криминалистик тергов методикасининг умумий ҳолатлари

DOC 143.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351496132_23487.doc криминалистик тергов методикасининг умумий ҳолатлари криминалистик тергов методикасининг умумий ҳолатлари режа: 1. жиноятларни тергов қилиш криминалистик методикаси тушунчаси, тузилиши, тергов вазиятлари 2. жиноятларнинг криминалистик тавсифи 3. тергов ва тезкор қидирув ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги жиноятларни тергов қилиш методикаси криминалистика фанининг тўртинчи қисмида бўлиб, у қонунийлик талабларига мувофиқ ҳолда, тергов ва суриштирувни самарали ўтказиш бўйича илмий тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида жиноятларни очиш, тер-гов қилиш ҳамда уларнинг олдини олишни ташкил қилиш ва амалга ошириш қонуниятларини ўрганади. бу қонуниятлар жиноят аломат-лари бўлган ҳодисалар ҳақидаги дастлабки ахборотни текшириш, жи-ноятларни тергов қилиш чоғида исботланиши лозим бўлган ҳолат-ларни аниқлайди. шунингдек, жиноят ишларининг ҳар хил турлари бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун тергов ҳаракатларини ва жиноят-процессуал қонунида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларнинг дастурларини ишлаб чиқиш, жиноятларни тергов қилиш учун қўлла-ниладиган тергов ҳаракатларини тайёрлаш ҳамда ўтказиш ва шу каби ҳолатларнинг энг муҳим хусусиятларини ҳам акс эттиради. уларни билишга жиноятларни очиш, тергов қилиш ва олдини олиш билан боғлиқ объектларни криминалистик нуқтаи назаридан …
2
даланишга оид энг муҳим масалаларни ҳамда жиноят-ларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш муаммоларини тадқиқ этишни ўз ичига олади. пировард натижада самарали хусусий криминалистик методикаларнинг яратилиши ва уларнинг жиноятчи-ликка қарши курашда муваффақиятли қўлланилиши ана шу масала-ларнинг қанчалик пухта ишлаб чиқилганлигига боғлиқ бўлади. хусусий методлар криминалистика фанининг пировард «маҳсулоти» бўлиб, амалий хусусиятга эга бўлган ҳамда терговчилар ва суриштирувчиларга жиноятларнинг ҳар хил турларини очиш, тергов қилиш ва бартараф этишда уларнинг ишларини мувофиқлаштириш учун мўлжалланган, назарий жиҳатдан асосланган тавсиялар мажмуидан иборатдир криминалистик методикаларнинг умумий қоидаларидан фарқли ўлароқ хусусий услубиётлар бу — жиноятларнинг айрим турларини очиш, тергов қилиш ва жиноятчиликни бартараф этишни ташкил қилиш бўйича услубий тоифалаштирилган тизимидир. криминалистик тавсиялар — жиноятларнинг муайян турла-рини очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш бўйича илмий ишлаб чиқилган ва амалда текширилган қоидалар (таклифлар)дир. ҳар бир хусусий услубиёт амалда турли шароитларда ишлаш учун ўзаро бир-бирига боғлиқ масла-ҳатлар тизимини (мажмуини) ҳосил қилувчи бир …
3
сида - тегишли жиноят ишлари бўйича ишлаш учун алоҳида илмий асосланган ва амалда текширилган маслаҳатни (таклифни), тўртинчи ҳолатда эса — жиноятни тергов қилишнинг терговчи томонидан танланган усулини англаш мумкин. тарихий нуқтаи назардан криминалистик методика тизимидаги асосий элементларнинг шаклланиш жараёни бир текис кечмаган. да-стлаб криминалистик методлардаги умумий қоидаларнинг ишлаб чиқилганлик даражаси жиноятларнинг айрим турларини тергов қилиш услублари ривожланишидан жуда орқада қолган. хусусий методларни тайёрлаш чоғида пайдо бўлган кўпгина масалалар узоқ вақт мобайнида илмий асосга эга бўлмай, илмий жамоатчилик томонидан турлича ҳал қилинган бўлса – да, аммо ягона назарияни ташкил этмаган. xix аср охири ва xx аср бошларидаги криминалистикага оид асарларда жиноятларни тергов қилиш методларига бағишланган назарий бўлимларнинг мавжуд эмаслиги буни яққол тасдиқлайди. криминалистик методлардаги икки ҳадли тизимнинг дастлабки илмий асосларидан бири и.н.якимов томонидан берилган ҳамда мамлакатимиз ва чет эл криминалистларининг асарларида ривожлан-тирилган. уларнинг ишларида криминалистика фани мазкур бўлими-нинг кўпгина муаммолари, шу жумладан, криминалистик методика-нинг тизими тўғрисидаги масала ҳал этилган. методиканинг таркибий …
4
криминалистиканинг предмети ва бутун тизими доираси билан чекланган. фанда мазкур тармоқнинг пайдо бўлиши жиноятларни тергов қилишнинг ташкил этилишини фақат назарий тадқиқ этиш йўли билангина эришилиши мумкин бўлган ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлар мавжудлигини акс эттиради. жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган янги илмий йўналиш юзага келишининг объектив шарт-шароити айнан ана шундан ибо-ратдир. криминалистик методикада ижтимоий муҳим вазифаларнинг мавжуд бўлиши, унинг ривожланишидаги кейинги даврларидан то ҳозирги пайтга қадар сақланиб қолди. инсон ижодий фаолиятининг мақсадларини ҳам атроф-муҳитдаги объектив ҳодисалар келтириб чиқаради. шунга кўра жиноятчиликка қарши фаол кураш олиб боришга кўмаклашиш ҳамда муайян жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлашда суриштирув, тергов органларига ва судга ёрдам кўрсатиш криминалистик методиканинг умумий мақсадлари ҳисобланади. ана шу мақсадларга эришиш учун криминалистик методика жиноятларнинг ҳар хил турларини тергов йўли билан очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишдаги илғор тажрибани ўрганади ва умумлаштиради; жиноятларнинг айрим турларини очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш бўйича …
5
рон-бир маслаҳат ва йўл-йўриқларни истисно этган ҳолда, жиноят ва жиноят-процессуал нормаларини шарҳлаш билан чегара-ланмай жиноятларнинг хилма-хил турларини очиш, тергов қилиш ва олдини олишнинг мақбул тартибини белгилайди. жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш амалиёти криминалистик методиканинг яна бир муҳим манбаи ҳисобланади. уни ўрганиш ва умумлаштириш жиноятларнинг айрим турларини тергов қилиш бўйича самарали тавсияларни ишлаб чиқишга кўмаклашади. шу билан бир қаторда, амалиёт криминалистик методика назариясининг тўғрилигини белгиловчи мезон ҳамдир. шахс-нинг жиноятни содир этишдаги айбдорлиги фақат суд томонидан эътироф этилиши сабабли судларнинг ҳукмларида амалда мазкур жиноятни тергов қилишнинг тўғрилиги, яъни криминалистик услубий тавсиялар қўлланишининг асослилигини белгилайди. ниҳоят, илмий билимлар, аввало, криминалистиканинг аввал қайд этилган бўлимларининг ҳамда жиноятчиликка қарши кураш муаммоларининг, хусусан жиноятларни тергов қилишни ўз нуқтаи назаридан тадқиқ этувчи бошқа фанларнинг қонун-қоидалари криминали-стик методиканинг учинчи манбаи бўлиб хизмат қилади. криминали-стик методиканинг криминалистик умумий назарияси, техникаси ва тактикаси билан алоқалари анча мураккаб. бир томондан, кримина-листик методикада криминалистика фанининг якунловчи бўлими сифатида унинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "криминалистик тергов методикасининг умумий ҳолатлари"

1351496132_23487.doc криминалистик тергов методикасининг умумий ҳолатлари криминалистик тергов методикасининг умумий ҳолатлари режа: 1. жиноятларни тергов қилиш криминалистик методикаси тушунчаси, тузилиши, тергов вазиятлари 2. жиноятларнинг криминалистик тавсифи 3. тергов ва тезкор қидирув ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги жиноятларни тергов қилиш методикаси криминалистика фанининг тўртинчи қисмида бўлиб, у қонунийлик талабларига мувофиқ ҳолда, тергов ва суриштирувни самарали ўтказиш бўйича илмий тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида жиноятларни очиш, тер-гов қилиш ҳамда уларнинг олдини олишни ташкил қилиш ва амалга ошириш қонуниятларини ўрганади. бу қонуниятлар жиноят аломат-лари бўлган ҳодисалар ҳақидаги дастлабки ахборотни текшириш, жи-ноятларни тергов қилиш чоғида исботланиши лозим бўлган ҳо...

DOC format, 143.5 KB. To download "криминалистик тергов методикасининг умумий ҳолатлари", click the Telegram button on the left.