меҳнат, иш ҳақи ва хизматчилар билан боғлиқ муомалалар аудити

DOC 139.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406028817_57559.doc меҳнат, иш ҳақи ва хизматчилар билан боғлиқ муомалалар аудити меҳнат, иш ҳақи ва хизматчилар билан боғлиқ муомалалар аудити режа: 1. меҳнат ва иш ҳақи билан боғлиқ муомалалар аудитининг вазифалари. 2. иш ҳақи ҳисоблаш тартиби ва шакллари. 3. ишчи ва хизматчилар билан қилинган ҳисоб-китоблар аудити. 4. иш ҳақи билан турли муомалалар аудити. 4. ҳисобдор шахслар билан олиб борилган муомалалар аудити. 1. меҳнат ва иш ҳақи билан боғлиқ муомалалар аудитининг вазифалари. ҳар бир корхона ва ташкилий хўжалик фаолиятини бевосита меҳнат сарф харажатларисиз амалга оширолмайди, чунки ҳар қандай ишлаб чиқариш холати меҳнатни талаб қилади. корхонада меҳнат интизомини унга риоя қилиш, ишлаб чиқариш маданиятини оширишга, харажатларни камайтиришга қаратилган омил деб баҳоланади. корхона тўғрисидаги қонунга асосан ҳар бир корхона ва ташкилот меҳнатни ташкил қилиш, такомиллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш устидан назоратни бевосита меҳнат жамоалари томонидан амалга оширилиши керак. меҳнат иш ҳақи билан боғлиқ муомалалар аудит назоратидан ўтказилар экан, биринчи навбатда «меҳнат кодекси тўғрисида» ги қонунга …
2
иш холати, улардаги тегишли белгиларни тўғри текширилганлиги текширилади. аудит ўтказишда иш ҳақи фондини ташкил топиш манбалари, уни белгиланган ишбай бирлигига мос келиши ўрганилади. ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи ҳисоблашнинг қайси усулларидан фойдаланиш жорий қилинганлиги ва унинг самарадорлиги, корхона ва ташкилот фаолиятига мос келиши тахлил қилинади. аудит назоратида корхона моддий жавобгар шахслар билан тузилган моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар холати, уларни амалдаги қонун ва низомларга мос келиши ўрганилади. корхона ва ташкилотларда меҳнат, иш ҳақи билан боғлиқ бўлган муомалаларни аудит назоратидан ўтказишдан асосий мақсад, мулк эгасининг, хўжалик раҳбарининг шахсий маъсулиятини ошириш, ички меҳнат тартиб-қоидаларини бажарилишини таъминлашдан иборатдир. шу билан бирга аудит ўтказиш жараёнида меҳнатни ташкил қилиш, иш ҳақи билан боғлиқ ҳукумат қарорларини бажарилиши текширилади. аудитор бевосита ишга қабул қилиш тартиби, хужжатларни тўғри расмийлаштирилганлиги, иш ҳақи ҳисоблашда бевосита бажарилган иш ва хизматлар асос қилиб олинганлигини текширилади. аудитор фақат меҳнат ва иш ҳақи бўйича кам чиқимларни аниқлабгина қолмай, балки уларни бартараф қилиш учун тегишли масалалар …
3
ларни тўғри ҳисобланганлигини аудит назоратидан ўтказилади. мулк шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотларда меҳнат, иш ҳақи билан боғлиқ муомалаларни аудит назоратидан ўтказишдан асосий мақсад, иш вақтидан тўғри фойдаланишни, иш ҳақи суммаларини тўғри ҳисоб-китоб қилиниши ва белгиланган муддатларда берилишини назорат қилишдир. шу билан бирга аудиторлик назорати давомида меҳнатни тўғри ташкил қилиш, меҳнат, иш ҳақи билан боғлиқ ҳукумат қарорларини бажарилиши ўрганилади. иш ҳақи билан боғлиқ муомалалар аудит назоратидан ўтказилар экан, асосий эътибор иш ҳақини ҳисоблаш ведемостларига, иш ҳақини ҳисобга олиш хужжатларига эътибор берилиши, уларни тўғри тузилганлигига қаратилиши керак. меҳнат интизомига риоя қилиниши, ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилишни тўғри расмийлаштиришга аҳамият берилади. меҳнат, иш ҳақи билан боғлиқ муомалалар аудит назоратида бухгалтерия ҳисоб счетларидаги ёзувларни холати унда кўрсатилган суммаларни тўғрилигини тасдиқловчи хужжатлар билан таққосланган холда олиб борилиши аудит натижаларини тўғрилигини тасдиқлайди. 2. иш ҳақини ҳисоблаш тартиби ва шакллари. ўзбекистон республикасида 1995 йил 21 декабрда «ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси» ни тасдиқлаш тўғрисида қонун қабул …
4
ва унинг худудий органлари амалга оширади. ўзбекистон республикасининг меҳнат кодексининг 9-моддасида: «меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни қуйидагилар амалга оширади: 1) ишга махсус вакил қилинган давлат органлари ва унинг инспекциялари; 2) касаба уюшмалари ҳамда уларнинг меҳнатини ҳуқуқ ва техника бўйича инспекциялари. ўзбекистон республикаси худудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижросини назорат қилиш республика бош прокурорига бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади». корхона ва ташкилотларда иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлиб, ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилган иш ҳажми, иш вақти ҳисобланади. аудитор ўз иш фаолияти давомида бевосита иш ҳақини ҳисоблашнинг қайси усулларидан фойдаланишини аниқлаб олиши керак. агар ишчиларга иш ҳақи ҳисоблашда ишбай усулидан фойдаланилган бўлса, бажарилган иш ҳажмини тасдиқловчи хужжатлар, уларни расмийлаштириш тартиби аудитор томонидан текширилади. корхоналар фаолиятида мавсумий характерга эга бўлган ишчиларнинг фаолиятига алоҳида эътибор бериш керак. уларни муддатларини белгиловчи хужжатлар билан аудитор танишган бўлиши керак. иш ҳақи билан боғлиқ …
5
и ҳисоблаш усули; · раценкали иш ҳақи ҳисоблаш усули. иш ҳақи ҳисоблашнинг қайси бир шаклидан фойдаланилмасин, иш ҳақи ҳисоблаш учун асос қилиб иш ҳажми, сифати олинади. вақтбай иш ҳақи ҳисоблашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу усулнинг кўпроқ бошқариш ходимлари учун иш ҳақи ҳисоблашда, нон ишлаб чиқариш ташкилотларида кўпроқ қўлланилади. корхона ва ташкилотларда иш ҳақи ҳисоблаш бухгалтерия ходимларидан катта маъсулиятни талаб қилади, чунки ҳар бир ходимни иш ҳажмини, вақтини тўғри ҳисоб-китоб қилиб иш ҳақи ҳисоблашда бажарилган ишни тасдиқловчи хужжатлар бухгалтерия ўз вақтида таъмирланишини талаб қилади. агар корхона ишчи ходимларига вақтбай шаклида иш ҳақи ҳисоблаш қўлланилса, иш ҳақи ҳисоблаш учун асос қилиб, иш вақтини ҳисобга олувчи табеллар олинади. табеллар ҳар бир бўлим, бригада бўйича алоҳида-алоҳида тузилади. табел-махсус табел юритувчилар ёки раҳбар томонидан белгиланган ходимлар томонидан олиб борилади. табел бир ойга мўлжалланган бўлиб, унда ҳар бир ходимнинг исми, фамилияси, лавозими, ишлаган кунлари, соатлари кўрсатилиб берилади ва ҳар бир ойнинг охирида бухгалтерияга топширилади. табел …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳнат, иш ҳақи ва хизматчилар билан боғлиқ муомалалар аудити"

1406028817_57559.doc меҳнат, иш ҳақи ва хизматчилар билан боғлиқ муомалалар аудити меҳнат, иш ҳақи ва хизматчилар билан боғлиқ муомалалар аудити режа: 1. меҳнат ва иш ҳақи билан боғлиқ муомалалар аудитининг вазифалари. 2. иш ҳақи ҳисоблаш тартиби ва шакллари. 3. ишчи ва хизматчилар билан қилинган ҳисоб-китоблар аудити. 4. иш ҳақи билан турли муомалалар аудити. 4. ҳисобдор шахслар билан олиб борилган муомалалар аудити. 1. меҳнат ва иш ҳақи билан боғлиқ муомалалар аудитининг вазифалари. ҳар бир корхона ва ташкилий хўжалик фаолиятини бевосита меҳнат сарф харажатларисиз амалга оширолмайди, чунки ҳар қандай ишлаб чиқариш холати меҳнатни талаб қилади. корхонада меҳнат интизомини унга риоя қилиш, ишлаб чиқариш маданиятини оширишга, харажатларни камайтиришга қаратилган омил деб баҳоланади. корхона...

DOC format, 139.0 KB. To download "меҳнат, иш ҳақи ва хизматчилар билан боғлиқ муомалалар аудити", click the Telegram button on the left.