ишбилармонлик ўйинлари технологияси

DOC 159,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1447863143_62353.doc ишбилармонлик ўйинлари технологияси режа: 1. ишбилармонлик ўйини технологияларининг таснифи. 2. ролли ва имитацион ўйин технологиялари. 3. психодром ва социодром ўйин технологиялари. таълим жараёнидаги ўқувчининг фаоллиги, дидактиканинг асосий тамойилларидаги бири бўлиб келган ва шундай бўлиб колади. ўқувчининг фаоллиги, мақсадли йўналтирилган бошқарувчи педагогик таъсирлар ва педагогик муҳитнинг ташкил этилиши натижасидир. ўқувчиларнинг фаоллигини таъминловчи, ўқитиш технологияларидан бири - педагогик ишбилармонлик ўйини ҳисобланади. ўйин фаолиятига қизиқиш, ўқувчиларнинг ўз-ўзини ифода этиш, рўёбга чиқариш каби эҳтиёжларини қондирувчи, мусобақалашиш элементлари орқали таъминланади. ўйиннинг ажойиб хусусияти шундаки, у бир вақтнинг ўзида ҳам ривожланиш ҳам ўрганиш ҳисобланади. педагогик ўйин, ўқитишнинг аниқ қўйилган мақсади ва унга тегишли педагогик натижа билан белгиланади. бу натижалар асосланган ва ўқув тайёргарлик фаолиятига эга бўладилар. педагогик ўйинларнинг блок-схемаси 3.11-расмда келтирилган. педагогик ўйинлар ўйин услубига кўра қуйидагича тавсифланади: фанлар бўйича; сюжетли; ишбилармонлик, имитацион, драмалаштирилган ўйинлар. олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимида фойдалана​диган барча педагогик ўйинлар ўз мазмунига кўра ишбилармонлик ўйини ҳисобланади. чунки улар, одатда …
2
и ишлатилади: имитацион, операцион, ролли ўйинлар, ишчи театр, психо ва социодрамалар. 3.11-расм. педагогик ўйинлар блок-схемаси ишбилармонлик ўйини (иў) ўзида мутахассиснинг келажакдаги касбий фаолиятининг предмети ва ижтимоий мазмунини тиклаш шаклини мужассамлаштиради, фаолият яхлитлигини белгиловчи шундай муносабатлар тизимини моделлаштиради. белгили воситалар (тил, нутқ, графиклар, жадваллар, ҳужжатлар) ёрдамида, ишбилармонлик ўйинида асосий муҳим белгиларига кўра ҳақиқий вазиятга ўхшаш касбий вазият вужудга келтирилади. шу билан бирга ишбилармонлик ўйинида, қисқа вақт ичида фақат турдош умумий вазиятлар қайта тикланади. ишбилармонлик ўйиги келажакдаги касбий фаолиятнинг предметли жиҳатини (шартли амалиёт) талабаларнинг бошқа ролли ҳолатдаги вакиллар билан ўзаро мулоқотда бўлувчи ижтимоий жиҳатини вужудга келтиради. шундай қилиб, ишбилармонлик ўйинида жамоавий ўқув фаолиятнинг яхлит шакли – ишлаб чиқариш, касбий фаолияти шароити моделида яхлит объектда амалга оширилади. ишбилармонлик ўйинида талаба ўзида ўқув ва касбий элементларни уйғунлаштирган ўхшаш касбий фаолият бажаради. билим ва кўникмаларни ўзлаштирилиши абстракт даражада эмас, балки касбий меҳнат контекстида амалга ошади. контекстли ўқитишда билимлар келажак учун бекорга эмас, балки ўқувчининг реал …
3
ида хизмат қилади. ушбу ҳолат, ўйиннинг маълум берилган аниқ вазиятида ёки ишлаб чиқариш вазиятида иштирок​чиларнинг ўзаро муносабатлари орқали амалга оширилади. ишбилармон​лик ўйини ўхшатма моделда ўйинли ўқув масалаларини қўйиш ва ечиш бўйича қўшма фаолият каби рўёбга чиқарилади. қўшма фаолият қоида​лари ва меъёрлари, ўхшатиш тили ва алоқалар олдиндан қабул қилинади ёки ўйин жараёнида ишлаб чиқилади. ишбилармонлик ўйини мунозарали мулоқот маромида ўтказилади, у қўшрежали фаолият ҳисобланади, чунки унда иккита мақсадга эришилади: ўйинли ва педагогик. педагогик фаолият устувор бўлса ҳам, ўйинни поймол этмаслиги керак. ўйин жараёнида қуйидагилар ўзлаштирилади: · касбий ҳаракатлар меъёрлари; · ижтимоий ҳаракатлар меъёрлари - ишлаб чиқариш жамоасидаги муносабатлар. бунда ўйиннинг ҳар бир иштирокчиси фаол ҳолатда бўлади, шериклари билан ўзаро муносабатда бўлади, ўз қарашларини шериклариники билан таққослайди ва шунинг натижасида жамоа билан муносабати орқали ўзини ўзи ўрганади. имитацион ўйинлар - бўлим, цех, корхона ташкилотнинг фаолияти-имитация қилинади. имитацион ўйинлар сценарияси, ҳодиса сюжетидан ташқари, имитация қилинадиган жараён ва объектлар таркиби ва аҳамияти ҳақидаги тафсилотларни …
4
билармонлик театрига ўхшаган бўлиб, фақат бу ерда социал-психологик масалалар ечилади. бундай масалалар жумласига жамоадаги вазиятни ҳис кила олиш, бошқа кишини руҳий ҳолатини тўғри баҳолаш ва уни ўзгартира олиш, у билан унумли мулоқотга кира олиш киради. ишбилармонлик ўйини технологиялари уч босқичдан иборат (3.12-расм). i. тайёрлаш босқичи 1.1. ўйинни ишлаб чиқиш сценарияни ишлаб чиқиш йўриқнома мазмунини ишлаб чиқиш моддий таъминотни тайёрлаш гуруҳни шакллантириш 1.2. ўйинга киришиш роллар тақисмоти муаммо ва мақсадларни вужуга келтириш шартлар, қоидалар, регламент ўрнатиш маслаҳатлар бериш ii. ўтказиш босқичи 2.1. топшириқ устида гуруҳ билан ишлаш манбалар билан ишлаш тренинг миялар ҳужуми ўйин техники билаш ишлаш 2.2. гуруҳлараро мунозара гуруҳларнинг чиқиши натижаларни ҳимоя қилиш мунозара қоидаси тақризчилар (эксперт) иши iii. таҳлил босқичи 3.1. ўйиндан чиқариш 3.2. таҳлил 3.3. ишни баҳолаш ва ўзига баҳо бериш 3.4. хулоса ва умумлаштириш 3.5. тавсиялар 3.12-расм. ишбилармон ўйиннинг технологик схемаси ўйинни тайёрлаш босқичи. бу босқич ўз навбатида икки қисмдан иборат: ўйинни ишлаб чиқиш, ўйинга киришиш. …
5
рнинг ролий ҳолатлари, ишбилармонлар ўйинини шаклига боғлиқ ва қуйидагича бўлиши мумкин. 1) гуруҳдаги иш мазмунига кўра – ғояларни яратувчи ва узатувчи ишлаб чиқувчи, тақлидчи, ташхисчи, зукко, хулоса қилувчи. 2) иштирокчиларнинг ташкилий вазиятларига кўра – ташкилотчи, мувофиқлаштирувчи, йиғувчи, назоратчи, мураббий, бошқарувчи. 3) янгиликка нисбатан муносабатига кўра – ташаббускор, эҳтиёткор танқидчи, янгиликка қаршилик кўрсатувчи (консерватор). 4) услубшунослик ҳолатига кўра – услубшунос танқидчи, услубчи, муаммочи, дастурчи. 5) ижтимоий-психологик ҳолатига кўра – етакчи, ҳурмат қилинув​чи, қабул қилинувчи, мустақил, қабул қилинадиган, рад этилувчи. ўйин жараёнида ҳеч ким ўйинга таъсир қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. фақат бошловчигина, зарурият туғилганида, ўйин иштирокчилари ҳаракатларига тузатишлар киритиши мумкин. ўйин натижаларини тахлил этиш босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади: тақризчиларни чиқишлари, фикрлар алмашинуви, иштирок​чиларнинг ўз қарорлари ва хулосаларини ҳимоя қилиши, якун ясаш. таянч иборалар: авторитар ўқитиш технологияси, шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияси, инсонпарварлик, ҳамкорлик, эркин тарбиялаш, муаммоли ўқитиш технологияси, муаммоли вазият, табақалаштирилган ўқитиш, ўқитишни табақалаш, гоноген гуруҳ, индивидуал ўқитиш, индивидуал ёндашиш, индивидуаллаштирилган ўқитиш, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ишбилармонлик ўйинлари технологияси" haqida

1447863143_62353.doc ишбилармонлик ўйинлари технологияси режа: 1. ишбилармонлик ўйини технологияларининг таснифи. 2. ролли ва имитацион ўйин технологиялари. 3. психодром ва социодром ўйин технологиялари. таълим жараёнидаги ўқувчининг фаоллиги, дидактиканинг асосий тамойилларидаги бири бўлиб келган ва шундай бўлиб колади. ўқувчининг фаоллиги, мақсадли йўналтирилган бошқарувчи педагогик таъсирлар ва педагогик муҳитнинг ташкил этилиши натижасидир. ўқувчиларнинг фаоллигини таъминловчи, ўқитиш технологияларидан бири - педагогик ишбилармонлик ўйини ҳисобланади. ўйин фаолиятига қизиқиш, ўқувчиларнинг ўз-ўзини ифода этиш, рўёбга чиқариш каби эҳтиёжларини қондирувчи, мусобақалашиш элементлари орқали таъминланади. ўйиннинг ажойиб хусусияти шундаки, у бир вақтнинг ўзида ҳам ривожланиш ҳам ўрганиш ҳис...

DOC format, 159,0 KB. "ишбилармонлик ўйинлари технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.