грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар

PPT 21 pages 146.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
слайд 1 1. кириш. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар режа: 1.1. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг мақсади, вазифалари ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1.2.замин ва пойдевор тушунчалари. пойдеворсозлик соҳаси ривожланишининг қисқача тарихи. ўтган дарс мавзуси назорат саволлари: 1.грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг асосий мақсади нималардан иборат? 2. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг асосий вазифалари нималардан иборат? 3. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг бошқа қайси фанлар билан ўзаро боғлиқлигини айтиб беринг. 4.замин ва пойдевор тушунчаларининг таърифларини айтиб беринг. 5.замин ва пойдеворлар фанининг сув хўжалиги қурилишидаги ўрни ва вазифалари. 6.нима учун пойдевор ер сатҳидан бироз қуйироқда жойлаштирилиши лозим? 7.пойдеворсозлик соҳаси ривожланишининг қисқача тарихи. 2-маъруза. грунтларнинг турлари ва структураси режа: 2.1. грунтларнинг табиати ва турлари 2.2.грунтларнинг қаттиқ заррачалари ва донадорлик таркиби 2.3. грунтларнинг тузилиши. адабиётлар . 1.қмқ 2.02.01-98. бино ва иншоотлар заминлари. – тошкент, 1999. 2.қмқ 2.01.07-97. юклар ва таъсирлар. – тошкент, 1998. 3.фролов н.н. …
2 / 21
фатида ишлатиладиган ҳар қандай тоғ жинси грунт дейилади. маълумки, тоғ жинслари физикавий (ҳарорат, шамол, сув ва бошқалар), кимёвий ва қисман биологик таъсирлар натижасида ўз тузилишини ўзгартириб (емирилиб) боради, бу эса хилма-хил грунтларнинг ҳосил бўлишига олиб келган. одатда грунтлар қаттиқ минерал заррачалардан, суюқликдан (сувдан) ва газдан (асосан ҳаводан) ташкил топган уч фазали тизим сифатида қаралади. баъзи ҳолларда грунт таркибида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси қолдиқлари ҳам бўлади ва уларнинг нисбатан кам миқдорлари ҳам грунт хоссаларини кескин ўзгартириши мумкин. амалдаги қурилиш меъёрлари бўйича грунтлар иккита синфга бўлинади: қаттиқ заррачалари ўзаро бикр боғланган қоя грунтлари 2) қаттиқ заррачалари кучсиз боғланган грунтлар қаттиқ заррачалари ўзаро бикр боғланган қоя грунтлари магматик - юқори ҳарорат остида суюқ ҳолда ер қаъридан отилиб чиқиб, сўнг қотган тоғ жинслари метаморфик- ерда содир бўлган ўзгаришлар натижасида чуқур қатламларга тушиб қолиб, юқори ҳарорат, босим ва кимёвий жараёнлар натижасида қаттиқ заррачалари ўзаро жипслашиб қолган тоғ жинслари қоя грунтлари. юқори ҳарорат остида суюқ ҳолда …
3 / 21
энг ишончли замин бўла олади, чунки улар деярли зичланмайди, юқори мустаҳкамликка эга, сув таъсирида уларнинг минераллари эримайди ва ўз танасидан сувни деярли ўтказмайди. шу сабабли, дунёдаги баланд туғонларнинг 30 % га яқини ана шундай грунтлар устида қурилган. метаморфик қоя грунтларининг физикавий ва механик хоссалари магматик тоғ жинслариникига кўп жиҳатдан яқин бўлиб, улар ўз танасидан сувни деярли ўтказмаслиги ёки жуда секин (ёриқлар мавжуд бўлганда) ўтказиши мумкин. заррачалари кучсиз боғланган грунтлар ўз навбатида йирик бўлакли, қумли ва гилли грунтларга бўлинади. йирик бўлакли грунтларнинг таркибида ҳар хил ўлчамга ва шаклга эга бўлган қаттиқ элементлар бўлиши мумкин. лекин улар массасининг ярмидан кўпрогини ўлчамлари 2 мм дан катта бўлган тош ёки шағал ташкил этиши керак. йирик бўлакли грунтлар дастлабки тоғ жинсларининг ҳарорат, сув, шамол сингари физикавий омиллар таъсирида емирилишидан ҳосил бўлган. босим таъсирида кам силжиши, юқори мустаҳкамлик ва катта сув ўтказувчанлик уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади. йирик бўлакли грунтларнинг хоссалари уларнинг таркибида кўпинча мавжуд бўладиган …
4 / 21
даги турларга бўлинади гравийли қум (ўлчамлари 2 мм дан йирик заррачалар массаси бўйича 25% дан кўп бўлса; йирик қум (ўлчамлари 0,5 мм дан йирик заррачалар массаси бўйича 50% дан кўп бўлса); ўрта йирикликдаги қум (ўлчамлари 0,25 мм дан йирик заррачалар массаси бўйича 75% ва ундан кўп бўлса); майда заррачали қум (ўлчамлари 0,1 мм дан йирик заррачалар массаси бўйича 75% ва ундан кўпроқ бўлса); чангсимон қум (ўлчамлари 0,1 мм дан йирик заррачалар массаси бўйича 75% дан кам бўлса) қумли грунтлар пластиклик хусусиятига эга эмас, сув ўтказувчан, нисбатан бикр скелетга эга. улар статик юклар таъсирида камроқ, динамик таъсирларда эса яхшироқ зичланади. қуруқ ҳолда қумлар сочилувчан бўлади, намлик таъсирида уларнинг ғоваклиги кескин ўзгариши мумкин. қум ғоваклари бўйлаб сувнинг капилляр кўтарилиши 0,5 м баландликкача кузатилади. қатлами қалин текис зичланган қум анча ишончли замин вазифасини ўтайди. юк кўтариш қобилияти бўйича қумли грунтлар йирик бўлакли грунтлардан кучсизроқ, гилли грунтлардан кучлироқдир. қаттиқ заррачаларининг йириклашиб бориши билан уларнинг …
5 / 21
аррачалари ва ҳар хил йирикликдаги тошлар мавжуд бўлиши мумкин. гилнинг миќдори ќанчалик кўп бўлса, уларнинг сув ўтказувчанлиги камайиб, пластиклиги ва ёпишқоқлиги ошиб боради. игнасимон, ёйсимон, пластинкасимон шаклдаги ўлчамлари (гидравлик диаметри) 0,005 мм дан кичик гил заррачалари асосан тоғ жинсларининг кимёвий ва қисман биологик емирилиши натижасида ҳосил бўлган. гилли грунтлар таркибидаги гил заррчалари миқдорига кўра қуйидаги турларга бўлинади : 1. қумоқ тупроқ (гил заррачаларининг миқдори грунт массаси бўйича 3...10% ни ташкил этади); 2. соғ тупроқ (гил заррачалари 10...30% ни ташкил этади); 3. гил тупроқ (гил заррачалари 30% дан кўп ). грунт таркибида гил заррачалари қанчалик кўп бўлса, сув таъсирида уларнинг хоссалари шунчалик ўзгарувчан бўлади. таркибидаги сувнинг миқдорига қараб, улар қаттиқ, пластик ёки оқувчан ҳолатларда бўлиши мумкин. гилли грунтлар таркибидаги гил заррчалари миқдорига кўра қуйидаги 3 турга бўлинади : : 1.қумоқ тупроқ (супесь) (гил заррачаларининг миқдори грунт массаси бўйича 3...10% гача 2.соғ тупроқ(суглинок) (гил заррачалари 10...30% гача 3.гил тупроқ (глина) (гил заррачалари …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар"

слайд 1 1. кириш. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар режа: 1.1. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг мақсади, вазифалари ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1.2.замин ва пойдевор тушунчалари. пойдеворсозлик соҳаси ривожланишининг қисқача тарихи. ўтган дарс мавзуси назорат саволлари: 1.грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг асосий мақсади нималардан иборат? 2. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг асосий вазифалари нималардан иборат? 3. грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг бошқа қайси фанлар билан ўзаро боғлиқлигини айтиб беринг. 4.замин ва пойдевор тушунчаларининг таърифларини айтиб беринг. 5.замин ва пойдеворлар фанининг сув хўжалиги қурилишидаги ўрни ва вазифалари. 6.нима учун пойдевор ер сатҳидан би...

This file contains 21 pages in PPT format (146.0 KB). To download "грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар", click the Telegram button on the left.