ўзбекистоннинг 1920-1980 йиллардаги давлати ва ҳуқуқи

DOC 366.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447862402_62336.doc ўзбекистоннинг 1920-1980 йиллардаги давлати ва ҳуқуқи режа: 1. 1920 йилларда ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи. 2. ўзссрнинг 1937 йил конституцияси бўйича давлат тузилиши ва ҳуқуқи. 3. ўзссрнинг 1978 йилдаги конституцияси бўйича давлат тузилиши ва ҳуқуқи. 1. 1920 йилларда ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи 1920 йилларга келиб, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи улкан ўзгаришларга бой бўлди. бу тарихий ўзгаришлар бевосита ўзбекистон ҳудудида ташкил топган давлатлар ва уларнинг ҳуқуқий тизимлари билан боғлиқ. хивада 1920 йил 1 февралда хон ҳукумати ағдарилиб, “халқ инқилоби” туфайли ҳокимият беш кишидан иборат вақтли ҳукумат қўлига ўтди. вақтли ҳукумат манифест эълон қилиб, “хива инқилобчилари мамлакатни хон ва унинг ҳукумати томонидан бошқарилишига барҳам беради ва унинг хонадонига, министрларига тегишли мулк ва маблағлар мусодора қилади” дейилган. муваққат ҳукумат 1920 йилнинг 26 апрелида халқ вакилларининг бутун хоразм i-қурултойида хоразм халқ совет республикаси тузилганлигини ва 30 апрелда республика конституцияси қабул қилинганлигини эълон қилди. ххср билан рсфср ўртасида иқтисодий шартнома тузилди. конституцияда давлат ҳокимиятининг …
2
и герб ва байроқ ҳақидаги қоидалардан иборат бўлган. конституция – рсфсрнинг 1918 йилги конституцияси асосида қабул қилинган. республикада хусусий мулк, соҳибкорлик ва савдо обороти билан шуғулланишнинг тўла озодлиги сақлаб қолиниши эълон қилинди. “шахсларга эркин ҳолда коммерция ишлари билан шуғулланиш ҳуқуқи берилди”, коммерция ва савдо компанияларини ташкил қилишга қаршилик қилинмади (конституциянинг 16-моддаси). ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик сақлаб қолинди. хон ва унинг авлодларига, амалдорларига тегишли ерлар мусодора этилиб, ерсиз деҳқонларга бўлиб берилди. вақф ерлари сақлаб қолинди. ххср иқтисоди давлат сектори, кооператив сектор, якка хўжаликчи деҳқон ва ҳунармандлар сектори, феодал капиталистик (хусусий) секторлар иборат эди. олий қонунчилик ва ҳокимият органи – халқ вакиллари умум хоразм қурултойи ҳамда умум хоразм марказий ижроия қўмитаси ва унинг президентидан иборат бўлиб, 4 минг аҳолидан 1 та депутат, 100 аскарлардан бир вакил тартибида ташкил топди. давлат бошқарувининг олий органи халқ нозирлар совети эди. дастлаб етти нозирлик – ҳарбий, молия, давлат назорати, иқтисодий, ташқи ишлар, маданият ва маориф, …
3
к раисига юклатилган. қозилар ўрнига янги судлар, қишлоқларда эса шўролар кенгаши тузилган. қабул қилинаётган декретларнинг деярли ҳаммаси учун асос қилиниб шариат қонунлари қабул қилинган эди. жумладан “судхўрлик ишларини амалга ошириш тўғрисида”ги декретга мувофиқ судхўрлардан 20 фоиздан зиёд қарз олган барча қарздорларнинг қарзи бекор қилинди. берилган кредитнинг 10 % дан ортиқ олган судхўрлар бир йилдан беш йилгача қамалиш белгиланади. съезд қабул қилган қонунлардан бири “вақф ерлари ҳақидаги қонун” бўлиб, у мачит ва мадрасалар, диний ташкилотларга тегишли барча мулклар давлат мулки деб эълон қилинди. ҳосилнинг 10/1 қисми давлат солиғи сифати тўланиши белгиланди. меҳнаткашларнинг мавжуд ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилди, хусусий мулк бекор бўлган, мулкдорларни, руҳонийларни, аксилинқилобий кучларнинг сайлов ҳуқуқлари бекор қилинган. 1920 йилнинг сентябрида бухорода тўнтариш натижасида амир ҳокимияти ағдариб ташланган. шу йилнинг 6 октябрида бухорода умумбухоро халқ вакиллари биринчи қурултойи иш бошлади ва бухоро халқ совет республикаси деб эълон қилди. 1921 йилнинг 4 мартида бхср билан рсфср ўртасида “иттифоқ шартномаси”, “иқтисодий битим” …
4
, маориф, соғликни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот, савдо ва саноат, солиқ, қишлоқ хўжалиги ҳамда давлат назорати таркибида тузилган. (конституциянинг 31,38,39-м.м.) кейинчалик қишлоқ хўжалиги, молия ва иқтисод халқ нозирликларини бирлаштириб халқ хўжалиги олий кенгаши (вснх) ташкил қилинди. раис, унинг ўринбосари, учта бўлим 1) марказий молия бошқармаси; 2) марказий ер- сув бошқармаси; 3) савдо ва саноат бошқармалари таркибида тузилди. ушбу ташкилот халқ нозирлар кенгаши, бухоро иқтисодий кенгаши номлари билан қайта номланган. бхср вилоят, туман, кент советлари ва уларнинг ижроия комитетлари ташкил қилиниб, маҳаллий бошқарувни амалга оширган. 1923 йилнинг 23 сентябрида бухоро мик қошида туркман бўлими ташкил қилинган. уни туркманлардан бўлган шахс бошқарган. тожиклар кўпчиликни ташкил қилган, шарқий бухоро алоҳида ҳуқуқий режим асосида комиссия орқали бошқарилган. ўз низомига кўра комиссия чекланмаган ҳарбий ва фуқаролик ҳокимиятини амалга оширган, суд ҳокимиятидан фойдаланган. бундан ташқари, нурота ва ўрта чўлда қозоқ ва қирғиз миллий туманлари, чоржўй, қаршининг бир қисмини ўз ичига олган туркман районлари тузилган. бухорода …
5
юбориш амалга оширилган. 1924 йилга келиб, туркистон ҳудудида ўзсср ва унинг таркибига кирувчи тожикистон асср, туркманистон сср, рсфср таркибига кирувчи қорақирғиз автоном вилояти, қозоғистон асср таркибига кирувчи қорақалпоғистон автоном вилояти ташкил этилган. 1925 йил 19 февралида бухорода ўзбекистон советларининг 1-қурултойида “ўзбекистон совет социалистик республикасини ташкил қилиниши тўғрисида”ги декларация қабул қилинган. бунда туркистон, бухоро вилояти хоразм ҳудудидаги республикалар асосида миллий давлат чегараланиши натижасида ўзбекистон республикаси ташкил бўлганлиги эълон қилинди. бу республика тошкент, самарқанд, фарғона, қашқадарё, зарафшон, сурхондарё ва хоразм вилоятларидан ва тожикистон автоном республикасидан ташкил топди. 1925 йилда ўзбекистон республикасининг сср таркибига қабул қилиниши муносабати билан ўзбекистон советларининг 1927 йил 30 мартда бўлиб ўтган 2-қурултойида ўзбекистон ссрнинг биринчи конституцияси қабул қилинди. конституцияга, “меҳнаткаш ва эксплуатация қилинувчи халқлар ҳуқуқлари” декларацияси, “ўзбекистон ссрни ташкил қилиниши тўғрисида”ги декларацияси, ссср советлари 3-съездининг “ўзбекистон ссрни иттифоқ таркибига қўшиш” тўғрисидаги қарори, сссрнинг 1924 йилги конституцияси асос қилиб олинди. конституция 8 бўлим, 17 боб, 114 моддадан иборат. конституция …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистоннинг 1920-1980 йиллардаги давлати ва ҳуқуқи"

1447862402_62336.doc ўзбекистоннинг 1920-1980 йиллардаги давлати ва ҳуқуқи режа: 1. 1920 йилларда ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи. 2. ўзссрнинг 1937 йил конституцияси бўйича давлат тузилиши ва ҳуқуқи. 3. ўзссрнинг 1978 йилдаги конституцияси бўйича давлат тузилиши ва ҳуқуқи. 1. 1920 йилларда ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи 1920 йилларга келиб, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи улкан ўзгаришларга бой бўлди. бу тарихий ўзгаришлар бевосита ўзбекистон ҳудудида ташкил топган давлатлар ва уларнинг ҳуқуқий тизимлари билан боғлиқ. хивада 1920 йил 1 февралда хон ҳукумати ағдарилиб, “халқ инқилоби” туфайли ҳокимият беш кишидан иборат вақтли ҳукумат қўлига ўтди. вақтли ҳукумат манифест эълон қилиб, “хива инқилобчилари мамлакатни хон ва унинг ҳукумати томонидан бошқарилишига барҳам беради ва унинг хонадони...

DOC format, 366.5 KB. To download "ўзбекистоннинг 1920-1980 йиллардаги давлати ва ҳуқуқи", click the Telegram button on the left.