ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи - тарихий-ҳуқуқий фан

DOC 95.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447862357_62335.doc ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи - тарихий-ҳуқуқий фан режа: 1. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг мақсади ва вазифалари ҳамда уни ўрганишнинг аҳамияти 2. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг предмети ва фаннинг ижтимоий ва юридик фанлар билан алоқаси 3. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг ўрганиш усуллари 4. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи”ни даврларга бўлиб ўрганиш манбалари 1. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг мақсади ва вазифалари ҳамда уни ўрганишнинг аҳамияти таълим тизимида, шу жумладан, олий ўқув юртларида у ёки бу фанни ўрганишда маълум бир мақсадга эришиш билан боғлиқ вазифаларни бажариш назарда тутилади. шу нуқтаи назардан, «ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи» фанини ҳуқуқшунослик олий ўқув юртларида ўқитишдан мақсад – талабаларда юқори, замон талаби даражасидаги сиёсий-ҳуқуқий онгни шакллантиришдир. шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи - бу ўтмишда мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган давлатлар ва ҳуқуқ тизимлари ҳақидаги маълумотларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки уларнинг пайдо бўлиш ва …
2
ий, иқтисодий, ҳарбий ва ҳуқуқий механизмини яратиш, ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли аъзоси бўлиши ва ҳамжамиятда ўзига хос ва мос ўринни эгаллашига эришиш, юртимизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий истиқлол ғояси ва мафкураси, ватанга муҳаббат, ўз давлатига садоқат ва табиий қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашдир. ушбу мураккаб вазифани халқимизнинг давлатчилик ва ҳуқуқ тарихига мурожаат этмасдан ҳал қилиш амримаҳол. тарихга мурожаат қилиш олдимизда турган мураккаб муаммоларнинг мазмуни ва моҳиятини тушуниб етиш, уларни ҳал қилиш, ечимларини қидириб топишимизда, давлатчилик ва ҳуқуқ қурилиши соҳасидаги ўз мустақил йўлимиздан адашмаслигимизда муҳим таянч манба сифатида хизмат қилади. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, марказий осиё халқлари, шу жумладан, ўзбек халқи давлат ва ҳуқуқ соҳасида узоқ ўтмишга бориб тақаладиган, мисли кўрилмаган, бой ва серқирра тарихий тажрибага эга. минг афсуски, биз яқин вақтларгача турли хил объектив ва субъектив сабабларга кўра, ушбу бетакрор тажрибани ва улкан бойликни атрофлича, чуқур ўрганиб, ўзлаштириб ололмадик, уни жаҳон …
3
ан тегишли хулоса чиқармаган халқ, миллат ўзининг бугунги кунидаги ҳаётий муаммоларини тўла тушуниб ета олмайди, ўз келажаги ҳақида аниқ тасаввурга, пухта ишланган дастур ва режага эга бўла олмайди. ўз тарихини чуқур билган, табиий, тарихий тажрибаларидан сабоқ олган халқ, миллат ўзи танлаб олган йўлдан адашмайди, эзгу мақсадларига эришишда дадил қадам ташлайди, учрайдиган муаммоларни оқилона ҳал этади, турли қарама-қаршиликларни мардонавор енгиб ўтади. тарихни билишнинг аҳамиятига алоҳида урғу бериб, президент и.а.каримов шундай деб ёзади: «модомики, ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. тарих билан қуроллантириш, яна бир бор қуроллантириш зарур». республикамиз ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва ривожланган тарихини ўрганиш муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади. давлатчилик ва ҳуқуқ тарихини чуқур билиш бўлажак ҳуқуқшунос кадрларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгининг шаклланиши ва ўсишига, давлат ва ҳуқуқнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли, шахс, жамият ва давлатнинг …
4
орқаваротдан ташвиқот юритаётган, шу фикрни онгимизга сингдирмоқчи бўлаётган, керак бўлса, халқаро жамоатчиликни шунга ишонтиришга уринаётган кучлар ҳам бор». давлат ва ҳуқуқ масалаларида эски ва янги қарашлар ўртасидага кураш шиддатли тус олаётган, маълум сиёсий кучлар собиқ иттифоқ давлатини тиклашни тарғи​б қилаётган, айрим гуруҳлар ўзбек халқи ва табиий давлатчилиги тарихини сохталаштириш, бизнинг ўтмишимиз ҳақида ғайриилмий талқинлар ва фикрларни тарқатиш йўли билан халқимизни, биринчи навбатда, ёш авлодни бетакрор, серқирра ва бой тарихдан жудо қилишга ҳаракат қилаётган, ислом мамлакатларидаги бир қатор ақидапараст ва экстремистик марказлар ва ташкилотлар биз учун муқаддас бўлган ислом динидан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, ягона мафкура ва шариат қонунлари асосида барча мусулмонларни битта халифалик давлатига бирлаштиришга интилаётган бир шароитда, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихини ўрганиш алоҳида мафкуравий аҳамият касб этади. ўзбек давлатчилиги ва ҳуқуқи тарихи ҳақида талабаларни холисона ва чуқур билимлар билан қуроллантириш уларнинг мафкуравий майдонда бўлаётган кураш жараёнининг мазмун-моҳиятини англаб етишига, давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги ғайриилмий ғоялар тарғиботчиларининг асл …
5
амларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди».1 ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихини ўрганиш талабаларнинг мамлакатимиз мустақиллигини таъминлаш органлари, кучлари, воситалари, шакллари ва усуллари ҳақидаги тушунчаларга эга бўлиши, етук ҳуқуқшунос сифатида шаклланишида маълум бир роль ўйнайди. улар фанни ўрганиш жараёнида ўтмишда мамлакатимиз ҳудудида бўлган давлатларда давлат мустақиллигини таъминлаш масаласи қандай ҳал этилганлиги, бу соҳадаги эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, уларнинг давлат механизмида тутган ўрни ва роли, марказий ва маҳаллий давлат органлари билан ўзаро муносабатлари, ўз фаолиятини амалга ошириш шакллари ва усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлади. ўзбекистон республикаси ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихини холисона ва атрофлича ўрганиш тарихий адолат ва ҳақиқатни тиклаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб масаладир. гап шундаки, мустабид тузум даврида мазкур тарихни холисона ва чуқур ўрганишга, биринчидан, имкон берилмаган бўлса, иккинчидан, чор россияси ва шўро олимлари томонидан ёзилган китоблар, рисолалар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи - тарихий-ҳуқуқий фан"

1447862357_62335.doc ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи - тарихий-ҳуқуқий фан режа: 1. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг мақсади ва вазифалари ҳамда уни ўрганишнинг аҳамияти 2. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг предмети ва фаннинг ижтимоий ва юридик фанлар билан алоқаси 3. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг ўрганиш усуллари 4. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи”ни даврларга бўлиб ўрганиш манбалари 1. “ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанининг мақсади ва вазифалари ҳамда уни ўрганишнинг аҳамияти таълим тизимида, шу жумладан, олий ўқув юртларида у ёки бу фанни ўрганишда маълум бир мақсадга эришиш билан боғлиқ вазифаларни бажариш назарда тутилади. шу нуқтаи назардан, «ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи» фанини ҳуқуқшунослик олий ўқув юртларида ўқи...

DOC format, 95.5 KB. To download "ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи - тарихий-ҳуқуқий фан", click the Telegram button on the left.