ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча унинг ўзига хослиги ва ўтказиш методикаси

DOCX 277.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544257385_73227.docx ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча унинг ўзига хослиги ва ўтказиш методикаси режа: 1.мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари. 2.ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча, унинг ўзига хослиги. мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. ўргатишнинг ушбу босқичида ҳаракат малакалари ва кўникмалари кўламининг кенгайиши, жисмоний фазилатлар (тезлик, чидамлилик, тезкорлик ва бошқалар) нинг ривожланиши билан боғлик ҳолда ҳам машқларни яхлит, ҳам ҳаракат техникаси элементларини алоҳида-алоҳида муваффакиятлироқ ўзлаштириш имконияти юзага келади. беш-олти ёшли болаларда ўз олдиларига қўйилган вазифаларни онгли тушуниб етиш, вазиятни баҳолаш, ўз ҳаракатларини бошқара билишга муайян тайёргарлик бўлади, шунинг учун оғзаки кўрсатма бериш ва тушунтириш ёрдамида мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаолиятида мустаҳкам билим ва кўникма шакллантириш мумкин бўлади. мактабгача таълим муассаслари учун яратилган таълим-тарбия дастури, мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талбаларига мувофиқ барча гуруҳда болалар юриш, югуриш, мувозанат сақлаш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқишга ўрганиб, уни такомиллаштириб борадилар, спорт ўйинлари: басткетбол, футбол, спорт элементлари ва …
2
машқнинг техникасига талаблар қўяди. масалан, тиззаларни баланд кўтариб юриш машқини ўзлаштириб олишни анчагина қийин деса бўлади. юришнинг ушбу кўринишида қадамлар қисқа ҳаракатлар аниқ, аввалига оёқнинг олдинги қисми учи, сўнгра оёқ тўлиқ қўйилади. тиззаларни баланд кўтариб югуришда тиззадан букилган оёқ тўғри бурчак даражасига кўтарилади ва ерга юмшоқ қўйилади, аммо оёқ учи шахдам ҳаракат билан қўйилади. кенг эркин қадам билан юриш ва югуриш. ҳаракат бир оз секинлатилиши билан ҳарактерланади. бунда қўл ва оёқ одатдагидек ўзаро мувофик, ҳаракат қилиб олдин оёқ товони қўйилиб, учига ўтилади. тезкорлик сифатларини ривожлантириш учун тезлик билан югуриш (20 м масофага) таклиф килинса, чаққонлик ва ҳаракат мувофиқлигини ривожлантириш учун мокисимон югуриш берилади ва ниҳоят чидамлиликни ривожлантириш учун белгиланган масофага секин ва ўртача суръатда 2.5 дакиқа давомида мунтазам югуриш қўлланилади. сакраш машқлари. катта мактабгача ёшида сакрашга оид машқлар анчагина кўпаяди. ердан анчагина кучли итарилиш, кўлни шиддат билан силкиш, юқорига, узунликка ва ҳоказоларга сакрашни бажаришнинг барча босқичларида жуда яхши ҳаракат мувофиқлиги …
3
машқларни ўз имкониятларига мос равишда бажарадилар тўпни узоқроққа ташлаб бера оладилар, учиб келаётган тўпга томон гавда ҳолатини ўзгартириб, қўлларини чўза оладилар, булар ҳаракатлар мувофиқлашувининг анчагина такомиллашганидан далолат беради. мувозанат сақлаш машқлари. маълумки мувозанат (уни сақлаб туриш ва тутиб туришга интилиш) ҳар қандай ҳаракатлар учун доимий ва зарур компонет бўлиб ҳисобланади. катта мактабгача ёшда мувозанат сақлашни турлитуман машқлар воситасида такомиллаштириб бориш давом эттирилади. мувозанат сақлаш функциясининг кечикиши ёки етарли ривожланмаслиги ҳаракат аниқлигига, суръатига, меъёрига таъсир кўрсатади. улар натижаларининг яхшиланиши 5-6 ёшли болаларда мушак тонуси мувофиқлигининг етарли даражада яхши ривожланиши билан боғлиқ бўлади. катта гуруҳда мувозанат машқларини таянчни торайтирилган ва кенгайтирилган ҳолатда бажариш таклиф этилади. бунда топшириқлар турли нарсалар билан бажарилади. мувозанат сақлашни ривожлантириш машқларининг барчаси болалардан диққатни бир жойга тўплашни, диккат эътиборни, иродавий зўр беришни талаб қилади; шунинг учун машқларни ўртача ва секин суръатда тарбиячининг кузатуви остида ўтказиш ва зарур ҳолларда айрим болаларга ёрдам бериш ҳамда уларни асраб-авайлаш лозим тирмашиб чиқиш …
4
араёнидир. бу жараённинг асосини ташкил этувчи болаларнинг ҳаракат фаолияти жисмоний ривожланишга, ҳаракат кўникмалари ва жисмоний сифатларнинг шаклланишига, организмнинг функционал фаолиятини оширган ва эмоционал қувноқлик туйғуларини кучайтирган ҳолда саломатликни мустаҳкамлашга ижобий таъсир этади. ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг асосий воситалари ва методларидан бири сифатида юқорида санаб ўтилган вазифаларни самарали ҳал этишга ёрдам беради. ҳаракатли ўйинларни ўтказишда эришиладиган соғломлаштириш самараси болаларнинг ўйин фаолияти жараёнида юзага келадиган ва бола психикасига яхши таъсир этадиган ижобий эмоциялар билан узвий боғлиқдир. эмоционал кўтаринкилик болаларда барча учун умумий бўлган мақсадга эришишга интилиш уйғотада ва у вазифаларни аниқ тушунишда, ҳаракатларнинг ўзаро мослигида, фазода ва ўйин шароитларида аниқ мўлжал олишда, топшириқларни тезлаштирилган суръатда бажарилишида ифодаланади. болаларнинг мақсадга эришишга нисбатан кучли иштиёқи ва завқли интилиши асносида турли тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берувчи ироданинг роли ошади. ҳаракатли ўйинлар болалар томонидан аввал эгалланган ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириш ва жисмоний сифатларни тарбиялаш методи бўлиб хизмат қилади. ўйин жараёнида бола ўз эътиборини ҳаракатни бажариш усулига эмас, …
5
ўтади; ўзини хавфсиз сезгач, секин ҳаракат қилиб, тўхтаб туради; бошловчи яқинлашганда яна ҳаракатини тезлаштиради. деярли ҳар бир ҳаракатли ўйинда ҳаракатлар ва болалар ҳаракатига оид сигналлар мавжуд. бундай актив ҳаракат фаолияти бола қўзғолиш ва тормозланиш жараёнларини такомиллаштирган ва мувозанатлаштирган ҳолда нерв тизимни машқ қилдиради, шунингдек кузатувчанлик, топқирлик, ўзгарувчан атроф-муҳитда мўлжал олиш қобилияти, юз берган мушкул ҳолатдан қутилиш йўлини топиш, тезда қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш, ботирлик, чаққонлик ташаббус кўрсатиш, мақсадга эришишнинг мустақил усулини танлашни тарбиялайди. ҳаракатли ўйинларнинг келиб чиқиши қадим халқ педагогикасига бориб тақалади. илк ёшли болалар оилаларда боланинг дастлабки ҳаракати билан боғлиқ овунмачоқлар, эрмак ўйинлар ёрдамида тарбияланганлар. ундан каттароқ ёшдаги болалар ҳаётида ранг-баранг ҳаракат мазмунига эга бўлган (ўз ичига болаларни ром қилувчи ўйин бошланмалари, хиргойилари, санашмачоқларни олувчи) халқ ўйинлари катта ўрин олган. буларнинг ҳаммаси ҳозирга қадар бадиий жозибадорлигини, тарбиявий аҳамиятини сақлаб келмоқда ва қимматли ўйин фольклорини ташкил этади. ҳаракатли ўйинларни турлари болаларнинг ҳар томонлама ривожланишида ўйин асосий фаолият …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча унинг ўзига хослиги ва ўтказиш методикаси"

1544257385_73227.docx ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча унинг ўзига хослиги ва ўтказиш методикаси режа: 1.мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари. 2.ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча, унинг ўзига хослиги. мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турлари мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракат турларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. ўргатишнинг ушбу босқичида ҳаракат малакалари ва кўникмалари кўламининг кенгайиши, жисмоний фазилатлар (тезлик, чидамлилик, тезкорлик ва бошқалар) нинг ривожланиши билан боғлик ҳолда ҳам машқларни яхлит, ҳам ҳаракат техникаси элементларини алоҳида-алоҳида муваффакиятлироқ ўзлаштириш имконияти юзага келади. беш-олти ёшли болаларда ўз олдиларига қўйилган вазифаларни онгли тушуниб етиш, вазиятни баҳолаш, ўз ҳаракатларини бошқа...

DOCX format, 277.2 KB. To download "ҳаракатли ўйинлар ҳақида тушунча унинг ўзига хослиги ва ўтказиш методикаси", click the Telegram button on the left.