сайлов тизими тушунчаси

DOC 101,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1446984208_62133.doc сайлов тизими тушунчаси режа: 1. сайлов ҳуқуқи – фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқи сифатида 2. сайлов ҳуқуқи тамойиллари 3. сайлов тизими тушунчаси 4. сайловлар ва уларни ўтказиш тартиби 5. сайлов органлари тушунчаси ва уларнинг тизими 1. сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқи сифатида ўзбекистон республикаси фуқароларининг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири давлат вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидир (конституциянинг 117-моддаси). фуқаролар ушбу ҳуқуқ орқали давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали давлатнинг энг муҳим сиёсий масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этишда фаол иштирок этадилар (конституциянинг 32-моддаси). сайлов ҳуқуқи - фуқаронинг сайловдаги иштироки, вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш каби субъектив ҳуқуқини таърифлаб бериш учун ишлатилади. бу борада актив сайлов ҳуқуқи билан пассив сайлов ҳуқуқини бир-биридан фарқ қилиш керак. актив сайлов ҳуқуқи фуқаронинг сайлаш, вакиллик органларини сайлашда бевосита қатнашиш ҳуқуқини билдиради. пассив сайлов ҳуқуқи –сайланиш ҳуқуқидир. профессор а. саидов таъкидлашича "сайлов ҳуқуқи" тушунчаси ва ибораси икки маънода ишлатилади деб изоҳлайди. биринчиси, бу сайлов …
2
шаҳар кенгашларига депутатлар сайлови умумийдир. сайлов кунигача 21 ёшга тўлган ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. давлат органлари ўзининг тузилиш тартиби жиҳатидан турли хусусиятларга эгадир. ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқ давлатнинг баъзи органлари сайланади, бошқалари тузилади. давлат ҳокимияти органларига ўтказиладиган сайловлар демократик асосда ўтказилади. ўзбекистонда илдиз отиб бораётган демократия жаҳонда тан олинган демократик анъаналарни ўзида мужассамлаштиради. бу демократия ҳеч қандай миллий, ирқий ва бошқа чеклашларни билмайди. шу билан бирга, давлат органларини сайлаш ва тузиш тартиби уларнинг ҳар қайсисининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ равишда амалга оширилади. ўзбекистон республикаси давлат вакиллик органларига сайловлар ўзбекистон республикасининг конституцияси, "ўзбекистон республикаси олий мажлисига сайлов тўғрисида"ги, "ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисида"ги, "халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида"ги ва "ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги қонунлар ташкил қилинади ва ўтказилади. 2. сайлов ҳуқуқи тамойиллари давлатдаги энг муҳим масалаларнинг фуқаролар хоҳиш-иродаси билан ҳал этилиши демократиянинг яққол намоён бўлишидир. давлат ҳокимиятини шакллантиришда сайловлар ва демократик тамойиллар муҳим аҳамиятга …
3
йилади: "ўзбекистон республикасининг фуқаролари вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. ҳар бир сайловчи бир овозга эга. ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади. ўзбекистон республикасида президент сайлови, ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайлови умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. ўзбекистон республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётганлар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар. бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. сайлов ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. " сайлов ҳуқуқининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: биринчиси: умумий сайлов ҳуқуқи тамойили. бу тамойил шундан иборатки, ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган барча фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар, ақли заифлиги қонунда белгиланган тартибда аниқланган фуқаролар бундан мустаснодир. сайловда қатнашиш учун ёш цензидан бошқа чекловчи цензларнинг йўқлиги сайлов ҳуқуқининг чинакам ва реал умумийлигини кўрсатади. бу ҳуқуқ демократиянинг энг муҳим принципларига - …
4
олиги бўлмаган шахслар ва ўзбекистон ҳудудида яшовчи ажнабийлар сайловда қатнашиш ва вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқига эга эмас. умумий сайлов ҳуқуқи ўзбекистон республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида, касалхоналарда, туғруқхоналарда, санаторийларда ва бошқа шифохоналарда, кемаларда, йирик темир йўл станцияларида, аэропортларда ва бошқа шу сингари қонунда белгиланган жойларда сайлов участкаларини ташкил этиш йўли билан ҳам таъминланади. тегишли органлар сайлов участкаларини тузиш ва овоз бериладиган жойларни белгилаш вақтида сайловчилар учун энг кўп қулайлик вужудга келтириш зарурлигини кўзда тутади. умумий сайлов ҳуқуқининг кенг кафолатланганлиги фуқароларнинг овоз беришда деярли ёппасига иштирок этишларини таъминлайди. иккинчиси: тенг сайлов тамойили. сайлов тизимининг демократик моҳияти сайловнинг умумий бўлишида, яъни барча фуқароларнинг сайловда иштирок этишидагина эмас, шунингдек сайловнинг тенг бўлишида ҳамдир. умумий ва тенг сайлов тамойиллари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдиради. умумий сайлов бўлмаса, тенг сайлов ҳам бўлиши мумкин эмас. ўзбекистон республикасининг конституциясининг 117-моддасида ҳамда “олий мажлисга сайлов тўғрисида”ги қонунида “ҳар бир фуқаро – сайловчи бир овозга эга. ўзбекистон республикаси фуқаролари …
5
а депутат сайловчилар томонидан бевосита хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишлари йўли билан сайланади. тўғридан-тўғри сайловларнинг жорий этилиши сайловчиларнинг депутат билан бевосита алоқасини кучайтиради. тўғридан-тўғри сайлов кўп босқичли сайловдан шу билан фарқ қиладики, бунда сайловчилар ўз депутатини яқин биладилар, ундан ҳисоб бериб туришини талаб қила оладилар. тўртинчиси: яширин овоз бериш тамойили. ўзбекистон республикаси конституциясининг 117-моддасида қайд этилишича ўзбекистон республикасида президент сайлови, ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайловлар яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. сайловчиларнинг сайловларда яширин овоз беришлари демократияни амалга ошириш шаклларидан биридир. зеро, бундай овоз беришда ҳуқуқлар ўз хоҳиш-истакларини эркин ифода этиш имкониятига эга бўладилар. конституцияда сайлов ҳуқуқининг тамойилларининг мустаҳкамланиши ўзбекистон республикасида сайловчилар учун барча имкониятларнинг яратилганлиги, уларнинг сайловларда қатнашиш ҳуқуқлари ҳеч қандай цензлар билан чекланмаганлиги ва фуқароларнинг давлатни идора этишда фаоллиги ошганлигининг яққол намунасидир. 3.сайлов тизими тушунчаси сайловлар фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга фаол жалб қилишнинг энг муҳим шаклларидан биридир. ўзбекистонда сайлов тизими ва сайлов ҳуқуқи чинакам демократик принципларга асосланган бўлиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сайлов тизими тушунчаси"

1446984208_62133.doc сайлов тизими тушунчаси режа: 1. сайлов ҳуқуқи – фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқи сифатида 2. сайлов ҳуқуқи тамойиллари 3. сайлов тизими тушунчаси 4. сайловлар ва уларни ўтказиш тартиби 5. сайлов органлари тушунчаси ва уларнинг тизими 1. сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқи сифатида ўзбекистон республикаси фуқароларининг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири давлат вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидир (конституциянинг 117-моддаси). фуқаролар ушбу ҳуқуқ орқали давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали давлатнинг энг муҳим сиёсий масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этишда фаол иштирок этадилар (конституциянинг 32-моддаси). сайлов ҳуқуқи - фуқаронинг сайловдаги иштироки, вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш каби субъектив ҳуқуқини таърифлаб...

Формат DOC, 101,0 КБ. Чтобы скачать "сайлов тизими тушунчаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сайлов тизими тушунчаси DOC Бесплатная загрузка Telegram