қаттиқ чиқиндилар ҳақида маълумотлар

DOCX 6 sahifa 164,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
мавзу №11. қаттиқ чиқиндилардан атроф-муҳитни ҳимоя қилиш. режа: 1. саноат чиқиндилари ҳақида маълумотлар 2. саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва табиатни муҳофаза қилиш 3. заҳарли чиқиндиларни зарарсизлантириш ва кўмиш 4. ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг экологик яроқлилиги таянч сўзлар: саноат чиқиндилари, aтроф-муҳитни ифлослантирувчи заҳарли моддалар, маҳсулотларнинг экологик яроқлилиги. саноат чиқиндилари ҳақида маълумотлар саноати ривожланган барча мамлакатларда қаттиқ чиқиндилар жуда катта миқдорда тўпланади. қаттиқ чиқиндилар ўзларини, қолаверса, атроф-муҳитни ифлос қилиш билан бир қаторда, жуда катта ер майдонини ҳам банд қилади. аслида, ушбу ердан экин майдони сифатида маданий ўсимликларни ўстириб, инсон учун фойдали маҳсулотлар етиштириш мумкин. қаттиқ моддалар фақатгина атмосферани ифлослантирувчи бўлмасдан, балки улар таркибида иккинчи хил фойдали моддалар ҳам бор, бу моддани қайта ишлаш ёрдамидагина ажратиб олиш мумкин. қаттиқ моддалар узоқ туриб қолса, ёғинлар ёғиши натижасида сувлар оқиб, яқин атрофни ифлослантиради. бу чиқиндиларни ёқиш мутлақо ярамайди, чунки тутун билан атмосферага жуда заҳарли газлар ва қаттиқ металлар учиб чиқади. устидан ёмғир ва қор тушиши натижасида …
2 / 6
ил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар); · суюқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари); · йирик габаритли маиший чиқиндилар - жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган мебеллар, маиший техникалар (совуткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва шу кабилар), ташкилий техникалар (компьютерлар, принтерлар ва шу кабилар), техник ускуналар, автотранспорт воситаларини алмаштириш натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва ўлчамлари бўйича 0,75 куб.м ҳажмли контейнерларга жойлаштиришнинг …
3 / 6
ётига хавф солади. 4-гуруҳга саноат чиқиндилари таркибида заҳарли моддалар сақламайдиганлар киради. бу гуруҳ чиқиндилар таркибида фосфотларни, марганец, рухнинг симоб тузларини сақлайди. корхона чиқиндилари иккига бўлинади, яъни биридан фойдаланиш мумкин, иккинчи туридан мутлақ фойдаланиб бўлмайди. саноат корхонаси чиқиндиларидан ғишт, қурилиш материаллари, ёқилғи маҳсулотлари, шунингдек, айрим элементларни соф ҳолда ажратиб олинади. масалан, нефтни қайта ишлаш саноатида чиқадиган шлам қолдиқлари қайта ишланса, 1 млн. тоннасидан 4300 тонна кобет олиш мумкин. металлургия комбинати шлакларидан ва иссиқлик энергия ишлаб чиқарадиган бўлимларидан чиққан кулдан цемент, ўғит материал толалар қайта ишлаб олинади. шунингдек, улардан кислоталарга чидамли изоляция материаллари ва бетон қуйиш учун қурилмалар тайёрланади. инсон ва табиат учун хавфли бўлган чиқиндилар зарарсизлантирилиб, аҳоли пунктларидан мутлақ узоқ жойларда кўмиб ташланади. чиқиндиларни термик усул билан зарарсизлантиришда махсус ўчоқларда улар 1000-1200 °с да куйдирилади, аммо уларнинг ёнишидан заҳарли газлар ҳосил бўлса, улар албатта махсус ушлагичлар ёрдамида ушлаб қолинади. биздаги саноат корхоналаридан олмалиқ ва ангренда чиқиндилар миқдори жуда кўпайиб кетади. баъзан …
4 / 6
ь 3.1%; ойна 4.4%; ёқилғи материаллари 1.8%; инерт материаллар 3.4%; майда чанг чиқиндиларнинг 19.2% ҳажмини ташкил қилади. республикамизда қаттиқ чиқиндилар асосан энергетика берувчи иншоотлардан кул ва шлаклар; қора ва рангли металлургиядан шлаклар, кокс қолдиқлари; кўмир қазиб олувчи саноатдан чанг чиқиндилари; ёғочни қайта ишловчи хўжаликлардан қипиқ ва қириндилар; кимё саноатидан фосфогипслар шаклида ҳосил бўлади. қаттиқ чиқиндилар таркибида турли кимёвий моддалар бўлиб, ўта заҳарли моддалар – мишьяк, фтор, фосфор, симобдан тортиб инерт моддаларгача бўлади, булар бўр, гипс ва лойлардир. саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва табиатни муҳофаза қилиш катта ҳажмда ишлайдиган саноат корхоналаридан миллион тонналаб чиқиндилар чиқади. шунинг учун ҳам бу чиқиндиларни қайта ишлаб, ундан фойдаланишни яхши йўлга қўйиш зарур. чунки улар жуда катта миқдордаги ерларни банд қилиб қўяди. тўпланган саноат чиқиндиларидан оқилона фойдаланилса, кўп миқдорда минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, технологик ва уй-рўзғор учун зарур маҳсулотлар олиш мумкин. кўп миқдорда чиқиндилар тупроқларнинг таркибини яхшилаш учун фойдаланилади. тупроқларга гипс, оҳак солинади, кислота миқдори ошиб …
5 / 6
ддаларни сақлагани учун тупроқ таркибидаги макроорганизмлар нобуд бўлади. фосфогипс таркибида фтор, оғир металлардан мишьяк, селен бор. заҳарли чиқиндиларни зарарсизлантириш ва кўмиш саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш ва кўмиш бугунги кундаги экологик заруриятлардан биридир. чиқиндиларни зарарсизлантириш жуда оғир, сермашаққат, серхаражат иш ҳисобланади. ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилган заҳарли моддалар миқдори одам бошига 70 кг бўлса, бир тонна заҳарли моддани зарарсизлантириш учун 500 доллар (ақш) сарфланади. чиқиндиларни кўмиш ва зарарсизлантириш, албатта, чиқинди чиқарган корхона ёки ташкилот эвазига бўлади ва кўмиладиган жой ҳам албатта шу ташкилотга мансуб бўлиши керак. чиқинди кўмиладиган майдон ҳамма томонлама бехатар ва ернинг геологик қатлами ўрганилган бўлиши лозим. чунки ернинг пастки қатламида сув яқин бўлмаслиги, қумоқ бўлмаслиги ҳамда бирон бир сел ва қор кўчкилари таъсиридан шу майдон кўчмаслиги керак. шуни очиқ айтиш керакки, бундай майдонлар бошқа ҳеч қачон яхши структурали ер бўла олмайди, чунки бу ерлардаги заҳарли моддалар ўсимлик маҳсулоти орқали инсонларга ёки ҳайвонлар, қушларга етиб боради. чиқинди кўмиладиган жойларда санитария-гигиена меъёрларига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қаттиқ чиқиндилар ҳақида маълумотлар" haqida

мавзу №11. қаттиқ чиқиндилардан атроф-муҳитни ҳимоя қилиш. режа: 1. саноат чиқиндилари ҳақида маълумотлар 2. саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва табиатни муҳофаза қилиш 3. заҳарли чиқиндиларни зарарсизлантириш ва кўмиш 4. ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг экологик яроқлилиги таянч сўзлар: саноат чиқиндилари, aтроф-муҳитни ифлослантирувчи заҳарли моддалар, маҳсулотларнинг экологик яроқлилиги. саноат чиқиндилари ҳақида маълумотлар саноати ривожланган барча мамлакатларда қаттиқ чиқиндилар жуда катта миқдорда тўпланади. қаттиқ чиқиндилар ўзларини, қолаверса, атроф-муҳитни ифлос қилиш билан бир қаторда, жуда катта ер майдонини ҳам банд қилади. аслида, ушбу ердан экин майдони сифатида маданий ўсимликларни ўстириб, инсон учун фойдали маҳсулотлар етиштириш мумкин. қаттиқ моддалар фақатгина атмос...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (164,3 KB). "қаттиқ чиқиндилар ҳақида маълумотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.