умумий ва радиацион гигиена фани

DOC 12 sahifa 113,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «тасдиқлайман» ўкув ишлари буйича проректор, проф. тешаев о.р. «______»____________2009й кафедра: умумий ва радиацион гигиена фан: харбий гигиена мавзу: қисм жангчиларини казарма ва дала шароитида жойлаштирилишини санитар гигиеник назорати укув-услубий кулланма (ўқитувчилар ва тиббий-профилактика ф-ти талабалари учун) тошкент –2009 й. тузувчилар: тўҳтаров б.э.– тта умумий ва радиацион гигиена кафедраси доценти дравских и.к. – тта умумий ва радиацион гигиена кафедра катта ўқитувчиси такризчи: искандарова г.т. тта коммунал гигиена кафедрасининг мудири мавзу: ҳарбий хизматчиларни казарма ва дала шароитида жойлаштирилишини санитар гигиеник назорати машғулотни утказиш жойи, таъминоти: -кафедра ўкув хонаси ва рота казармаси машғулотнинг моддий таъминоти асбоб ускуналар: 1.термометрлар-3дона 2.аспираторли психрометрлар-3дона 3.люксметрлар-3дона реактивлар: 1.кучсиз ишқорли эритма (naoh)-100,0 дан 3 2.фенолфталеин спиртли эритмаси. 2.урганилаётган мавзунинг давомийлиги – 4 соат 3.машгулотнинг максади: -талабаларга ҳарбий хизматчиларни казарма шароитида жойлаштиришни гигиеник талаблари билан таништириш -казарма шароитида жойлаштиришни санитар назорат усулларини ўргатиш. -дала шароитида жойлаштиришни гигиеник талаблари ва обеъктлари билан талабаларни …
2 / 12
ҳолашни -панагоҳлардаги талаб этиладиган ҳаво алмашиниш карралигини ҳисоблаб топишни -панагоҳ ҳавоси тозалигини карбонат ангидрид газининг миқдорини текшириш ва баҳолашни. 4.мотивация ички хизмат низоми (1996 й) га мувофиқ бригада звеносидаги тиббий хизматнинг вазифасига казарама ва дала шароитида қисм жангчиларини жойлаштиришнинг санитар-гигиеник меёрлари ва қоидалари асосида амалга оширилиши ташкил этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилади. шунинг учун врач бу саволларга нисбатан ишлаб чиқилган гигиеник талабларни яхши билиши, уларнинг бажарилишини санитария текширишларида тўғри баҳо бера олиши ва бу текширишларни ўтказишда инструментал текширишларни бажара олиши керак. 5.фанлараро ва фан ичидаги богланиш ҳарбий гигиена талабаларга билим беришда талабаларнинг бундан олдин ўтган гигиенага оид бошқа фанлар (коммунал гигиена, овқатланиш гигиена, меҳнат гигиена, радиацион гигиена) га бундан ташқари кимё ва токсикологияга асосланади. олинган билимлар келажакда талабаларни экстремал шароитларда профессионал бурчларини адо этишда катта аҳамият касб этади. 6.машгулотнинг мазмуни 6.1.назарий кисм ўзр мв 7.04.93 й. №54 бўйруғига биноан. ўзр қк тиббий хизмати вакили санитария назоратни ташкиллаштирганда, қўйидагиларни эътиборга олиши …
3 / 12
аркиби қўйидагилардан иборат: -ухлаш хоналари -жамоат-сиёсий маълумотлар берувчи хона -иш юритиш хонаси -қуролларни сақлаш хонаси -маиший хизмат кўрсатиш хонаси -шахсий буюмларни сақлаш омборхонаси -рота инвентарларни сақлаш хоналари -чекиш ва оёқ кийимларни тозалаш хонаси -ювиниш хонаси -чўмилиш хонаси (душхона) -ҳожатхона. умумий бригадага таалуқли хоналар: командирлар хоналари, мажлислар зали, жанговорлик-шон-шараф хонаси, дам олиш хонаси. ухлаш хоналари кроватлар билан жиҳозланиши ва улар 1-2 ярусли (қаватли) бўлиши, ташқи деворлардан 50 см узоқликда қўйилиши керак. кроватлар қатори ўртасида ҳарбий хизматчиларни сафлаш учун йўлак бўлиши шарт. ҳар бир хизматчи учун алоҳида кроват ва ётиш анжомлари мажмуаси (тўшак, одеял-кўрпа, ёстиқ ва жилд, чойшаб, сочиқ) берилади. кроватларнинг ҳаммаси бир хилда тўғриланиши ва озода сақланиши керак. тунги дам олиш вақтида ҳарбий хизматчиларнинг кийимлари табуреткаларда, этик ва бошқа шунга ухшаш оёқ кийимлари кроватнинг қўйи қисми тагида озода ҳолда қаторлаб қўйилиши керак. яшаш хоналарида сув ичиш фавворалари ўрнатилиши ва сув тарқатиш тармоғи бўлмаганда-ичимлик суви солинган идиш ва крушка қўйилиши керак. идишлардаги …
4 / 12
наси ва ҳожатхона 25 5 150 15 ҳаво алмашиниш карралиги соатига 1 марта ювиниш хоналари, ҳожатхоналар, душхоналар · 1 та ювиниш жўмраги · оёқ ювиш ванналари · 1 та душ сеткаси · 1 та унитаз, писсуар, ўтириш жойи 5-7 хизматчига 2 15-20 кишига 10-12 кишига ҳарбий хизматчиларни казармаларда жойлаштиришнинг муҳим бир томони шундан иборат-ки, уларни ҳафтасига 1 марта ҳаммомда чўмилтириш ва ётиш анжомлари ва ички кийимларини тўлиқ алмаштириш хисобланади. ювиниш учун ҳар бир ҳарбий хизматчига алоҳида совун, сочиқ ва дезинфекцияланган мочалкалар берилиши керак. казармаларда жойлаштиришни санитар назоратдан ўтказишда санитария-гигиена қоидаларига ва меёрларига риоя қилинганлиги, ҳарбий хизматчиларнинг барчаси ухлаш анжомлари билан тўлиқ таъминланганлиги, совунларнинг берилиши, шахсий гигиена буюмлари, хоналарнинг сифатли тозаланиши ва дезинфекцияланиши, қуритиш хоналарининг ишлаши, маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг жиҳозланганлиги, ҳарбий қисм ҳудудининг санитар ҳолатига эътибор қаратилади. санитария текшируви кам деганда ойига 1 марта ўтказилиши керак. санитария текширувини ўтказилганлиги ҳақидаги далолатномани тузишда унинг таркибига қўйидаги элементларни киритилиши лозим: -далолатноманинг паспорт …
5 / 12
рнинг, ювиниш хоналарининг, маиший хизмат кўрсатиш хоналарнинг мавжудлиги ва уларнинг санитар ҳолати кўрсатилади. далолатноманинг хулоса қисмида казарманинг умумий ҳолатига "яхши", "қониқарли", "қониқарсиз" маъносида баҳо берилиб, аниқланган камчиликлар, уларни бартараф ќилиш учун таклифлар ва тавсия этилган тадбирларнинг бажарилиши учун муддат белгиланади. далолатнома текширишда иштирок этган лавозимли шахслар томонидан имзоланади ва камчиликларни бартараф қилиш муддатлари қисм командири билан келишилади. ҳарбий хизматчиларни дала шароитида вақтинчалик жойлаштирилишининг санитар назорати ҳарбий хизматчиларни вақтинчалик турар-жойларда жойлаштирилганлигини назорат қилишда тиббий хизмат ходимларининг вазифаси қўйидагилардан иборат: 1.лагерни ташкил қилиш учун жойни разведкадан ўтказишда иштирок этиш; 2.лагерни қуриш воситалари ва қурилишнинг тўғрилигини, ҳамда лагер ҳудудининг санитар ҳолатини назорат қилиш; 3.ҳарбий қисм лагерни тарк этгандан сўнг, лагер жойлашган ернинг тозаланганлик сифатини назорат қилиш. ҳарбий хизматчиларни у ёки бу турдаги вақтинчалик турар-жойларда, масалан панагоҳларда жойлаштириш, уларнинг яхши дам олишлари, ҳамда душманнинг турли қуролларидан, шу жумладан оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади. ҳарбий хизматчиларни панагоҳларда жойлаштирилганлигининг гигиеник назоратини ўтказиш тиббий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"умумий ва радиацион гигиена фани" haqida

ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «тасдиқлайман» ўкув ишлари буйича проректор, проф. тешаев о.р. «______»____________2009й кафедра: умумий ва радиацион гигиена фан: харбий гигиена мавзу: қисм жангчиларини казарма ва дала шароитида жойлаштирилишини санитар гигиеник назорати укув-услубий кулланма (ўқитувчилар ва тиббий-профилактика ф-ти талабалари учун) тошкент –2009 й. тузувчилар: тўҳтаров б.э.– тта умумий ва радиацион гигиена кафедраси доценти дравских и.к. – тта умумий ва радиацион гигиена кафедра катта ўқитувчиси такризчи: искандарова г.т. тта коммунал гигиена кафедрасининг мудири мавзу: ҳарбий хизматчиларни казарма ва дала шароитида жойлаштирилишини санитар гигиеник назорати машғулотни утказиш жойи, таъминоти: -кафедра ўкув хонаси ва рота казар...

Bu fayl DOC formatida 12 sahifadan iborat (113,0 KB). "умумий ва радиацион гигиена фани"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: умумий ва радиацион гигиена фани DOC 12 sahifa Bepul yuklash Telegram