меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби

PPT 36 sahifa 10,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 36
иш ҳақи “buxgalteriya hisobi va audit” fani mustaqil. меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби режа 1. меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, унинг тизимлари ва шакллари 2. жисмоний шахслар жами даромадлари таркиби 3. корхоналарда меҳнат ҳақи харажатларини ҳужжатлаштириш 4. меҳнат ҳақи ҳисоблаш, ишчи ва хизматчиларга хақ тўлаш тартиби 5. ишланмаган вақтга ҳақ тўлаш, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлиги бўйича нафақа ҳисоблаш 6. меҳнат ҳақидан ушланмаларни ҳисобга олиш * jumanazaov s.a. * 1. меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, унинг тизимлари ва шакллари жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади. мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади. * …
2 / 36
и миқдорини пул шаклида ифодаланганидир. одатда, тариф ставкаси биринчи разряд учун белгиланиб, қолган разрядлар учун эса биринчи разряд тариф ставкасини қолган разрядлар тариф коэффициентларига кўпайтириш йўли билан аниқланади. тариф сеткаси - бу разрядлар ва уларга тегишли бўлган тариф коэффициентлари кўрсатиладиган хужжатдир. лавозим маоши – бу ходим томонидан тўлиқ ишлаб берилган ой учун иш ҳақи миқдоридир. одатда, лавозим маошлари меҳнати вақтбай усулда тўланадиган ишчиларга ўрнатилади. * ишбай шакл меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари вақтбай шакл тўғри ишбай ишбай мукофот аккорд ишбай прогрессив оддий вақтбай вақтбай мукофот * оддий ишбай шаклида ишчилар меҳнат ҳақларининг кўпайиши уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлиб, унда ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот учун ҳақ бир хил баҳода баҳоланади. ишбай-мукофот шаклда маҳсулот сифати ёки ишчиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқа кўрсаткичлари бўйича мукофот, ишбай иш ҳақи суммасидан ташқари ҳисобланади. * аккорд - барча ишларни бажарилиш муддати ва суммасини кўрсатиб уларни комплекси баҳоланади. ишбай-прогрессив шаклда белгиланган норма доирасида ишлаб чиқарилган …
3 / 36
дан олинадиган даромад солиғи” 53-боб. “жами даромад” таркиби баён қилинган. жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради: 1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар; 2) мулкий даромадлар; 3) моддий наф тарзидаги даромадлар; 4) бошқа даромадлар. * рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар 1) йиллик иш якунлари бўйича мукофот; 2) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги қоидасида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар; 3) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар; 4) таътилга қўшимча ҳақлар; 5) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар; 6) рационализаторлик таклифи учун тўлов. 7) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар. * компенсация тўловлари 1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар; 2) ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар; 3) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан …
4 / 36
жарилган тақдирда йўлга кетадиган кунлар, учун тариф ставкаси, маош миқдорида тўланадиган суммалар; 7) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар; 8) хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар); 12) хизмат ишлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар; 12) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун суммалар; 13) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш. * ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш 1) а) йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш; б) ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун …
5 / 36
ир муддат давомида сақлаб қолинган ҳолда ишга олинган, шунингдек вақтинчалик вазифани бажариб турганда ходимларга маошдаги фарқни тўлаш; 7) юридик шахсларнинг ходимларига кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқишлари вақтида асосий иш жойи бўйича уларга тўланадиган иш ҳақи; 8) ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш; 9) меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш; 10) қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки юридик шахснинг қарори билан мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш; 11) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш; 12) юридик шахсларнинг асосий ишидан озод қилинган ва озод қилинмаган ҳолда ходимлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ҳамда ўқувчилар ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун жалб қилинадиган юқори малакали ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш; 13) юридик шахснинг маблағлари ҳисобидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 36 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби" haqida

иш ҳақи “buxgalteriya hisobi va audit” fani mustaqil. меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби режа 1. меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, унинг тизимлари ва шакллари 2. жисмоний шахслар жами даромадлари таркиби 3. корхоналарда меҳнат ҳақи харажатларини ҳужжатлаштириш 4. меҳнат ҳақи ҳисоблаш, ишчи ва хизматчиларга хақ тўлаш тартиби 5. ишланмаган вақтга ҳақ тўлаш, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлиги бўйича нафақа ҳисоблаш 6. меҳнат ҳақидан ушланмаларни ҳисобга олиш * jumanazaov s.a. * 1. меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, унинг тизимлари ва шакллари жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа...

Bu fayl PPT formatida 36 sahifadan iborat (10,4 MB). "меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби PPT 36 sahifa Bepul yuklash Telegram