"мавжуд бўлмаган ҳайвон" методикаси

DOC 5 pages 45.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
«мавжуд бўлмаган ҳайвон» методикаси «мавжуд бўлмаган ҳайвон» методикаси ушбу методика ўз мазмунига кўра проектив методикалар қаторига киради. унинг ёрдамида шахснинг муайян хусусиятлари ва руҳий ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаш мумкин. методика йўналтирувчи характерга эга бўлганлиги сабабли, у тадқиқот батареясига кирувчи методикалардан бири сифатида қўлланилади. методика ёрдамида · ўз-ўзига баҳо бериш хусусияти; · текширилувчиниг ўз ҳолатидан қониқмаслиги; · атрофдагилар томонидан етарлича тан олинмаслик; · ўзига ишонмаслик; · қўрқинч; · журъатсизлик; · инсоннинт фаолиятга йўналганлиги; · фикрлаш хусусиятлари; · эгоцентризм; · шахснинг агрессивлиги; · хавотирланиш ва ҳимоя реакциялари; · шахснинг ижодий имкониятлари каби жиҳатларни ўрганиш мумкин. методика универсал характерга эга. уни турли ёшдаги, турли ривожланиш даражасига эга бўлган синалувчиларда ўтказиш мумкин. бу ерда энг муҳими тадқиқотчи томонидан расм ва унинг деталларини тўғри тавсифланишидир. мақсад: синалувчининг характер хусусиятларини ўрганиш. зарур жиҳозлар: методикани ўтказиш учун оқ ёки сарғиш (силлиқ бўлмаган) қоғоз ва ўртача юмшоқликдаги қора қалам керак бўлади. рангли қаламлар, ручка, фломастер, ўчирғичдан фойдаланиш мумкин …
2 / 5
ш ҳамда ўз-ўзини эътироф этиш мавжуд эмаслиги сифатида баҳолаш мумкин. фигуранинг марказий қисмини таҳлили (бош ёки унинг ўрнини босувчи қисм). агар бош ўнгга қараган бўлса, фаолиятга бўлган барқарор интилиш, ҳаракатчанликни билдиради. бунда режалаштирилган, ўйланган барча фикрлар амалга оширилади ёки гарчи охиригача етказилмасада уни амалга оширишга киришилади. бош чап тарафга қаратиб чизилган бўлса, рефлексия, ўзини бошқалар қандай идрок қилишлари ҳақида ўйлаш, фикрлашга мойиллик. бундай синалувчилар ҳаракат кишилари эмас, улар ўйлаганларининг бир қисминигина амалга оширадилар. баъзида бу шахснинг фаол ҳаракат қилишдан чўчиши, қатьиятсизлик сифатида қаралади (бироқ буни бошқа йўллар орқали текшириш лозим). "анфас" ҳолати, яъни бош расм чизаётган шахс томонга қарата чизилган бўлса, бу ҳолат эгоцентризм сифатида талқин этилади. агар бош қиcмда сезги органларига мос деталлар акс эттирилса, яъни қулоқ, оғиз, кўз-булар ахборот олишга қизиқувчанлик атрофдагиларнинг ўзи ҳақидаги фикрларига аҳамият беришлик деб қаралади. қисман очиқ оғиз, тил билан уйғунлашган ҳолда, бироқ лаблар аниқ чизилмаган ҳолда тасвирланса, кучли нутқий фаоллик (ҳаддан зиёд кўп …
3 / 5
эркаклар расмларида киприклар тасвирланса, уларда аёллар характерига хос сифатлар мавжудлигидан даракдир. шунингдек, киприклар синалувчининг атрофдагиларни ўз ташқи чиройи, кийиниш услуби билан лол қолдиришга интилиши, бу жиҳатларга катта эътибор билан қарашини билдиради. агар расмнииг бош қисми бутун фигура ўлчамига нисбатан катта бўлса, синалувчи ўзидаги ва атрофдаги кишилардаги фикрлаш, эрудицияни қадрлашидан дарак беради. баъзи ҳолларда бошда қўшимча деталлар, масалан, шоҳ тасвирланиши мумкин. шоҳлар - ҳимоя ва агрессия тимсоли бўлиб, бошқа белгилар (тирноқ, дағаллик жун, тикан) билан биргаликда тасвирланса, у тажовузкор характер, спонтан ёки ҳимоявий агрессия эканлигини билдиради. ҳайвондаги сифатлар - ўзини безаб кўрсатиш, ўзини оқлаш, намойиш қилишга мойиллик бўлса, ёл, жун ва шунга ўхшаш соч турмаклари - ҳиссиёт, ўз жинсини таъкидлаш, ўзининг сексуал ролига эътиборни қаратиш белгиси ҳисобланади. фигуранинг таянч қисмлари (оёқлар, панжа, баъзида постамент). бунда асосий эътибор бу қисмнинг бутун фигура ва шакл ўлчамлари нисбатига, оёқ қисмининг тана билан қандай бирлашишига, оёқлар ҳамда панжаларнинг қайси томонга йўналтирилганлигига қаратилиши зарур. агар оёқлар …
4 / 5
тига берилиб кетиш белгиси. безовчи деталлар – намойишкорлик, атрофдагиларни эъборини ўзига қаратишга мойилликдан дарак беради. думлар синалувчининг ўз хатти-ҳаракати, қарор ва хулосаларининг муносабатини билдиради. агар дум қоғозда ўнгга қарата чизилса, бу синалувчининг ўз ҳаракати ва ҳулқ-атворига муносабатини билдириши, чапга қараган бўлса, бу ўз фикр, қарорлари, бой берилган имкониятларига, қатъиятсизлигига муносабатни акс эттиради. бу муносабатнинг ижобий ёки салбий характери думнинг юқорига (ишонч ва тетиклик) ёки пастга (ўзидан қониқмаслик ўзининг ҳақлигидан шубҳаланиш, айтган гаплари, қилган ишларидан афсусланиш) қаратилишида ифодаланади. бунда бир неча, баъзан такрорланувчан бўғинлардан ташкил топувчи, айниқса, ҳаддан зиёд қалин, узун ва тарвақайлаб кетган думга эътибор бериш лозим, фигура контурлари. бўртиб чиқишлар (арқон, игна типидаги), контур чизиқларининг босиб, қалин чизилиши мавжудлиги ёки йўқлигига қараб таҳлил қилинади. у атрофдагилардан ҳимояланиш белгиси ҳисобланади. агар бўртиб чиқишлар ўткир бурчаклар билан бажарилса - тажовузкор ҳимоя, агар контур чизиғи бўяб, қора қилиб чизилса - қўрқинч ва ташвишланиш, агар қалқон қўйилса ва чизиқлар иккитадан бўлса - (хавотирланиш) …
5 / 5
атида талқин қилинади. умумий энергия. умумий энергияни баҳолаш ўйлаб топилган ҳайвон ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун ишлатилган деталлар, тана, бош, дум, қанот миқдорига қараб амалга оширилади. таркибий қисмлар ва элементлар (энг зарурларидан ташқари) қанчалик кўп бўлса, энергия шунчалик кўп ҳисобланади. лекин бунинг акси бўлса, бу энергияни тежаш, организмнинг астениклигини, ўткир соматик касалликлардан далолат беради. бу белгиларни чизиқ характери - заиф - тўрсимон чизиқлар, қаламни босмасдан, қоғоз устида шунчаки юргизиш орқали тасдиқлаши мумкин. чизиқлар қалин ва босиб чизилган бўлса, бу энергия тарзида эмас, балки хавотирланиш сифатида баҳоланади. бунда айниқса, қаттиқ босиб чизилган, ҳаттоки варақнинг орқа тарафидан кўриниб турган чизиқларга эътибор қаратилиши лозим. бу, яъни расм чизаётган қўл мускулларининг юқори тонуси - кучли хавотирланишдан дарак беради. шу билан бирга расмдаги қайси детал, қайси тимсол шундай акс эттирилганлигига диққат қилиш зарур, чунки улар ёрдамида хавотирланиш нима билан боғланганлигини аниқлаш мумкин. мазмуни ва мавзуси жиҳатидан ҳайвонлар хавф солувчи, нейтрал турларга ажратилиши мумкин (масалан арслон, …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""мавжуд бўлмаган ҳайвон" методикаси"

«мавжуд бўлмаган ҳайвон» методикаси «мавжуд бўлмаган ҳайвон» методикаси ушбу методика ўз мазмунига кўра проектив методикалар қаторига киради. унинг ёрдамида шахснинг муайян хусусиятлари ва руҳий ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаш мумкин. методика йўналтирувчи характерга эга бўлганлиги сабабли, у тадқиқот батареясига кирувчи методикалардан бири сифатида қўлланилади. методика ёрдамида · ўз-ўзига баҳо бериш хусусияти; · текширилувчиниг ўз ҳолатидан қониқмаслиги; · атрофдагилар томонидан етарлича тан олинмаслик; · ўзига ишонмаслик; · қўрқинч; · журъатсизлик; · инсоннинт фаолиятга йўналганлиги; · фикрлаш хусусиятлари; · эгоцентризм; · шахснинг агрессивлиги; · хавотирланиш ва ҳимоя реакциялари; · шахснинг ижодий имкониятлари каби жиҳатларни ўрганиш мумкин. методика универсал характерга эга. уни ту...

This file contains 5 pages in DOC format (45.5 KB). To download ""мавжуд бўлмаган ҳайвон" методикаси", click the Telegram button on the left.