жамиятнинг маънавий ҳаётида аёллар фаолияти ва фаолигини ошириш

DOC 36 pages 223.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 36
ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таъли вазирлиги мавзу:жамиятнинг маънавий ҳаётида аёллар фаолияти ва фаолигини ошириш. режа: кириш 1 боб. ижтимоий-маънавий ҳаётда аёллар фаоллигини ўрганишнинг илмий-назарий ва педагогик аҳамияти 1.1. аёллар фаоллигини ошириш – муҳим фалсафий-педагогик муаммо 1.2. аёллар ижтимоий-маънавий фаоллиги ва унинг хусусиятлари 2 боб. аёллар фаоллигининг педагогик шарт–шароитлари 2.1. жамиятнинг маънавий ҳаётида аёллар фаолияти ва фаоллиги 2.2. аёллар фаоллигининг тарихий, анъанавий, замонавий асослари умумий хулосалар ва тавсиялар фойдаланилган адабиётлар рўйҳати кириш мавзунинг долзарблиги. ўзбекистон республикасида баркамол инсон шахсини тарбиялаш концепцияси бу жараёнда жамият ва оиланинг, айниқса аёлларнинг ташаббускорлик ижтимоий-маънавий ҳаётдаги муносиб ўрнига суянади. «ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ўзбекистон республикаси президентининг (2004 йил 25 майда) фармонида ҳам аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш ишлари самарадорлигини оширишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланади. ўзбекистон республикасида «оила йили» (1998), «аёллар йили» (1999), …
2 / 36
ик кўрсатмоқдалар, уларнинг фуқаролик туйғуси ва масъулияти ортиб бораётир. бу соҳадаги ишларнинг самарадорлигини оширишда уларнинг фуқаролик фаолиятини доимий равишда қўллаб- қувватлаш; уларда мустақиллик ва миллий истиқлол ғояларига садоқат туйғусини шакллантириш; чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятининг таркиб топиши; ишбилармонлик, тадбиркорлик, ижодкорлик ва ташаббускорлик хислатларининг барқарорлашувини таъминлаш каби фазилатлар муҳим аҳамият касб этмоқда. хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик фаолиятни ташкил этиш, кенгайтириш, ўқув муассасалари, хусусан, олий ўқув юртларида олиб борилаётган амалий харакатларнинг миллий истиқлол ғояси руҳидаги йўналишини кенгайтириш ўзига хос аҳамиятга эгадир. мутахассислар фикрича, ўспиринлик хотин-қизларда ижтимоий фаолликни таркиб топтириш ва ривожлантириш борасида энг қулай давр саналади. бу даврда улар табиат, инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар моҳиятини чуқур англаб олишга интиладилар, оилавий муносабатлар, ижтимоий ҳаёт, меҳнат соҳасида, фарзанд тарбиясини ташкил этиш йўлида мустақил фаолият кўрсатишга тайёрланадилар. маънавий етук ва жисмонан соғлом аёллар фаоллигини ошириш бу жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. аёлларда ўз қадр-қиммати учун курашиш, фаолиятини тўғри йўлга солиш ва …
3 / 36
нчидан, муайян ижтимоий-иқтисодий тузумдан бошқасига ўтиш шароитида аёллар муаммосини демократик ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ тарзда ҳал этиш бўйича янгича илмий- педагогик назария ва амалиёт талабларига эҳтиёж ортади. иккинчидан, аёллар ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган педагогик мазмундаги ахборотлар ва ишланмаларнинг етарли эмаслиги бу соҳада самарали фаолият кўрсатишда мураккабликларни келтириб чиқаради. учинчидан, хотин-қизларнинг жадал фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида муаммолар юзага келади. уларни ҳал этиш ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аёллар фаолиятини ташкил этишга ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг маънавий, маърифий ва меҳнат салоҳиятидан тўғри, унумли фойдаланиш имкониятларини рўёбга чиқаради. мазкур муаммонинг долзарблиги, уни педагогик жиҳатдан тадқиқ этилмаганлиги, шунингдек аёлларнинг ижтимоий-маънавий фаоллигини оширишдаги тарихий тажрибалар тўпланмаганлиги, уларнинг илмий жиҳатдан таҳлил этилмаганлиги муаллиф томонидан мазкур муаммога ижтимоий-назарий ва педагогик жиҳатдан ёндошишга даъват этди. курс ишининг мақсади: аёлларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётда фаоллигини тарихий, анъанавий, замонавий жиҳатдан асослаш, педагогик шарт-шароитларини аниқлаш ва бу борада илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. курс ишининг объекти: ижтимоий-маънавий ҳаётда аёллар фаоллигини ошириш жараёни. курс ишининг предмети: ижтимоий-маънавий …
4 / 36
тодологик асослари: ўзбекистон республикаси конституцияси, ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни, ўзбекистон республикасининг “кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг асарларида оила, аёллар масаласига қаратилган ёндашувлар, “оила кодекси”, “соғлом авлод дастури”, “аёллар кенгаши” дастури, республика “оила” илмий-амалий маркази ҳужжатлари, “она ва бола” давлат дастури, ҳукумат қарорларида аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ва уларга яратилаётган шарт-шароитларга оид меъёрий ҳужжатлари, аждодларимизнинг бой илмий мероси. курс ишининг таркибий тузилиши ва ҳажми: иш кириш, 2 боб, 4 бўлим, умумий хулосалар, тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат бўлиб, жами 36 саҳифани ташкил қилади. 1 боб. ижтимоий - маънавий ҳаётда аёллар фаоллигини ўрганишнинг илмий-назарий ва педагогик аҳамияти 1. аёллар фаоллигини ошириш – муҳим фалсафий-педагогик муаммо маънавият жамиятни тараққиёт сари етаклайдиган, халқни буюк мақсадлар сари курашга даъват этадиган мустақилликни мустаҳкамлайдиган бебаҳо омилдир. маънавиятсиз тараққиётни ҳам, ахлоқ ва эътиқодни ҳам, адолат ва ҳақиқатни ҳам, комил инсонни ҳам тасаввур этиш мумкин эмас. бинобарин, «маънавият – инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг куч-қудратидир»1 ҳар …
5 / 36
ўз эътиқодига айлантириш ва шу асосда фаолият кўрсатишига боғлиқдир. ўзбекистон республикаси биринчи президенти и.а.каримов "ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" рисоласида мустақил ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий - ахлоқий негизлари ҳақида фикр юритар экан, умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши, ватанпарварликни ўзбекистонда давлат ва жамиятни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш энг муҳим вазифаси эканлиги алоҳида таъкидлаган эди2. бизнинг маънавиятимиз асрлар давомида миллион - миллион кишилар тақдири билан боғлиқ ҳолда шаклланган. «ер, оила, ота-она, болалар, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, халқ, мустақил давлатимизга садоқат, инсонларга ҳурмат, ишонч, хотира, виждон, эркинлик - маънавиятнинг маъноси ана шундай жуда кенг"3. и.а.каримов ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасида муҳим йўналишларни белгилаб берар экан, жамият маънавиятини янада юксалтиришни устувор йўналиш сифатида таъкидлайди: "маънавият ҳақида гап кетар экан, мен аввало, инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон - иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли ботиний кучни тасаввур қиламан». эркин …

Want to read more?

Download all 36 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жамиятнинг маънавий ҳаётида аёллар фаолияти ва фаолигини ошириш"

ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таъли вазирлиги мавзу:жамиятнинг маънавий ҳаётида аёллар фаолияти ва фаолигини ошириш. режа: кириш 1 боб. ижтимоий-маънавий ҳаётда аёллар фаоллигини ўрганишнинг илмий-назарий ва педагогик аҳамияти 1.1. аёллар фаоллигини ошириш – муҳим фалсафий-педагогик муаммо 1.2. аёллар ижтимоий-маънавий фаоллиги ва унинг хусусиятлари 2 боб. аёллар фаоллигининг педагогик шарт–шароитлари 2.1. жамиятнинг маънавий ҳаётида аёллар фаолияти ва фаоллиги 2.2. аёллар фаоллигининг тарихий, анъанавий, замонавий асослари умумий хулосалар ва тавсиялар фойдаланилган адабиётлар рўйҳати кириш мавзунинг долзарблиги. ўзбекистон республикасида баркамол инсон шахсини тарбиялаш концепцияси бу жараёнда жамият ва оиланинг, айниқса аёлларнинг ташаббускорлик ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ...

This file contains 36 pages in DOC format (223.5 KB). To download "жамиятнинг маънавий ҳаётида аёллар фаолияти ва фаолигини ошириш", click the Telegram button on the left.