хукукий давлат ва янги хокимият

DOC 93.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411373712_59248.doc iv-мавзу: ху=у=ий давлат ва янги щокимият хуқуқий давлат ва янги ҳокимият органларини шакллантириш - сиёсий ислоҳотларнинг бош йўналиши р е ж а : 1. хуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари. 2. ўзбекистонда хуқукий давлат қуришнинг назарий жиҳатданасосланиши ва унинг ҳаётга тадбиқ қилиниши. 3. қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг барпо этилиши. олий мажлиснинг кўп партиявийлик асосида шаклланиши. 4. махаллий давлат ҳокимияти органлари. демократик меъёр ва тамойилларни амалга оширишнинг асосий шакли хуқуқдир ва у жамият ҳаётининг барча соҳаларини тартибга соладиган қонунлар тизимида мужассам бўлади. қонунлар бутун ҳокимият органлари ва бошқармаларнинг, жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларнинг ваколатлари, хуқуқлари ва масъулиятларини, фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини белгилаб беради. фақат қонунларга оғишмай амал қилишгина жамиятни хаддан ташқари ўзбошимчалик ва анархиядан, бюрократик айнишлардан ҳимоя қилишни, "қўнғирок хуқуқи" деб аталган раҳбарлик ва авторитарликка қарама-қарши туриши мумкин. қонунлар мустақиллик йилларида ўзбекистонда амалга оширилиётган барча туб ўзгаришларни белгилаб бермокда. хуқуқ тушунчаси ҳам давлат тушунчаси каби кўп …
2
урлари; - хуқуқий давлат тушунчаси демократик давлат тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. у юқорида санаб ўтилган меъёрлар ва тамойилларнинг жуда кўпини ўз ичига олади шу билан бирга қатор фарқли белгилар ва талабларга ҳам эга. биринчидан, демократик, хуқуқий давлат куч билан, инқилоб билан эмас, балки табиий-тарихий, эволюция йўли билан, хуқуқ қадрининг жамият томонидан англаниши, фуқаролар маданиятининг ўсиши орқали шаклланади. иккинчидан, хуқуқий давлат тушунчаси у ёки бу қонунларнинг мавжудлигини англатмайди. қонунлар, хуқуқ сифатида ҳар бир давлатда мавжуд ва ҳар қандай ҳокимият улардан фойдаланади. ҳамма гап ўша қонунларнинг қандайлигида ва уларнинг қандай бажаришидадир. ҳозирги замондаги юксак маданий тафаккур нуқтаи назаридан қараганда хуқуқий давлат деб қонун чиқариш ва қонунни бажаришда умуминсоний хуқуқий меъёрларга таянадиган ва бунда албатта халқнинг миллий, тарихий, маънавий ва маданий хусусиятларини, анъаналарини сўзсиз, тўла ҳисобга оладиган давлатни айтиш мумкин. хуқуқий давлатда қонунчилик ҳеч қандай мафкура таъсирига берилмаган ва унга бўйсундирилмаган бўлади, фақат битта синфга ёки жамиятнинг бирон - бир қатламигагина хизмат қилмайди. …
3
) қатъиян истисно қилади. қонунларни бажариш механизмлари ҳам демократик хуқуқий органлар ва хизматлар тизимига таянади, тушунтириш, маслахат, текшириш ва огохлантириш каби усуллардан кенг фойдаланади. албатта ҳар бир давлат конституция ва қонунчиликни зўравонлик билан ўзгартириш учун хар қандай уринишдан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши ва бунга тайёр туриши керак. бироқ бу энг сўнгги, охирги чора бўлиб, одатда юксак маданий давлатнинг демократик ва хуқуқий тажрибаларининг ўзи буни истисно этади. юқорига 2.ўзбекистон республикаси конституцияси шундай белгилайди: "ўзбекистон - суверен демократик республика" 1-модда "давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар". 2-модда "халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир, ўзбекистон республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва ўзбекистон республикаси конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидан амалга оширилади". 7-модда "ўзбекистон халқини миллатидан қатъий назар, ўзбекистон республикасининг фуқаролари ташкил этади". 8-модда ўзбекистон республикаси конституциясининг 9-моддасида шундай дейилган: "жамият ва давлат хаётининг энг …
4
, асосан вакилликлар йули билан, яъни хокимият органлари умумхалқ сайловлари оркали амалага оширилади. конституцияга мувофик уларга давлат ва ижтимоий хаётнинг асосий масалалари буйича карорлар кабул килиш топширилади. тугридан - тугри, тенг ва умумий овоз бериш йули билан сайланган ўзбекистон республикаси президенти ва олий мажлис халқнинг ана шундай мухтор хукукли вакиллари хисобланадилар. шундай килиб, халқ хокимияти сайловда катнашиш йули билан амалга оширилади ва сайлов хукуки билан сайланади. сайлов тизими. мамлакатда сайловлар хакидаги қонунчилик ўзбекистон республикаси конституциясининг хххiii бобида келтирилган сайлов хукукларининг асосий тамойилларига мувофик ишлаб чикилган. сайлов тизими куйидаги қонунлар асосида ишлайди: - ўзбекистон республикаси олий мажлисига сайловлар тўғрисида (1993 й.28.12) - ўзбекистон республикаси президентига сайловлар тўғрисида (1991 й.18.11) - вилоят, туман ва шахар халқ депутатлари кенгашига сайловлар тўғрисида (1994 й.5.05) - "фукароларнинг сайлов хукуклари тўғрисида" қонун(1994й.5.05) республика сайлов тизими сайлов кунигача 18 ёшга тулган хар бир фукаронинг овоз беришда бевосита иштирок этишни таъминлайдиган демократик тамойилларга асосланади.суд томонидан хукукий муомалага лаёкатсиз …
5
ни сайлайдилар. сайловларда яширин овоз бериш таъминланади. сайлов участкасининг овоз бериладиган жойида сайлов бюллетенларини тўлдириш учун алоҳида хона ёки кабиналар мавжуд бўлади. кабинада овоз берувчидан бошқа бирон бир кишининг бўлиш маън этилади. бюллетенни мустақил тўлдириш имконига эга бўлган сайловчи ўз ҳоҳишига кўра, сайлов комиссияси аъзосидан бошқа бирор шахсни кабинага таклиф этиши мумкин. сайлов бюллетенида яширин овоз бериш тартибини бузадиган бирон-бир белги, ишора, рақам ёки сайловчининг фамилияси йўқ. сайловлар бир мандатли округларда худудийлик тамойиллари бўйича ўтказилади. ҳокимиятнинг вакиллик органи шаклланадиган худуд сайловларчиларнинг тахминан тенг миқдори асосида сайлов округларига бўлинади. бизнинг сайлов тизимимизнинг муҳим тамойилларидан бири сайловларнинг кўппартиявийлик асосида ўтказилишидир. сайлов белгиланган кундан камида олти ой бурун адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган сиёсий партиялар депутатликка номзод кўрсатиш хуқуқига эга. олий мажлис депутатлигига номзод кўрсатиш хуқуқи, шунингдек қоракалпоғистон республикаси жукорги кенгеси, вилоятлар ва тошкент шахар халқ депутатлари кенгашига берилган. фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари туман ва шахар кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш хуқуқига эга. сайлов …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хукукий давлат ва янги хокимият"

1411373712_59248.doc iv-мавзу: ху=у=ий давлат ва янги щокимият хуқуқий давлат ва янги ҳокимият органларини шакллантириш - сиёсий ислоҳотларнинг бош йўналиши р е ж а : 1. хуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари. 2. ўзбекистонда хуқукий давлат қуришнинг назарий жиҳатданасосланиши ва унинг ҳаётга тадбиқ қилиниши. 3. қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг барпо этилиши. олий мажлиснинг кўп партиявийлик асосида шаклланиши. 4. махаллий давлат ҳокимияти органлари. демократик меъёр ва тамойилларни амалга оширишнинг асосий шакли хуқуқдир ва у жамият ҳаётининг барча соҳаларини тартибга соладиган қонунлар тизимида мужассам бўлади. қонунлар бутун ҳокимият органлари ва бошқармаларнинг, жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларнинг ваколатлари, хуқуқлари ва масъулиятларини, фуқароларнинг ...

DOC format, 93.0 KB. To download "хукукий давлат ва янги хокимият", click the Telegram button on the left.