pўlat tўsin ҳақида умумий маълумотлар

DOCX 6 sahifa 635,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
маъруза 9. пўлат тўсин ҳақида умумий маълумотлар. тўсин турлари. прокат тўсин ҳисоби ва ишлаш принциплари. сортаментдан кесим юза танлаш.мустахкамликка текшириш. режа 1. пўлат тўсинлар ва тўсинли конструкциялар хақида тушунча. 2. тўсинларнинг турлари. 3. тўсинли конструкцияларнинг компоновкаси. 4. тўсинлар тўрида пўлат тўшама 5. эгилишга ишлайдиган метал элементлар ҳисоби 1.пўлат тўсинлар ва тўсинли конструкциялар хақида тушунча тўсинлар эгилишга ишловчи содда ва шу билан бирга асосий конструктив элемент ҳисобланади. пўлат тўсинлар турар-жой, жамоат ва саноат биноларида, қаватлараро ёпмаларда, кўприк ва эстакадаларда, саноат биноларининг кран ости тўсинлари сифатида, гидротехник шлюз ва затворлари конструкцияларида ва бошқа бир қатор тармоқларда юк кўтарувчи конструкция сифатида қўлланилади. тўсинлардан кенг кўламда фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири тўсин конструкциясини тайёрлашнингсоддалиги ва уни эксплуатация қилишда ишончли эканлигидир. 1-расм. тўсин тўрининг қўлланиши унча катта бўлмаган 15...20 м оралиқдаги конструкцияларда яхлит кесимли тўсинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.оралиқнинг ортиши юкламанинг ортишига олиб келади, яхлит кесимли 36 м ва ундан ортиқ узунликдаги кран ости тўсинларидан фойдаланилган …
2 / 6
рамиз. расмдан кўриниб турибдики, қўштаврнинг бундай хусусиятга эга бўлишига сабаб унинг кўндаланг кесимида материалнинг баландлик бўйича тақсимланиши тўсин эгилиши натижасида ҳосил бўлган нормал кучланишларни кесим бўйича тарқалишига мос келади. шу сабабли металл тўсинларни лойиҳалашда қўштавр кесимли қабул қилинади, чунки металл уринма кучланишларга қарши яхши ишлаши натижасида тўсин деворини юпқа конструкциялардан тайёрлаш имконияти туғилади. 2-расм. тўсин кўндаланг кесимларини таққослаш. а) доира шаклдаги, б) тўғри тўртбурчак в) қўштаврли кесимлар ядро моментлари. юклама ва оралиқнинг миқдорига боғлиқ ҳолда металл тўсинлар кесими қўштавр ва швеллер кўринишида лойиҳаланади, улар прокат ёки таркибли материалдан тайёрланади. таркибли тўсинни пайвандлаш, болтли бириктириш ёки парчин михли бириктириш ёрдамида ҳосил қилиш мумкин. прокатли тўсинлар бошқа турдаги тўсинларга қараганда самарали ҳисобланиб, уларни тайёрлаш учун кам меҳнат талаб қилинади, лекин прокат қилинадиган ўлчамларнинг чекланганлиги (сортаментда) уларни катта юклама остида ишловчи тўсинларда лойиҳалашни имконини бермайди. қурилишда юпқа деворли тўсинлар, эгилган профиллардан ясалган тўсинлар, алюмин қотишмалардан ясалган таркибли тўсинлар, прессланган ҳамда икки хил маркали …
3 / 6
оддалаштирилган (3,а-расм), нормал (3,б-расм) ва мураккаблаштирилган (3,в-расм) (бундан кейин матнда содда, нормал ва мураккаб тўсин тўри деб атаймиз). 3-расм. тўсин тўри турлари а- соддалаштирилган. б- нормал, в-мураккаблаштирилган содда тўсин тўрида (3,а-расм) ораёпмага узатилаётган юклама тўшама орқали, одатда ораёпманинг кичик оралиғига паралел равишда а масофада (а тўсин қадами) жойлаштирилган тўшама тўсинига, у орқали эса деворга ёки юк кўтарувчи конструкцияга узатилади. тўшамани юк кўтариш қобилияти кичиклиги сабабли уни кўтариб турувчи тўсинни кичик қадамларда ўрнатишга тўғри келади шу сабабли бундай содда тўсин тўри кичик оралиқлардагина самарали бўлади. нормал тўсин тўрида (3,б-расм) ораёпмага узатилаётган юклама тўшама орқали, тўшама тўсинига, тўшама тўсини эса юкламани деворга ёки юк кўтарувчи конструкция (устун) га ўрнатилган бош тўсинга узатади. одатда тўшама тўсинлари сифатида прокатли материалдан фойдаланилади. мураккаб тўсин тўрида(3,в-расм) тўшама тўсини ва бош тўсин оралиғига қўшимча ёрдамчи тўсин жойлаштирилади.тўсин тўрининг бундай турида бош тўсинни катта оралиқ бўйлаб жойлаштирилади. ораёпмага сарфланадиган меҳнат сарфини камайтириш мақсадида ёрдамчи ва тўшама тўсинини прокатли …
4 / 6
бир хил сатҳда жойлашади, уларнинг устига тўшама ётқизилади. бу усул белгиланган қурилиш баландлигини сақлаган ҳолда бош тўсинни баландлигини ошириш имкониятини беради, бироқ конструкцияларни таяниш қисмидаги конструктив ечим мураккаблашади. пасайтирилган туташиш мураккаб тўсин тўрида қўлланилади. бунда ёрдамчи тўсин бош тўсиннинг юқори белбоғидан пастга жойлаштирилади. ёрдамчи тўсин устига тўшама тўсини шундай жойлаштириладики, унинг юқори белбоғи бош тўсиннинг юқори белбоғи билан бир хил сатҳда жойлашади. тўсин тўрининг режадаги ва баландлик бўйича ўлчамлари, одатда ускуналарнинг жойлашиш шарти, технологик жараён бажариш ва эксплуатация учун қулай бўлишини ҳисобга олган ҳолда архитекторлар ва технологлар томонидан белгиланади. одатда бош тўсинлар устунларга таянади ва катта оралиқ бўйлаб жойлаштирилади. тўшама тўсинларининг орасидаги масофа тўшаманинг юк кўтариш қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади ва пўлат тўшама бўлганда 0,61,6 м, темир бетон тўшама бўлганда 2-3,5 м қабул қилинади. ёрдамчи тўсинлар орасидаги масофа 2-5 м оралиқда белгиланиб, бош тўсинни узунлигига каррали қилиб белгиланади. бу масофани белгилашда ёрдамчи тўсинлар сонини иложи борича керакли бўлган энг кам …
5 / 6
ларни солиштириш орқалигина аниқланиши мумкин. 4.тўсинлар тўрида пўлат тўшама тўсинлар тўри тўшамаси ораёпманинг турига ва конструктив ечимига кўра турли ечимда бўлиши мумкин. жуда кўп ҳолларда пўлат тўшама устидан ёғоч, асфальт, ғишт ёки шунга ўхшаш материаллардан ҳимояловчи қатлам ётқизилади. юк кўтарувчи тўшама сифатида пўлат листлар ёки йиғма темир бетон плиталар қўлланилади. кейинги вақтларда шчитли тўшама кенг қўлланилмоқда. шчитли тўшама юк кўтарувчи пўлат лист устига ҳимоя қатлам ётқизилган ва остига эса бўйлама ва кўндаланг йўналишда жойлашган қобирғалар маҳкамланган. бундай тўшамаларнинг ўлчами 3х12 м бўлиб, ораёпма тўсинларига ўрнатилади. бу тўшамалар завод шароитида тайёрланганлиги учун монтаж вақтини қисқартиради. ясси пўлат листлар (тўшамалари) тўсин токчаларига пайванд қилиш йўли билан маҳкамланади. тўшаманинг қалинлиги, асосан, жоиз салқиликга боғлиқ равишда белгиланади. шунинг учун лист тўшамани ҳисоблашда норматив юкдан фойдаланилади. 5-расм. пўлат тўшамани ҳисоблаш: а-тўшаманингтокчаларга маҳкамланиши; б ва в- тўшамаларнинг ҳисобий схемалари. пўлат ёпманинг юк остида ишлаши тўсинлар оралиғи ва ёпма қалинлигига боғлиқ бўлиб, l/t нисбат билан белгиланади. агар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pўlat tўsin ҳақида умумий маълумотлар" haqida

маъруза 9. пўлат тўсин ҳақида умумий маълумотлар. тўсин турлари. прокат тўсин ҳисоби ва ишлаш принциплари. сортаментдан кесим юза танлаш.мустахкамликка текшириш. режа 1. пўлат тўсинлар ва тўсинли конструкциялар хақида тушунча. 2. тўсинларнинг турлари. 3. тўсинли конструкцияларнинг компоновкаси. 4. тўсинлар тўрида пўлат тўшама 5. эгилишга ишлайдиган метал элементлар ҳисоби 1.пўлат тўсинлар ва тўсинли конструкциялар хақида тушунча тўсинлар эгилишга ишловчи содда ва шу билан бирга асосий конструктив элемент ҳисобланади. пўлат тўсинлар турар-жой, жамоат ва саноат биноларида, қаватлараро ёпмаларда, кўприк ва эстакадаларда, саноат биноларининг кран ости тўсинлари сифатида, гидротехник шлюз ва затворлари конструкцияларида ва бошқа бир қатор тармоқларда юк кўтарувчи конструкция сифатида қўлланилад...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (635,4 KB). "pўlat tўsin ҳақида умумий маълумотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pўlat tўsin ҳақида умумий маълу… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram