криминалистика методлари

DOC 75.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351874042_26357.doc криминалистика методлари www.arxiv.uz криминалистика методлари режа: 1. криминалистикада қўлланиладиган методлар таснифи 2. умумилмий криминалистик методлар 3. махсус криминалистик методлар метод – бу маълум мақсадга эришиш учун табиат ва ижтимоий ҳаётдаги ҳодисаларни тадқиқ этиш усуллари деган маънони англатади. фақат тадқиқот натижалари эмас, балки унга олиб борадиган йўл ҳам ҳақиқий бўлиши керак. ҳар қандай фанлар каби криминалистика ҳам табиат ва жамият воқеликларини ҳамда предметларни билишнинг умумфалсафий ва мантиқий усулларига суянади. лекин ҳар бир фан ўзи текширадиган жабҳаларнинг моҳияти ва тадқиқ қилишнинг мақсад-вазифаларига хос бўлган турли муайян услублардан фойдаланади, шунингдек, янги услублар яратади. криминалистикада турли хил методлар қўлланилади, уларни таснифлашда, энг аввало, криминалистиканинг фан ва амалиёт борасидаги методларини фарқ қилиш керак. улардан фойдаланиш имкониятлари тергов ҳаракатларини амалга ошириш мақсади, шарт-шароити ва усуллари билан белгиланади. масалан, тергов эксперименти амалий фаолият методи сифатида фақат процессуал қонун билан қатъий тартибга солинган ҳолда қўлланилади ва иш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни текшириш ҳамда аниқлаб олиш мақсадида амалга …
2
. 2. умумилмий криминалистик методлар умумилмий методлар ичида, энг аввало, диалектик метод муҳим ўрин эгаллайди. унга биноан ҳар бир буюм бошқалари билан ўзаро алоқаларда, ҳаракатда, муайян шароитларда келиб чиқиши ва йўқолиши мумкин. жиноятни очиш ва тергов қилишда келиб чиқадиган ҳар қандай масалани ҳал этишда диалектика тадқиқ этилаётган ҳодисага объектив ёндашувнинг муносабатлари ва алоқаларини, шунингдек, унга хос барча хусусиятларни эътиборга олишни талаб этади. диалектика қонунлари барча нарсалар ва воқеликларнинг моҳиятини тадқиқ қилиш, билиш, шундай экан жиноятни очиш ва уни содир этган шахсни аниқлаш имконияти бор, деган билиш назариясига асосланади. диалектик метод турли муносабат ва алоқалар эътиборсиз қолиб кетишидан, бир томонлама тергов қилишдан, фақат бир хил ҳолат билан қизиқишдан сақлайди. умумилмий методларнинг муайян турларига кузатув, қиёслаш, ўлчаш, тасвирлаш, эксперимент ўтказиш, моделлаштириш ва бошқалар киради. кузатув. предметлар ва ҳодисаларни фаол бир мақсадга қаратилган режа асосида ва бевосита қабул қилиш кузатув орқали амалга оширилади. кузатув амалий фаолиятда тинтув ва бошқа тергов ҳаракатларини амалга ошириш …
3
, шу жумладан, жиноятни тергов қилиш ва экспертиза жараёнида мазкур методни кенг қўллаш зарурати юқорида таъкидланган ҳолат билан изоҳланади. қиёслаш криминалистикада, умуман идентификациялаш мақсадида ўтказилаётган тадқиқотда алоҳида аҳамиятга эга. қиёслаш методини қўллаш мантиқнинг икки қоидасига жавоб бериши керак: 1) объектив воқеликнинг бир хилда предметлари ва ҳодисаларини, бир турдаги тушунчаларни қиёслашга йўл қўйилади; 2) қиёслашда муҳим аҳамиятга молик белгилардан фойдаланилади. криминалистик мақсадларда амалга ошириладиган қиёслашда тез-тез учрайдиган белгилар муҳим ўрин тутади. қиёслаш методи криминалистик амалиётда мантиқий билишнинг бошқа методлари, яъни таҳлил қилиш, ҳодисаларни бир бутун ҳолда текшириш усули билан қўшиб олиб борилади. ўлчаш. бу метод ёрдамида ўлчанадиган буюм ва ўлчов бирлиги, миқёси ёки эталони (метр, килограмм, минут, литр, ҳарорат, ранг кабилар) ўртасидаги нисбат орқали белгиланади. аниқ ўлчовга эга бўлиш учун махсус асбоб ва анжомлардан фойдаланилади. ўлчов илмий ва амалий фаолиятда мунтазам қўлланилади. у криминалистикада ҳодиса юз берган жойни ва ашёвий далилларни ўрганишда, экспертиза ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказишда фойдаланилади. тасвирлаш. мазкур …
4
ган тасвирлаш ва солиштириб кўриш элементлари билан боғлаб олиб боришдир. жумладан, криминалистикада одамнинг ташқи қиёфасини сўз орқали ифодалаш, таърифлаб бериш анатомик ва функционал белгилар ёрдамида амалга оширилади. изчиллиги, белгиларининг сони ва сўз тарзидаги ифодаси маълум тасвирлар воситасида баён этилади. бундай тасвирларда солиштириш элементлари анча аҳамиятли ўрин эгаллайди. эксперимент. унинг заминида текширилаётган ҳодисани ўрганиш ва унинг бошқа ҳодисалар билан алоқасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган илмий асосланган тажриба ётади. бунда текширилаётган ҳодиса сунъий равишда иложи борича тўла ва аниқ такрорланади. эксперимент кузатув билан бирга олиб борилади, аммо бу мазкур методлар айнан бир хил экан, деган маънони билдирмайди. экспериментнинг ўзига хос белгиси кузатилаётган ҳодиса жараёнига эксперимент ўтказувчининг фаол аралашувидан иборат. криминалистикада экспериментал текшириш ва аниқлаб олиш, баъзи ҳолларда тергов ёки судда кўрилаётган иш юзасидан аҳамиятли бўлган янги маълумотларни олиш учун ўтказилади. тергов эксперименти, албатта, процессуал шаклда амалга оширилади. экспертизани амалга оширишда ҳам илмий тадқиқотга хос шароитларда эксперимент ўтказилади. экспериментлар-нинг умумий томонлари илгаридан тайёрланган шароитда …
5
лар киради. билиш жараёнида идеал модел ҳам маълум рол ўйнайди. бунга, энг аввало, тезкор-қидирув, тергов ва эксперт версиялари киради. моделлаштириш ролини баҳолар эканмиз, ҳар қандай яхши нусха ҳеч қачон оригинални тўла ифодалай олмаслигини эътиборга олмоқ керак. нусха объектнинг белгилари, хоссалари ва сифатидан бир қисминигина ифодалайди. аммо моделлаштириш воситасида тадқиқ қилинаётган объект тўғрисида бир оз бўлса-да, қўшимча ахборот олиш мумкин. бундай ахборот терговчининг бўлиб ўтган ҳодисалар тўғрисида тасаввурини кенгайтиради. экспертлар амалиётида бошқа бир қанча умумилмий методлардан фойдаланилади. математик метод тобора кенг ўрин эгалламоқда. ахборот ҳисоблаш марказлари эҳмнинг янги авлоди билан таъмин этилган бўлиб, улар ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар тизимида кенг ишлатилмоқда. криминалистик экспертиза амалиётида анъанавий қўлланилаётган физикавий ва кимёвий методлар анчани ташкил қилади. микроскопия, газсимон модданинг масс-спектрал анализи, рентген тузилмаси анализи, эмиссион, атом-абсорбцион спектрал анализи ва бошқа махсус методлар жуда кенг ва самарали фойдаланилмоқда. 3. махсус криминалистик методлар илмий-техника тараққиёти асрида фақат умумилмий тадқиқот методлари эмас, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "криминалистика методлари"

1351874042_26357.doc криминалистика методлари www.arxiv.uz криминалистика методлари режа: 1. криминалистикада қўлланиладиган методлар таснифи 2. умумилмий криминалистик методлар 3. махсус криминалистик методлар метод – бу маълум мақсадга эришиш учун табиат ва ижтимоий ҳаётдаги ҳодисаларни тадқиқ этиш усуллари деган маънони англатади. фақат тадқиқот натижалари эмас, балки унга олиб борадиган йўл ҳам ҳақиқий бўлиши керак. ҳар қандай фанлар каби криминалистика ҳам табиат ва жамият воқеликларини ҳамда предметларни билишнинг умумфалсафий ва мантиқий усулларига суянади. лекин ҳар бир фан ўзи текширадиган жабҳаларнинг моҳияти ва тадқиқ қилишнинг мақсад-вазифаларига хос бўлган турли муайян услублардан фойдаланади, шунингдек, янги услублар яратади. криминалистикада турли хил методлар қўлланилади, у...

DOC format, 75.0 KB. To download "криминалистика методлари", click the Telegram button on the left.