маҳсулот етказиб бериш шартномаси

DOC 149.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353067376_39664.doc www.arxiv.uz маҳсулот етказиб бериш шартномаси маҳсулот етказиб бериш тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари. маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади (фкнинг 437-моддаси). маҳсулот етказиб бериш шартномаси товарлар олди-сотдиси бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўртасида қўлланадиган ва энг кўп амалиётда учрайдиган шартномалардан биридир. ушбу шартнома моддий неъматларни бир шахсдан бошқа шахсга ўтишини таъминлайди. бу эса ўз навбатида иқтисодий муносабатларни ривожланишига олиб келади. маҳсулот етказиб бериш шартномаси олди-сотди шартномасининг алоҳида тури бўлиб ҳисобланади. ушбу шартномани айрим ҳолларда тадбиркорлик ёки савдо олди-сотдиси деб аташади. агар тарихга назар ташласак собиқ иттифоқ даврида маҳсулот етказиб бериш шартномаси ўрнини унинг бир кўриниши …
2
ларига кенг имкониятлар яратилди. ушбу ўзгаришлар фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда иштирок этаётган субъектларнинг шартнома тузиш эркинлиги, тарафларнинг тенглиги, қонун устуворлиги каби тамойилларини амалда таъминланишига олиб келди. жумладан, маҳсулот етказиб бериш шартномаси ҳам бундай ўзгаришлардан сўнг ўзини хусусий ҳуқуқнинг нормал шартномалари қаторига кириб, олди-сотди шартномаларига хос ҳусусиятларини шакллантирди. маҳсулот етказиб бериш шартномаси улгуржи олди-сотди шартномаси туркумига киради. шунингдек маҳсулот етказиб бериш шартномаси хўжалик шартномаси ҳисобланади. маҳсулот етказиб бериш шартномасининг ҳуқуқий белгилари. маҳсулот етказиб бериш шартномасининг ҳуқуқий белгилари олди-сотди шартномасининг ҳуқуқий белгиларига ўхшаш. жумладан унинг биринчи ҳуқуқий белгиси шартнома икки томонламалиги. яъни шартномада иштирок этаётган иккала тарафда ҳам ҳуқуқ, ҳам мажбурият юзага келади. иккинчи ҳуқуқий белгиси шартнома ҳақ бараварига тузилиб, яъни етказиб берилган маҳсулот учун маҳсулот етказиб берувчига ҳақ тўланади. учинчи ҳуқуқий белгиси консенсуал шартномалар турига кириши. яъни, маҳсулот етказиб бериш ҳақида тарафлар келишган ва улар ўртасидаги ушбу келишув қонун билан белгиланган тартибда ва шаклда расмийлаштирилган пайтдан шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага …
3
ар ичида давом этиши мумкин. олди-сотди шартномасидан фарқли равишда бу шартномада шартномавий алоқалар кўп мартали ва узоқ муддатли ҳисобланади. чунки маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарни жўнатиш кўп марта амалга оширилади ва бу жараён олдиндан белгилаб олинган жадваллар асосида амалга оширилади. олди-сотди шартномасида эса сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириши билан шартномавий алоқалар барҳам топади. 5. шартнома предмети сотувчи томонидан фақат тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун сотиб олувчига топширилишдиган товарлар ҳисобланади. маҳсулот етказиб бериш шартномасининг элементлари. шартнома тарафлари. шартномада сотувчи сифатида маҳсулот етказиб берувчи намоён бўлади. маҳсулот етказиб берувчи – тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган товар ишлаб чиқарувчи ёхуд товарларни сотиб олиб уни сотиб олувчига сотувчи (жисмоний ёки юридик) шахс. сотиб олувчи - фақат тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун …
4
рислик асосида ва бошқалар) ҳам мулкий ҳуқуқлар ўтиши мумкин. шунингдек, товарга нисбатан мулкий (ва бошқа ашёвий) ҳуқуқларга эга бўлмаган шахслар ҳам ушбу шартномада маҳсулот етказиб берувчи сифатида қатнашиши мумкин. мисол учун насияга олинган товарлар олди-сотисида. шартнома баҳоси. шартнома баҳосига доир алоҳида қоида қонунлар билан белгиланмаган. шартнома предмети - товар баҳосини белгилашда тарафлар эркин бўлиб, шартнома баҳоси тарафлар ўзаро келишуви асосида, товарнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади. олди-сотди шартномаларига оид умумий қоидаларга кўра баҳо шартноманинг муҳим белгиси ҳисобланмайди. товар баҳоси тарафлар ўзаро келишувига кўра шартномада аниқ қиймат мисолида кўрсатилмаслиги ҳам мумкин. жумладан, товар етказилиб берилаётган даврдаги бозор нархини назарда тутиши мумкин. аммо айрим турдаги товарларнинг нархлари давлат томонидан қатьий қилиб белгиланиб қўйилиши ва тартибга солиб турилиши мумкин. шартноманинг муддати. шартнома муддати унинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. барча олди-сотди шартномалари каби маҳсулот етказиб бериш шартномасида ҳам шартнома шартларини аниқ бажарилиши учун тарафлар шартнома муддатларини аниқ келишиб олишлари шарт. албатта шартнома муддати деганда унинг …
5
узоқ муддатли шартномада етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдори ёки шартноманинг бошқа шартлари бир йилга ёки ундан ортиқ муддатга белгаланган бўлса, шартномада тарафларнинг бу шартларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кейинги даврлар учун келишиб олиш тартиби белгиланиши лозим. шартномада бундай тартиб бўлмаса, шартнома тегишлича бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган мудлатга тузилган ҳисобланади. узоқ муддатли шартнома тарафларидан бири етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорини ёки шартноманинг бошқа шартларини кейинги даврлар учун шартномада белгиланган тартибда келишиб олишни рад қилган ёки ундан бош тортган тақдирда бошқа тараф тегишли даврларда товарларни етказиб бериш шартларини белгилаш тўғрисидаги ёхуд шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (фк 438-модда). шартноманинг шакли ва тузиш тартиби. маҳсулот етказиб бериш шартномасини шакли ва тузиш тартибига доир масала фкда унинг ўзига хос ҳусусиятини инобатга олган ҳолда атрофлича очиб берилган. аксарият ҳолларда ушбу шартнома ёзма шаклда тузилади. аммо шартномалар шаклига нисбатан ўрнатилган умумий қоидалардан келиб чиқиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳсулот етказиб бериш шартномаси"

1353067376_39664.doc www.arxiv.uz маҳсулот етказиб бериш шартномаси маҳсулот етказиб бериш тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари. маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади (фкнинг 437-моддаси). маҳсулот етказиб бериш шартномаси товарлар олди-сотдиси бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўртасида қўлланадиган ва энг кўп амалиё...

DOC format, 149.5 KB. To download "маҳсулот етказиб бериш шартномаси", click the Telegram button on the left.