faoliyat turlari

DOC 57,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353022178_39538.doc www.arxiv.uz режа: 1. фаолият мақсади 2. ўйин фаолияти 3. ўқиш фаолияти 4. меҳнат фаолияти фаолиятнинг оддий шаклларидан бири ўйин ҳисобланади, лекин у тобора такомиллашиб, содда ҳаракатлардан кейинчалик сюжетли, ролли ўйинларга, ҳатто спортгача мураккабла-шиб боради, атроф-муҳитни акс эттиришида иштирок эта бошлайди. инсоннинг борлиқни инъикос этишидаги дастлабки уриниш ҳаракат орқали намоён бўлади. ҳаракатлар боланинг табиатга, уни қуршаб турган кишилик дунёсига нисбатан муносабатини, улар тўғрисидаги илк таассуротлар, содда тасаввурлар, билимларни ўзлаштиришни ан-глатиб келади. кейинчалик оддий ҳаракатлар муайян маъно касб этиб, сюжетли ва ролли ўйинларга айланади. ўйинлар миллий (этник) ва умумбашарий туркумлардан таркиб топган бўлиб, ижтимоий ҳаёт-нинг барча жабҳаларини ўзида акс эттиради. ўйинлар такомиллашиб бориб спорт турларига, спорт фаолиятига ўсиб ўтади, жумладан, шах-мат, дамино, футбол, шашка ва хоказо. спорт ўйин фаолияти сифа-тида барча ёшдаги инсонларга хос бўлиб ҳисобланади. ўйин фаолиятида бола ижтимоий воқеликни таклид, роль орқали ижро этишга ҳаракат қилади ва шу йўсинда атроф-муҳит тўғрисида-ги, ижтимоий турмушдаги шахслараро муносабатларни ўзлаштира бо-ради. ижтимоий турмушдаги …
2
-ради, шунингдек, ўйин дидактик тус касб этиши ҳам мумкин. болалар ўйинларининг дастлабки илмий таҳлили рус олими е.а.покровский томонидан 1887 йилда амалга оширилган. унинг фикрига кўра, «ўйин» тўғрисидаги тушунчалар ўзига хосликни ва та-фовутни у ёки бу халққа мансубликни билдиради. орадан ярим аср вақт ўтгандан кейин, 1933 йилда «ўйин» тушун-часининг этимологик таҳлилини амалга оширган ва унинг ўзига хос аломатларини таснифлашга ҳаракат қилган голланд олими ф.бой-тендайк ҳисобланади. бойтендайк ўйиннинг аломатлари қаторига қу-йидагиларни киритади: «у ёққа ва бу ёққа» ҳаракат, ихтиёрсизлик ва эркинлик, қувонч ва эрмаклик. бундай аломатлардан қаноатланма-ган муаллиф, унинг феноменини болалар фаолиятини кузатиш орқа-ли аниқлаш мумкин, чунки ўйиннинг қиймати ва аҳамияти уларнинг ўзлари томонидан оқилона баҳолаш, деган хулосага келади. ўйинни вужудга келиш тарихига илмий ёндашиш немис психоло-ги в.вундтга 1887 йилда насиб этди. унинг мулоҳазаларига кўра, ўйин-нинг манбаи ҳузур қилиш, роҳатланишдан иборатдир. в.вундт бил-дирган фикрлар ёйиқхусусиятга эга бўлиб, ўйиннинг у ёки бу жиҳат-ларини ёритишга хизмат қилади. унинг фикрича, ўйин — бу болалар-нинг меҳнатидир. …
3
тлар очади. жаҳон психологияси фанида ўйин назариясига йирикулуш қўшган олимлардан бири к.гроос ҳисобланади. йигирманчи асрларнинг бошлари ўйин назарияси учун энг қулай ва сермаҳсул давр бўлган. v ўз замондошлари д.а.колоцца ва г.спенсерларнинг фикр ва му-лоҳазаларига асосланган ҳолда ўйин назариясини яратди. к.гроос ўз ғоясини умумлаштириб, уни «машклантириш назарияси» ёки ўз-ўзини тарбиялаш деб атайди ва уни қуйидагича таснифлашга ҳара-кат қилади: ҳар қайси тирик мавжудод ирсий берилувчанлик, майл хусуси-ятига эга бўлиб, унинг хулқ-атворида мақсадга мувофиқликни касб эттиради. юксак даражадаги жониворларнинг туғилишидан берил-ган хислатлари қаторига фаолиятга импульсив интилишни киритиш мумкин, қайсики у жисмоний ўсиш даврида яққол намоён бўлади. юксак даражадаги мавжудодда, хусусан, инсонда ирсий жавоб ҳаракатлари мураккаб ҳаётий муаммоларни бажаришга етарли эмас-дир. ҳар қайси юксак тараққий этган мавжудод ҳаётида болалик дав-ри мавжуд бўлиб, у ўсиш ва ривожланиш хусусиятига эга. лекин мустақил ҳаёт ва фаолиятни таъминлай олмайди. чунки унга бундай имкониятни ота-онанинг парвариши яратади ва у туғма майл ва мо-йилликларга асосланади. болалик даври ҳаёт учун энг …
4
инктив шакллари машкланишга боғлиқ бўлмасдан, балки улардан ташқари муҳитда такомиллашади. машқланиш ўйиннинг моҳиятида ётмайди, лекин унинг тайёр-гарлик машқпари мавжуд бўлиб, улар ўйин дейилмайди. ф.бойтендайк ўйин предметининг танишлиги ёки нотанишлиги ўртасидаги муносабатини унинг образлилиги деб атайди. образнинг аффектив ва гностика муносабати (нотаниш ёки ҳаётий) фантазияни келтириб чиқаради. бинобарин, антропоморфизм саҳовати сифатида фантазиялашган образлар, тасаввурлар вужудга келади. ўйин назариясига оид илмий қарашлар э.клапаред, дж.колла-ритс, х.шлосберг, дж.брунер каби ҳорижий психологлар асарларида ўз ифодасини топган. собиқ шўро психологиясида ўйин фаолияти назариясини ишлаб чиққан тадқиқотчилардан бири е.а.аркин бўлиб ҳисобланади. унинг фикрича, болалар ўйини ва ўйинчоғи ўйин назариясига негиз бўлиб хизмат қилиши мумкин. ўйинчоклар тарихига асосланиб, у уларни қуйидаги турларга ажратади: овозли ўйинчоқлар — тартарак, визиллагич, қўнғироқлар, ша-қилдоқлар ва бошқалар; ҳаракатланувчи ўйинчоклар — бизбизак, копток, варрак, биль-бок кабилар; қурол (яроғ, аслаҳа) ўйинчоқлари — камалак (ёй), ўқ, бумеранг сингари; образли ўйинчоқлар — ҳайвонлар, жониворларнинг тасвири ва қўғирчоқлар; 5. арқон ўйинлари — шакллар ясаш, сакраш ва ҳоказолар. ўйинларнинг …
5
либ чиқиб, уларни беш гуруҳга ажратади: ҳаракатга тақлид қилиш: тақлидий-процессуал ўйинлар. муайян сюжетни драмалаштирилган ўйинлар. сюжетли ўйинлар. сюжетсиз ўйинлар. .5. аниқ мақсадга қаратилган машқлардан иборат спорт ўйинлари. бошқа халқлардан, миллатлардан ўзбек миллий ўйинларнинг ва ўйин фаолиятини уюштиришнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидаги-лардан иборат: 1. ўйинда ёки ўйин фаолиятида ўзбек халқининг (ҳудудий хусуси-ятидан қатъи назар) яшаш тарзи, интилиши, хоҳиши, истаги, эзгу нияти, унинг мавсумийлиги, касб-корга тааллуқли жиҳатлари, ҳолат-лари акс эттирилган бўлади. эмоция, ҳиссиёт, характер, миллий қиёфа, таъб, билиш жараёнлари, хулқ-атвор, уларни намоён бўлиш тезлиги (суръати), давомийлиги, кечиши миллий хусусиятга эгадир. нафақат миллий ўйинлар, балки халқнинг (миллатнинг, элатнинг) рақслари; уларнинг сюжети, тезлиги, осойишталиги; унинг қўшиқлари частота-си, тембри, амплитудаси, бадиий ижодиёти хусусиятлари умумий миллий калорити билан уйғунлашгандир. миллий ҳаракатли ва спорт ўйинларининг моҳияти, мазмуни, маъно ифодалаши, манбаи, негизи, уларнинг инъикоси, уларда акс эттирилувчи кечинмалари, сюжетда ўз аксини топган шахслараро муносабат, муомала, характерологик ва шахс хусусиятларидан келиб чиқади. ижтимоий ва ижтимоий-психологик омил (сабаб, фактор)-лардан ташқари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"faoliyat turlari" haqida

1353022178_39538.doc www.arxiv.uz режа: 1. фаолият мақсади 2. ўйин фаолияти 3. ўқиш фаолияти 4. меҳнат фаолияти фаолиятнинг оддий шаклларидан бири ўйин ҳисобланади, лекин у тобора такомиллашиб, содда ҳаракатлардан кейинчалик сюжетли, ролли ўйинларга, ҳатто спортгача мураккабла-шиб боради, атроф-муҳитни акс эттиришида иштирок эта бошлайди. инсоннинг борлиқни инъикос этишидаги дастлабки уриниш ҳаракат орқали намоён бўлади. ҳаракатлар боланинг табиатга, уни қуршаб турган кишилик дунёсига нисбатан муносабатини, улар тўғрисидаги илк таассуротлар, содда тасаввурлар, билимларни ўзлаштиришни ан-глатиб келади. кейинчалик оддий ҳаракатлар муайян маъно касб этиб, сюжетли ва ролли ўйинларга айланади. ўйинлар миллий (этник) ва умумбашарий туркумлардан таркиб топган бўлиб, ижтимоий ҳаёт-нинг барча жабҳа...

DOC format, 57,5 KB. "faoliyat turlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: faoliyat turlari DOC Bepul yuklash Telegram