темир-бетон кўприклар ҳақида умумий маълумотлар

PPT 22 sahifa 1,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
powerpoint presentation маъруза : темир-бетон кўприклар ҳақида умумий маълумотлар, уларнинг турлари ва классификациялаши режа: 1. темир-бетон кўприклардан фойдаланиш тарихи. 2. темир-бетон кўприклардаги бетонга бўлган талаблар. 3 тўсинли темирбетон кўприклар қўлланилиши. 4. тўсинли темирбетон кўприклар турлари. 5. конструкция элементларини бирлаштириш учун клейлар. 6. темир-бетон кўприкларнинг асосий системалари. темирбетон, бетон, юқори мустаҳкамлик, таянч сўзлар ва иборалар: сув ва газ ўтказувчанлик, совуқбардошлик, химик бардошлик, қуриш муддати, тиришиш, оқувчанлик, арматура, клей, статик схемалар, тўсинли, рамали, аркали, аралаш. биринчи бор темирбетон кўприк 1875 йили француз фуқароси монье томонидан қурилган б юкори ўлиб, эни 4м узунлиги 16м.ли пиёдалар кўприги эди. монье 1967 йили темирбетон буюртмалар тайёрлашга махсус гувохнома олган. биринчи темир-бетон кўприк россияда 1886 йили курилган, ўзбекистонда эса темир-бетон таркалишига, турмушига татбик этилишига қуйидаги олимларнинг, германияда ваисс ва баунингарларнинг 1884 йили россияда проф. н.а.белелюбскийнинг 1886-1891 йиллари ўтказган тажрибалари ва синовлари (хусусан 17,08м ораликли кўприк синови) ва ўша даврларда кёнен деган олимнинг темир-бетон ҳисобининг асосланган назариялари уни …
2 / 22
проф б.п.назаренко, проф. евграфов ва ҳоказо олим ва мутахассисларнинг катта улушлари бор. бу соҳада республикамиз олимларидан т.ф.докторлари, профессорлар а.б.ашрабов, а.а.ишанходжаев, р.к.мамажонов, а.а.ашрабов, доц. муҳитдиновлар юқори малакали мутахассислардан м.ш.оспин, е.а.корсунцев, соколов, э.мирзаев, б.а.красноусов, в.и.кесльман, а.г.мелехов, а.орехов ва ҳоказолар темир-бетон тузилмаларнинг маҳаллий шароитида ишлашга оид назариялар яратишда ва уларнинг республикамиз шароитида қўллашда ўзларининг катта улушларини кўшганлар. темир-бетон кўприкларни республикамизда оммавий қуриш масаласида 50 йил иккинчи ярмида ва кейинги даврларда автомобиль йуллари вазирининг биринчи муовинлар автомобиль ривожлантиришнинг асосчилари п.б.бобохонов ва р.р.юнусовларнинг хизматларини бу соҳаларда республикамиз ҳаётида алоҳида айтиб кўрсатишга лойикдирлар. собик иттифокда асримиз бошида темир-бетон кўприклар асосан тўсин туркумидаги оралиғи 30м.гача бўлган қуйма бетондан қуриладиган кўприклар йўл ўтказгичлар эдилар. 30-йилларда оралиғи узунлиги 100-120м арксимон кўприклар ҳам қурилиб бошланди. улардан 1938 йили москвада қурилган (расм. 10) кўприк ва ҳоказолар. ғарбий европа мамлакатларида ва акшда шу даврларда қуйма темир-бетондан анчагина катта оралиқли кўприклар қурилди. улардан оралик узунликлари 18м транебергзунд устига сток қурилган ҳар битта оралиги …
3 / 22
ла бошланди ва айникса 50 йиллар охирларига келиб узунлиги 40м.ларгача бўлган ихчамлаштирилган узлукли туркумдаги тўсинлардан қуриладиган оралик қурилмалар оммавий ишлатила бошланди. шу бирмунча оддийрок тузилмалар қатори узунлиги 150м.гача етадиган узлуксиз салқи тўсинли, ромли-тўсинли йиғма темир-бетон қилинадиган қўшимча қулай оралик қурилмалар ҳам фойда бўлдилар. айниқса уларда аввалги қурилган бўлагига илмоклаб қуриб кета борадиган турлари кўпрок фойдланилди. мисол тариқасида 1965 йил дон дарёсига қурилган оралиқ узунлиги 131,8м ростов-дондаги, 1961 йил москва дарёсига қурилган (оралиқ узунлиги 148м) москвадаги, 1963 йил мендлей дарёсига қурилган (оралиқ узунлиги 152,4м) чатама (англия)даги кўприкларини кўрсатиш мумкин. улардан айримлари қуйидаги расмларда кўрсатилган (105б, 106-расмлар.). айниқса ромли-тўсинли оралиқ қурилмаларнинг оммавий ишлатишга оралиқ қурилмалари 63, 84м ихчамлаштирилган лойиҳалар ҳам тайёрланган. қуйма темир-бетонда қилинган аркасимон кўприклардан 1952 йили эски днепр дарёсига запорожье шахрининг ёнида қурилган оралиғи 228м, янги днепр дарёсига йиғма темир-бетондан қурилган (107, 108-расмлар) мисол тариқасида келтириш мумкин. узоқ хорижий давлатларида арксимон кўприкларни қуйма темир бетондан ва айрим ҳолларда йиғма тузилмалар …
4 / 22
ан тўсин туркумидаги айрим ҳолларда ромли туркумдаги оралиқ қурилмали темир-бетон кўприклар ва кўприксимон иншоотлар қурилиб келинган ва ҳалиям қурилаяптилар. темир-бетон кўприкларнинг асосий ўзгачаликлари умуман ўзгачаликлари деганда бошка турларидан фарқлари хусусан темир-бетон кўприкларнинг эса бошқа материаллардан қилинган кўприкларга нисбатан афзалликлари ва камчиликлари керак бўлади. темир-бетон кўприкларнинг афзаллик томонига қуйидаги хусусиятларини: юкори даражада мустаҳкамлиги ва маҳкамлиги, бикрлиги, узок даврлар давомида хизмат қилиш мумкинлиги, маҳаллий тайёрлаш имконияти борлиги, нисбатан темирни кам талаб қиладиганлиги, тузилмавий ёки чиройли қилиш талабларига кўра қолиплар истаган шакллардан тайёрлаб хохлаган турдаги тузилма яратиш имконияти борлиги. улардан фойдаланиш даврида нисбатан харажат кам сарфлаш мумкинликларини кўрсатиш бўлади. камчиликлардан - тузилмаларнинг оғирликлари ва у билан боғлик масалалар. масалан, транспортга ортиш ва ундан тушириш, жойга олиб бориш, қуришдаги бирмунча бўладиган ноқулайликлар ва талаб қилинган тақдирда у билан катта оралиқни (таянчлар оралиги 500м.дан катта) бекитиш иложи ҳозирча амалда йуқлигини кўрсатиш мумкин. бошқа иншоотлар каби кўприклар ҳам йиғма ёки қуйма темир-бетон тузилмалардан қурилиши мумкин. йиғма …
5 / 22
са оралиқ қурилмалар катта узунликка эга бўлсалар бу масалага талаб жиддийрокдир. қуйма темир-бетон тузилмали оралиқ қурилмаларнинг афзаллиги асосан юқорида кўрсатилган, иншоотнинг бутунасига бўлган бикрлиги юқори даражада. уларнинг камчиликларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: кўприк қурадиган жой ҳар хил ёрдамчи иншоотлар ва жиҳозлар қуриш, ташкил қилиш зарурлиги кўпрок бўлади; бетоннинг тўла қотишга анча вакт талаб қилиниши туфайли асосий иншоотни қуриб тугатиш муддати анчага чўзилади; об-ҳавонинг совуқ пайтлари бетон ишларини тўхтатиш керак бўлади. бу нарсалар ҳаммаси маълум даражада ноқулайликларга ва иншоот таннархининг кўпайишга сабабчи бўлиши мумкин. юқорида кўрсатилган барча ҳолатларни ва маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган такдирда энг қулай бўлган ечимларни қабул қилиб билиш мутахассислардан талаб қилинади. темир-бетон кўприкларнинг туркумлари ҳозирги замон кўприк қурилишда уларни қуйидаги: тўсинли, аркали, ромли ва йиғинди тузилмалари туркумларга бўлинган. тўсинли оралиқ қурилмалар - узлукли узлуксиз ва салқи тўсинли бўлиб учта гуруҳга бўлинади ва асосан эгилишга ишлайди. узлукли тўсинлар билан (iii-а. расм) 3м.дан 42м.гача, узлуксиз ва салқи тўсинлар билан (iii-б, в, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"темир-бетон кўприклар ҳақида умумий маълумотлар" haqida

powerpoint presentation маъруза : темир-бетон кўприклар ҳақида умумий маълумотлар, уларнинг турлари ва классификациялаши режа: 1. темир-бетон кўприклардан фойдаланиш тарихи. 2. темир-бетон кўприклардаги бетонга бўлган талаблар. 3 тўсинли темирбетон кўприклар қўлланилиши. 4. тўсинли темирбетон кўприклар турлари. 5. конструкция элементларини бирлаштириш учун клейлар. 6. темир-бетон кўприкларнинг асосий системалари. темирбетон, бетон, юқори мустаҳкамлик, таянч сўзлар ва иборалар: сув ва газ ўтказувчанлик, совуқбардошлик, химик бардошлик, қуриш муддати, тиришиш, оқувчанлик, арматура, клей, статик схемалар, тўсинли, рамали, аркали, аралаш. биринчи бор темирбетон кўприк 1875 йили француз фуқароси монье томонидан қурилган б юкори ўлиб, эни 4м узунлиги 16м.ли пиёдалар кўприги эди. монье 1967 йили ...

Bu fayl PPT formatida 22 sahifadan iborat (1,6 MB). "темир-бетон кўприклар ҳақида умумий маълумотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: темир-бетон кўприклар ҳақида ум… PPT 22 sahifa Bepul yuklash Telegram