зўрлик аломатлари мавжуд мурда топилганда ўтказиладиган терговнинг алоҳидалиги

DOC 80,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351969062_28107.doc зўрлик аломатлари мавжуд мурда топилганда ўтказиладиган терговнинг алоҳидалиги зўрлик аломатлари мавжуд мурда топилганда ўтказиладиган терговнинг алоҳидалиги режа: 1. ҳодиса жойини ва мурдани кўздан кечириш 2. суд – тиббиёт экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш 3. кейинги навбатда ўтказиладиган тергов ҳаракатлари қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хослик хусу-сиятлари жиноий ишнинг қўзғатилишига асос бўлган ҳолатларга боғлиқдир. марҳумнинг танасида зўрлик аломатлари, жароҳатлар мавжуд бўлган ҳолларда жиноий ишнинг қўзғатилишига шунинг ўзи етарли бўлади. мурда танасидаги жароҳатлар, уларнинг характери, қандай қуролдан етказилганлиги, қачон ва ким томонидан содир этилганли-гини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш бу гуруҳдаги жиноятларни тер-гашликнинг асосиий вазифасидир. қотиллик жиноятларининг мазкур турини тергов қилишда би-ринчи навбатда жабрланувчининг жасадини, уни топилган жойида кўздан кечиришдан бошланади. ҳодиса жойини текшириш умумий обзор (кузатиш)дан бошла-нади. мурданинг ҳолати, унинг атрофида ёнида қандай предмет, қурол ва бошқа нарсалар борлиги, қон излари, уларнинг миқдори, шакли қаерда, қандай ҳосил бўлганлиги ҳақида умумий версия юри-тилади. мурдани кўздан кечиришда тахлилий бўлсада қуйидаги масала-лар аниқланади: -жиноятнинг содир …
2
ходимлари ёр-дамида суриштирув-оғзаки маълумот олиш билан аниқланади. шу-нингдек, атрофдагилардан суриштирилиб ким кўрди, ким эшитди ҳодиса ҳақида, жиноят содир қилган шахс ҳақида маълумот олинади, яъни гувоҳлар кимлар эканлиги аниқланиб, шубҳаланувчи ҳақида унинг ташқи қиёфаси, шахси ҳақида маълумотлар тўпланади. мурдани кўздан кечириш уни аввалги ҳолини ўзгартирмасдан статик метод билан кузатилади, бунда унинг ҳолати, қўл-оёқлар, бо-ши, уст кийимларининг ҳолатларига эътибор берилади. кўзга ташла-нувчи жароҳатлар, танада кийимлар устида, оёқ-қўл, бош қисмида-гилар аниқ жойи ва жароҳатларнинг тури, қандай қурол билан етка-зилганлиги тахминан белгиланиб версия тузилади. мурда атрофида қандай объект-предметлар борлиги уларнинг ҳолати ағдарилган, син-ган, қурол сифатида ёки ҳимоя воситаси бўлиб ишлатилганлиги, кўзга ташланувчи излар, айниқса қон излари, уларнинг шакли ҳосил бўлиш механизми, (сачраш, суркалиш, оқиб тушган ва бошқ.) бўйича шакли ва турига эътибор берилади. статик метод билан объектларнинг, шунингдек, жабрланувчи-нинг жасадини аввалги-асл ҳолатини ўзгартирмасдан текширилган-дан сўнг динамик метод билан, яъни мурданинг ҳолатини ўзгартириб, ён томонлари, остки қисми, кийимлари тўсиб турган тана қисмлари ва ҳокозолар маълум …
3
-муҳитдан топилган излар (қон ва бошқа моддалар), ашёвий объектлар (отиш ва совуқ қуроллар) қурол сифатида ишлатилган ва қон излари мавжуд объектлар ўлчовли де-талли суратга туширилиши лозим. кўздан кечириш жараёнида жиноятнинг содир бўлган вақтни тахминан қуйидаги ҳолат ва белгилар асосида белгилаш мумкин: -мурда аломатларининг ҳосил бўлиши ва ривожланиш даражаси; -жасаднинг кийими ва танасидаги жароҳатларнинг ва қон мод-даларининг қотиши, ранги бўйича; -жасаднинг ётган жойининг қуруқ-ҳўл, нам ва бошқа хусусият-лари; -очиқ жойларда жасаднинг ёнида ёки остидаги ўсимликларнинг ҳолати (сўлиш, ва қуриш ва ҳоказолар). ўлим юз берган вақтини аниқлашда мурда аломатлари суд-тиббиёт мутахассисининг бевосита кузатиши натижасида белгилана-ди; булар қуйидагилардир; -жасаднинг танаси совуши, атроф-муҳит ҳароратига нисбатан; -мурда доғлари ва уларнинг танадаги жойлари; -жасаднинг қотиш (қуриш) аломатлари (қўл, оёқ ҳолати, кўзнинг нам қатламларининг хираланиши ва ҳоказо) намоён бўлади; -мурданинг чириш аломатларининг даражаси бўйича ва шу каби бошқа белги аломатлар асосида. қотиллик содир бўлган жойини аниқлаш катта аҳамиятга эга-дир. баъзида жиноят содир бўлган жойдан жасадни маълум мақсадда …
4
урда то-пилган жойни ҳам барча юқорида келтирилган тартиб ва тактивай усулларини қўллаш билан амалга оширилмоғи зарур. текширилаётган мурданинг шахси ноъмалум бўлиб, ёнида ҳуж-жатлари бўлмаса, ҳозир бўлган шахслар унинг ким эканлигини бил-масалар, уни криминалистик рўйхат қоидасига биноан ташқи қиёфа белгилари асосида рўйхатга олинади. шахси ноъмалум мурданинг картаси тўлдирилади, унда умумий гавда тузилиши, бўйи, тахминан ёши, миллат ва бошқа сўз орқали ифодаланадиган портрет аломатла-ри тегишли тизимда ёзилиб, алоҳида айрим шахсларда учрайдиган (особые приметы) аломатлар (туғма доғлар, ҳоллар, жисмоний кам-чиликлар ва ҳоказо) кўзга ташланадиган белгилар (чандиқлар, татуи-ровка ва бошқалар) картанинг тегишли графаларида келтирилади. учет картасига мурданинг қўл, бармоқ излари асосида, ўн бармоқли дактилоскопик формуласининг асосий ва қўшимча турлари чиқари-либ иивнинг ахборот маркази бўлинмасига юборилади, зарур бўлган ҳолларда текширилаётган мурда тириклик вақтида рўйхатга тушган тушмаганлиги асосида текширилади. кўздан кечириш жараёнида тайёрланган фотосуратлар асосида келгусида таниб олиш ўтказиш мумкин бўлади. мурданинг танасидаги жароҳатлар қандай қуролдан етказилган-лигини аниқлаш мақсадида жароҳат характери суд тиббиёт мутахас-сисининг ёрдамида текширилиб …
5
қилинади. жасаднинг танасидаги жароҳат унинг кийимларидаги отиш жароҳатлари билан мос келиши ва шунга оид бошқа қўшимча из белгиларининг мавжудлигига эътибор берилади. отиш қуроли билан содир қилинган жиноятларни текширишда, отишининг жойи, отиш масофаси, ўқнинг йўналиши каби ҳолатларни ҳам аниқлаш лозим. кўрсатилган масалалар суд баллистикасида иш-лаб чиқилган услубларни қўллаш билан амалга оширилади. танадаги жароҳатларнинг характерига кўра, уни ўткир кесувчи-санчилувчи қурол билан етказилганлиги ҳам аниқланади. булар совуқ қурол ёки уй-рўзғор буюмлари ҳам бўлиши мумкин. жароҳатлар очиқ бўлмасада янчилиш, «қонталаш» каби кўринишда бўлса қаттиқ предмет (тош, темир парчаси) билан етказилган деган тахмин ҳосил бўлади. мурда танасидаги жароҳатлар бир неча ва ҳар хил жойларида бўлса, уларнинг қайсилари аввал, қайсилари кейин (олдинма-кетин-лиги), қайси бири ўлимга сабаб бўлган, қайсилари ўлим юз бергандан сўнг етказилган деган масала ҳам тахминан ҳодиса жойида ҳал қилинади ва кейинги тергов ҳаракатини ўтказиш билан аниқланади. ҳодиса жойини кўздан кечиришда мурданинг атрофидаги пред-метларга ҳам эътибор қаратилиши лозим, уларда қон излари, қўл из-лари, ташқаридан пойафзал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"зўрлик аломатлари мавжуд мурда топилганда ўтказиладиган терговнинг алоҳидалиги" haqida

1351969062_28107.doc зўрлик аломатлари мавжуд мурда топилганда ўтказиладиган терговнинг алоҳидалиги зўрлик аломатлари мавжуд мурда топилганда ўтказиладиган терговнинг алоҳидалиги режа: 1. ҳодиса жойини ва мурдани кўздан кечириш 2. суд – тиббиёт экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш 3. кейинги навбатда ўтказиладиган тергов ҳаракатлари қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хослик хусу-сиятлари жиноий ишнинг қўзғатилишига асос бўлган ҳолатларга боғлиқдир. марҳумнинг танасида зўрлик аломатлари, жароҳатлар мавжуд бўлган ҳолларда жиноий ишнинг қўзғатилишига шунинг ўзи етарли бўлади. мурда танасидаги жароҳатлар, уларнинг характери, қандай қуролдан етказилганлиги, қачон ва ким томонидан содир этилганли-гини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш бу гуруҳдаги жиноятларни тер-гашликнинг асосиий вазифасидир...

DOC format, 80,0 KB. "зўрлик аломатлари мавжуд мурда топилганда ўтказиладиган терговнинг алоҳидалиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.