иш ҳақи тўлаш ( иш хаки тулаш

DOC 94.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352015106_28427.doc www.arxiv.uz иш ҳақи тўлаш режа: 1. иш ҳақи тушунчаси ва умумий таърифи 2. иш ҳақи тизими ва турлари 3. иш ҳақи тўлаш тартиби. иш ҳақидан ушлаб қолиш қоидалари иш ҳақи аҳолининг асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолаётган ҳозирги шароитда меҳнатга ҳақ тўлашни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, унинг меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифатини, ходим моддий аҳволини яхшилашдаги аҳамиятини ошира бориш муҳим аҳамиятга эга. иш ҳақи ходим меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидир. иқтисодий тоифа сифатида иш ҳақи миллий даромаднинг ходимларга берилиши керак бўлган, қайд этилган қисмидан иборат. ишлаб чиқариш корхоналарида олинган соф даромад, давлат муассасаларида эса давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар иш ҳақининг манбаи ҳисобланади. ҳуқуқий нуқтаи назардан иш ҳақи меҳнат шартномаси томонларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ифодалайди. иш ҳақи ходим бажарган ишнинг миқдори ва сифатига, ишнинг якуний натижасига кўра белгиланади ва унинг энг кўп миқдори чекланмаган. ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иш ҳақининг энг кам миқдори белгилаб қўйилади …
2
кил этади. меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик чегарасидан пастга тушмаган ҳолда иш ҳақи миқдорини белгилашни қонун ходим ва иш берувчиларнинг бевосита ўзларига ҳавола этиб қўйган бўлиб, иш ҳақи тўлаш шартларини белгилаш, усулларини аниқлаш, ишбай ёки вақтбай иш ҳақи тўлаш шаклини танлаш ходимлар вакиллик органлари билан иш берувчиларнинг ўзаро келишувига кўра, жамоа шартномалари, жамоа келишувларида белгилаб қўйиш йўли билан аниқланади. жумладан, меҳнат кодексининг 153-моддасида айтилишича: «меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди». меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлари, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек давлат корхоналарининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг …
3
пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонида ҳамда ушбу фармон асосида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1998 йил 12 июндаги «меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона таъриф жадвалини янада такомиллаштириш ҳақида»ги 247-сонли қарори билан халқ хўжалигининг барча тармоқларида «0» дан «22»гача таъриф разрядлари (23 та) жорий этилган бўлиб, барча касблар, ишлар, лавозимлар ушбу разрядлар шкаласига мувофиқ тарификация қилинади. бунда ҳеч қандай малака талаб қилмайдиган энг оддий иш «0» разряд билан тарификация қилинган бўлиб, унда иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақига тенг бўлади. талаб этиладиган малака ортиб боргани ва бажариладиган иш мураккаблашиб борган сари разрядлар ва унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳам ортиб боради. бундай ортиб бориш «0» разрядга нисбатан амалга ошади. қуйидаги жадвалда иш ҳақининг таъриф разрядига мутаносиб равишда ортиб бориши кўрсатилган: меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона таъриф жадвали меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан разрядлар таъриф коэффи- циентлари меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан разрядлар таъриф коэффи- циентлари меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан разрядлар таъриф коэффи- …
4
аввал ёзма равишда огоҳлантириши зарур ва бу ҳол меҳнат шартларини ўзгартириш деб баҳоланиши мумкин. ходим бундай шароитда ишлашдан бош тортиши, тегишли ҳолларда у билан тузилган меҳнат шартномаси ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 89-моддасига кўра бекор қилиниши мумкин. 2. иш ҳақи тизими ва турлари иш ҳақи меҳнат маҳсулини ходим ва иш берувчи ўртасида тақсимлашни таъминловчи ҳуқуқий механизм сифатида сарфлаган меҳнат миқдорини ҳисобга олиш, кўп меҳнат сарфланган ходимга кўпроқ ҳақ тўлаш йўли билан уни янада маҳсулроқ ишлашга ундашга қаратилган мақсадни бажаради, иккинчидан малакаси ва махсус билими юқори ходимнинг меҳнатига малакасиз ёки малакаси паст ходимнинг меҳнатига нисбатан улар бир хил вақт сарфланган бўлсаларда юқори миқдорда ҳақ тўлашни назарда тутиш орқали меҳнатнинг нафақат миқдори, балки сифати ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этади. меҳнатни миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш, шу асосда унга ҳақ тўлаш мезонларини белгилаш иш ҳақи тизимлари ёрдамида амалга оширилади. иш ҳақи тўлаш тизимлари деганда меҳнат меъёри билан меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш усулига …
5
ўз аъзоларининг ушбу натижага қўшган ҳиссасини индивидуаллаштириб аниқлаш йўли билан ҳар бир ходимнинг иш ҳақи миқдорини белгилайди. ана шу мақсадда ҳар бир ходимнинг меҳнатга иштироки коэффициенти (мик) қўлланилади. ҳар бир ходимнинг меҳнати билан иштироки коэффициентини аниқловчи низом ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади. меҳнатни нормалаш сарфланган меҳнатни ўлчаш ва унга яраша ҳақ тўлаш имконини беради. меҳнатнинг қуйидаги нормалари кўзда тутилиши мумкин: а) вақт нормаси; б) ишлаб чиқариш нормаси; в) хизмат кўрсатиш нормаси; г) ходимлар сони нормаси. меҳнат нормалари вакиллик органи ва иш берувчи томонидан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади. одатдаги шароитлардан четга чиқилганда меҳнатга ҳақ тўлаш махсус тартибда амалга оширилади. жумладан, меҳнат кодексининг 157, 158, 159, 160-моддаларида ана шундай одатдан ташқари шароитлар кўзда тутилган. иш вақтидан ташқари вақтдаги ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунидаги ишлар учун камида икки баробар ҳақ тўлаши, башарти ана шу вақтларда ишлагани учун ходимга бошқа дам олиш берилган бўлса, у ҳолда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иш ҳақи тўлаш ( иш хаки тулаш"

1352015106_28427.doc www.arxiv.uz иш ҳақи тўлаш режа: 1. иш ҳақи тушунчаси ва умумий таърифи 2. иш ҳақи тизими ва турлари 3. иш ҳақи тўлаш тартиби. иш ҳақидан ушлаб қолиш қоидалари иш ҳақи аҳолининг асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолаётган ҳозирги шароитда меҳнатга ҳақ тўлашни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, унинг меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифатини, ходим моддий аҳволини яхшилашдаги аҳамиятини ошира бориш муҳим аҳамиятга эга. иш ҳақи ходим меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидир. иқтисодий тоифа сифатида иш ҳақи миллий даромаднинг ходимларга берилиши керак бўлган, қайд этилган қисмидан иборат. ишлаб чиқариш корхоналарида олинган соф даромад, давлат муассасаларида эса давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар иш ҳақининг манбаи ҳисобланади. ҳуқуқий нуқтаи назардан иш ҳақи меҳн...

DOC format, 94.5 KB. To download "иш ҳақи тўлаш ( иш хаки тулаш", click the Telegram button on the left.