фуқаролик ҳуқуқининг объектлари

DOC 121.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352691942_36777.doc режа: 1.фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси ва турлари 2. ашёлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 3. мол-мулклар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 4. пуллар ва қимматли қоғозлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 5. номоддий неъматлар тушунчаси ва таркиби 6. интеллектуал фаолият натижалари, хизмат ва тижорат сири – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 7. ишлар ва хизматлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси ва турлари ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳуқуқ субъектларининг ҳаракатлари қаратилган, ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг устида белгиланган нарсалардир. ўзбекистон республикаси фкнинг 81-моддасига асосан фуқаро-лик ҳуқуқларининг объектлари жумласига: –ашёлар; –мол-мулклар; –пуллар ва қимматли қоғозлар; –ишлар ва хизматлар; –интеллектуал фаолият натижалари; –шахсий номулкий ҳуқуқлар киради. умумий ҳолда фуқаролик ҳуқуқининг объектларини икки турга, яъни моддий ва номоддий неъматларга бўлиш мумкин. бошқача айтганда, жисмоний ва юридик шахслар фойдала-ниши ва тасарруф этишини амалга ошира оладиган, эркин суратда олиш, сотиш ҳуқуқи ва одоб-ахлоқ нормалари билан чекланмаган ёки тақиқланмаган ҳар қандай моддий нарсалар ва моддий …
2
сидаги хатти-ҳаракатларини белгилайдиган ҳуқуқ нормалари-нинг йиғиндисига ашё ҳақидаги қоида деб айтилади. ашёларнинг жамиятдаги тайинланишларига қараб, уларнинг ҳар қайсиси учун турлича ҳуқуқий қоида, масалан, ердан фойдаланиш қоидаси, корхоналардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш каби қоидалар белгиланади. фуқаролик ҳуқуқида ашёлар ўзларининг иқтисодий тайинла-нишларига, шунингдек ҳуқуқ нормаларида акс эттирилган жисмий ва бошқа хусусиятларга қараб бир неча турга бўлинади (классифи-кация қилинади). ашёларнинг муайян хусусиятлари юзасидан ҳам махсус қоида-лар белгиланиши мумкин. масалан, ўзининг хусусиятлари бўйича теварак-атрофдагилар учун хавф туғдирадиган ашёлар, яъни хавфли хоссаларга эга ашёлар (портловчи моддалар, қаттиқ таъсир қилувчи заҳар кабилар) тўғрисида алоҳида қоидалар белгиланган (фк, 883-модда). бундай ашёларни эркин олиш ва сотишга йўл қўйилмайди. муомалада бўлишга йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объ-ектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак (маса-лан, ўзбекистон республикаси “мулкчилик тўғрисида”ги қонунининг 19-моддаси 1-бандида кўрсатилган ва ўзбекистон республикасининг мутлақ мулки ҳисобланувчи объектлар). шунингдек, бундай туркум-даги ашёлар ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган “алоҳида турдаги корхоналар ва …
3
арқлайди. фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёлар фуқаролар ва ташкилотлар эгалигида бўлиши мумкин эмас. юқорида кўрсатилганидек ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар давлатга хос мулк бўлганлигидан улар фақат фойда-ланишгагина берилиши мумкин. фуқаролик муомаласидан чиқарил-ган ашёлар фуқаролар ва бошқа ташкилотларга сотилиши мумкин эмас. бу ашёлар гаровга қўйилмайди ва кредиторларнинг талаб-ларини қондириш учун улар ҳисобидан ҳақ ундирилмайди. агар фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашё қонуний асос-ларга кўра фуқароларнинг мулки бўлиб қолса, яъни фуқароларнинг тасарруфига ўтса, у ҳолда фуқаро ушбу фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёни ўзидан бегоналаштириш чораларини кўриши лозим. масалан, генерал вафотидан сўнг унинг ўғлига, генералга совға қилинган пистолет мерос бўлиб ўтади. бунда ўғли фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёни қонуний асосларда қўлга киритди. шундан сўнг у бу ашё ҳақда тегишли ҳарбий бўлимга хабар беради ва ваколатли давлат органи пистолетнинг баҳосини тўлаб, уни меросхўрдан сотиб олади. фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳар доим давлатга тегишли бўлади. баъзи ашёлар халқ хўжалиги учун бўлган аҳамияти, давлат хавфсизлиги нуқтаи …
4
р (палладий, иридий, радий, рутений ва осмий); хом ва ишланган шаклдаги қимматбаҳо табиий тошлар (олмос, гавҳар, лаъл, зумрад, саприф, марварид ва бошқалар) ўзбекистон республикаси қонунла-рида белгиланган тартибда ва доиралардагина олди-сотди предме-ти бўлиши мумкин. мазкур қимматбаҳо метал ва тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа маиший буюмлар ҳамда шундай буюмларнинг синиқ парчалари бундан мустаснодир. фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган ашёлар доираси ниҳоятда кенг бўлиб, булар жумласига хилма-хил буюмлар киради. улар қуйидагича таснифланади: истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар (фк, 89-модда): истеъмол қилинадиган ашёлар бир марта фойдаланиш натижасида бутунлай йўққа чиқадиган ёки жиддий равишда ўзгарадиган нарсалар (масалан, озиқ-овқат, хом-ашё кабилар)дир. истеъмол қилинмайдиган ашёлар бирмунча узоқ вақт давоми-да ўзининг сифатини сақлайдиган нарсалардир. бундай ашёлар одатда, қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган бўлади. қайта-қайта фойдаланиш давомида истеъмол қилинмайдиган ашёларнинг емирилиши ҳам аста-секин кечади. истеъмол қилинмайдиган ашё-лар жумласига: бинолар, ускуналар, транспорт воситалари ва ҳ.к.лар киради. хусусий ва турга хос аломатлар билан белгиланадиган ашёлар: хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар алоҳида фақат ўзларигагина хос …
5
матлари билан белгиланадиган ашёми ёки турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёми деган савол туғилади. бир томондан қараганда, пулларда муайян белги ва рақам қўйилгани учун уни хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашё дейиш мумкин. иккинчи томондан қараганда, пуллар бир турга хос, яъни уларнинг барчаси битта вазифани – тўлов эквиваленти вазифасини бажаради. пулнинг ашёларнинг қайси турига (хусусий ёки турга хос ало-матлари билан белгиланадиган ашёларга) мансублиги масаласига жавоб фкнинг 87-моддаси 2-қисмида ифодаланган. ушбу нормага мувофиқ, хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар бошқаси билан алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир. пулларни эса бошқаси билан алмаштириш мумкин (масалан, йирик пулни майда пулга ва аксинча). турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар, сон, ўлчов ва оғирлик билан кўрсатиладиган нарсалар ҳисобланади. масалан, 100 дона шифер, 100 метр чит, 100 тонна пахта ва ҳоказо. турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан алмаштирса бўладиган ашёлардир. шунинг учун ҳам бундай ашё-ларга нисбатан persona non grataнинг (яъни, тур нобуд бўлмайди) қоидаси қўлланилади. фуқаролик ҳуқуқида ашёларнинг хусусий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фуқаролик ҳуқуқининг объектлари"

1352691942_36777.doc режа: 1.фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси ва турлари 2. ашёлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 3. мол-мулклар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 4. пуллар ва қимматли қоғозлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 5. номоддий неъматлар тушунчаси ва таркиби 6. интеллектуал фаолият натижалари, хизмат ва тижорат сири – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 7. ишлар ва хизматлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси ва турлари ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳуқуқ субъектларининг ҳаракатлари қаратилган, ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг устида белгиланган нарсалардир. ўзбекистон республикаси фкнинг 81-моддасига асосан фуқаро-лик ҳуқуқларининг объектлари жумласига: –ашёлар; –мол-мулклар; –пуллар ва қимматли қоғозлар; –иш...

DOC format, 121.0 KB. To download "фуқаролик ҳуқуқининг объектлари", click the Telegram button on the left.