз, бугунги кунда шартномаларга алоҳида аҳамият берилмоқда. чунки шартномаларда бошқа юридик фактларга қараганда, тарафларнинг эрки-иродаси тўла ифодаланади. шартномага киришувчи шахслар ким билан, қанча, қачон шартнома тузишни у туфайли етказиб берилиши лозим бўлган пул, товар, ашёларни қайси муддатларда, қандай транспортларда етказилишини, тўлов амалдаги ...

DOCX format, 44,4 KB. "шартнома тўғрисида умумий қоидалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.