пудрат шартномаси. маиший пудрат шартномаси

DOCX 75,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474634253_64976.docx пудрат шартномаси. маиший пудрат шартномаси режа: 1. пудрат шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари 2. пудрат бўйича бажариладиган ишлар 3. ишнинг бажариш муддати ва баҳоси 4. пудрат шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 5. маиший пудрат шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари 6. тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда шартномани тузиш тартиби 7. ишнинг натижалари ва натижани қабул қилмаслик оқибатлари пудрат шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари пудрат шартномаси бозор иқтисодиёти шароитида кўп учрайдиган ҳамда кишиларнинг турмуш ҳаётида жуда кўп қўлланиладиган шартномалардан бири ҳисобланади. пудрат шартномаси тузиш орқали ишлаб чиқариш техникасига оид техника воситаларини тайёрлаш, ясаб бериш, уй-жойлар, бинолар, иншоотлар қуриб бериш, қайта тиклаш, таъмирлаш, лойиҳалаш, қидирув ишлари, илмий-тадқиқот ишлари, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажариш каби муносабатлар вужудга келади. пудрат муносабатлари турли даврларда аҳолининг маиший эҳтиёжларини қондиришнинг асосий воситаси ҳисобланган. бу шартнома тури ҳар қандай “изм”ларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, аксинча турли норматив ҳужжатлар орқали тартибга солинган ва такомиллаштирилиб борилган. мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ …
2
нормалар билан тартибга солинади. пудрат шартномаси муносабатлари махсус қонунлар – фкнинг 37-боби (пудрат тўғрисида умумий қоидалар (631-655-моддалар), маиший пудрат (656-665-моддалар), қурилиш пудрати (666-685-моддалар), лойиха ва қидирув ишлари пудрати (686-692-моддалар), илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шартномалари (693-702-моддалар)), шаҳарсозлик кодекси (масалан, шкнинг 16-моддаси объектлар қурилиши бўйича пудратчиларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб беради)[footnoteref:1], қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун[footnoteref:2] ва бошқа қонунлар билан тартибга солиниши билан бирга қонун ости ҳужжатлари асосида ҳам ҳуқуқий тартибга солинади. [1: ўзбекистон республикаси шаҳарсозлик кодекси. –т.: адолат. 2004.] [2: ўзбекистон республикаси олий мажлис ахборотномаси. 2001. №1-2. -21-модда. ] жумладан, “капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 12.09.2003 йилги 395-сонли қарори, 2003 йил 6 майдаги пф-3240-сонли “капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги[footnoteref:3] ўзбекистон республикаси президенти фармони, 2000 йил 13 апрелдаги “капитал қурилишни бошқариш тузилмасини янада қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори[footnoteref:4], 2000 йил …
3
вазирлар маҳкамасининг19.09.1997 йил 446-сонли қарори, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1995 йил 12 окгябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари, ўзбекистон республикаси молия вазирлиги, макроиқтисодстат вазирлиги ва давархитектқурилиш қарори билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 26.05.2001 йил 1035-сон билан рўйхатга олинган “буюртмачилар ва пудрат ташкилотлари томонидан давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молияланадиган қурилиш объектлари учун харид қилинадиган ускуналар, бинокорлик материаллари ва конструкцияларининг энг юқори нархларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги низом[footnoteref:6] ва бошқалар. [3: ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2003. №9-10. 69-модда. ] [4: ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлар тўплами. 2000. апрел. ] [5: ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2000. №3 38-модда.] [6: бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств республики узбекистан., 2001., n 9-10] пудрат шартномаси бўйича шахсларнинг меҳнат натижалари товар топшириш ёки хизмат кўрсатиш эмас, муайян ишни бажаришга қаратилган бўлади. пудрат шартномаси орқали бир неча турдаги ишлар бажарилади. айнан мана …
4
удрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар фкнинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади. пудрат шартномасини бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан фарқлаш лозим. пудрат шартномавий муносабати мол-мулкни ёки бошқа ашёвий ҳуқуққа бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган шартномалар (олди-сотди (чакана олди-сотди, маҳсулотни етказиб бериш, товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти, контрактация, энергия таъминоти, кўчмас мулкни сотиш, уй-жой биноларини (квартираларни) сотиш, корхонани сотиш), шунингдек айрибошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш)[footnoteref:7] дан фарқи шу билан белгиланадики, пудрат муносабатлари муайян ишни бажариш ва унинг натижасини топшириш билан боғлиқ бўлса, мол-мулкни ёки бошқа ашёвий ҳуқуққа бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномавий муносабатларда мулк тайёрлаш, бажариш қайта таъмирлаш мутлақо аҳамиятсиз бўлиб, келишувга асосан кредиторга мулк топширилишининг ўзи кифоя бўлади. шунингдек, пудрат шартномасининг предмети пудратчи меҳнатининг ижобий натижаси ҳисобланиб, у …
5
зкур фарқ муносабат субъектларида, объектларида ҳамда муносабатнинг вужудга келиш асосида кўринади. меҳнат муносабатларида тузиладиган меҳнат шартномаларининг тарафлари иш берувчи ҳамда ходим ҳисобланиб, топшириқни бажарувчи хизматчи-ходим фақатгина жисмоний шахс ҳисобланади. пудрат шартномасида эса пудратчи фуқаролар билан бир қаторда юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин. меҳнат шартномаси объекти ходимнинг меҳнат фаолияти ҳисобланса, пудрат шартномасида эса пудратчининг меҳнат натижаси ҳисобланади. меҳнат шартномасида ходим ташкилотга қўшилган ҳолда у белгилаган ички тартиб қоидаларга бойсунган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга оширса, пудрат шартномасида пудратчи ўз фаолиятини ўзи мустақил белгилайди ва иш натижаси юзасидан бутун масъулиятни зиммасига олган ҳолда нуқсонли ишнинг оқибати фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик билан якунланишини эътиборга олиб, фаолият юритади. шунингдек, меҳнат шартномаси меҳнат муносабатларидан келиб чиқса, пудрат шартномаси фуқаролик ҳуқуқий муносабатни юзага келтиради. меҳнат шартномаси шартларини бузганлик учун ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосланган ҳолда интизомий жавобгарликка тортилса, пудрат шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий моддий жавобгарликка тортилади. меҳнат шартномаси бўйича уйида иш бажарадиган ходимнинг меҳнати билан пудрат шартномаси бир-бирига ўхшаб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "пудрат шартномаси. маиший пудрат шартномаси"

1474634253_64976.docx пудрат шартномаси. маиший пудрат шартномаси режа: 1. пудрат шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари 2. пудрат бўйича бажариладиган ишлар 3. ишнинг бажариш муддати ва баҳоси 4. пудрат шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 5. маиший пудрат шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари 6. тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда шартномани тузиш тартиби 7. ишнинг натижалари ва натижани қабул қилмаслик оқибатлари пудрат шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари пудрат шартномаси бозор иқтисодиёти шароитида кўп учрайдиган ҳамда кишиларнинг турмуш ҳаётида жуда кўп қўлланиладиган шартномалардан бири ҳисобланади. пудрат шартномаси тузиш орқали ишлаб чиқариш техникасига оид техника воситаларини тайёрлаш, ясаб бериш, уй-жойлар, бинолар, иншоотлар қуриб бериш, қ...

Формат DOCX, 75,7 КБ. Чтобы скачать "пудрат шартномаси. маиший пудрат шартномаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: пудрат шартномаси. маиший пудра… DOCX Бесплатная загрузка Telegram