шаҳар маиший ва қаттиқ чиқиндилари утилизасияси ва иккиламчи махсулотлар олиш

DOCX 89.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1685012122.docx шаҳар маиший ва қаттиқ чиқиндилари утилизасияси ва иккиламчи махсулотлар олиш режа: 1. экологик муаммолар 2. атроф-муҳитни ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан муҳофаза қилиш 3. саноат корхона чиқиндилари экологик муаммоларни кескинлашуви, қайта тикланмайдиган энергия заҳирасининг тобора камайиб бориши, уларнинг тан нархи ошиши, органик чиқиндиларни қайта ишлаш, уларни иссиқлик ва бошқа турдаги энергияга айлантириш муаммосини тезроқ ҳал қилишни биотехнологиянинг энг долзарб масалалари қаторига кўтариб қўйди. маълумки, ҳайвонлар ўсимликлар асосида яратилган озуқа энергиясини қийин ҳазм қилади ва уларнинг ярмидан кўпроғи организмга сўрилмасдан ахлат, гўнг ҳолатида чиқиб кетади. энг аввало ҳайвонлардан чиққан бу чиқиндидан органик ўғит сифатида фойдаланилади. шунингдек, ушбу чиқиндилардан энергия манбаи сифатида фойдаланса бўлади. ривожланган мамлакатларда йирик шохли хайвонлар йирик фермаларда ва комплексларда тўпланиб, боқилади. бу эса бошқа маҳсулотлар қатори уларнинг чиқиндиларидан атроф-муҳитни ифлослантирмасдан фойдаланиш имкониятини яратади. ҳайвон ахлатларидан ва оқова сувларидан оқилона фойдаланишни йўлларидан бири уларни анаэроб шароитда бижғитишдир. бу жараёнда ахлатни зарарсизлантирилиб, бир вақтни ўзида уни энг муҳим органик …
2
гияси, 16,8 м3 табиий газ, 20,8 л нефть ёки 18,4 л дизель ёнилғисига тенгдир. органик чиқиндиларни анаэроб бижғитишга асосланган тозалаш иншоотларини биринчиси 1895 йилда англияни экзегер шаҳрида қуриб ишга туширилган эди. бу иншоотни санитария вазифасидан ташқари кўчаларни ёритиш учун электр энергияси тайёрлаш сарф бўладиган биогаз ишлаб чиқариш бўлган. чиққиндиларга анаэроб ишлов бериш узоқ вақт сув тозалаш станцияларини чўкмаларини ва чорвачиликни чиқиндиларини мўътадиллаш мақсадида ишлатиб келинган. аммо, 1970 йиллардаги энергия танглиги туфайли қишлоқ хўжалик ҳайвонлари чиқиндиларидан биогаз ишлаб чиқариш ғоясига жиддий қараладиган бўлди. атроф-муҳитни ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда экологик тоза технологияларни амалиётга татбиқ этиш муаммолари билан ўзвий боғлиқдир. энергетика, рангли ва қора металлургия, кимё саноати ва қурилиш индустрияси объектлари чиқиндиларни ҳосил қилувчи, атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалар ҳисобланади. шу билан бир вақтда чиқиндилар таркибида кўпинча фойдаланишга яроқли иккиламчи ресурсларнинг юқори улуши мавжуд бўлади. шаҳар аҳолисининг ўсиши, чекланган ҳудудда саноатнинг тўпланиши аҳоли истиқомат …
3
и. мдҳ мамлакатларида, жумладан украина мисолида қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин, яъни “ахлат эверести” сифатида маиший чиқиндилар тахминан 10 млн. тоннага ўсади. ахлатлар 700 дан ортиқ йирик қонуний ва 1000 та кичик қмч полигонларида, лекин тартибсиз тўпланади. қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ўртача морфологик таркиби фракциялар ўртача йиллик массаси % қоғоз 18.9 озиқ чиқиндилари 38.4 дарахт 4.9 металл 3.4 газлама чиқиндилари 3.9 резина ва тери чиқиндилари 0.8 ойна 3.7 тошлар 8.9 ҳоказо қисмлар 17.1 жами 100 шаҳар қаттиқ маиший чиқиндилари кўмирга нисбатан камроқ олтингугурт бирикмаларига эга (умумий массасининг 0,12 %). шаҳар қаттиқ маиший чиқиндиларига берилган бундай тавсиф уларнинг энергетика қозонларини ёқиш учун ёнилғи ҳамда иссиқлик генератори сифатида фойдаланиш борасидаги масалаларини ҳам кўриб чиқиш имконини беради. қаттиқ маиший чиқиндиларнинг асосий қисми - органик келиб чиқиш хусусиятига эга. термик деструкция (у ёки бу тизимнинг бузилиши) натижасида уларнинг базасида кичик молекуляр моддалар – пироконденсат ва пирогаз ҳосил қилиб, мазкур молекуляр моддаларни мустақил, шунингдек, энергияташувчиларга қўшимча сифатида …
4
илар. ахлатлар тезда зарарсизлантирилмаса, у ташқи муҳитни яъни атмосферани, сув ҳавзаларини, тупроқни, озиқ – овқатларни, биноларни, корхоналарни ва бошқаларни зарарлайди. уй хўжалик ахлатлари, озиқ – овқат чиқиндилари ва бошқалар жуда кўп органик моддаларни ушлагани учун тез чирий бошлайди, оқибатда турли газлар: аммиак, сероводород, метан, индол, скатол ва бошқалар пайдо бўлади. чикиндилар ёғингарчилик оқибатида ер юзасидан ювилиб дарёларни, кичик ариқ сувларини ифлослантиради. суюқ чиқиндилар ҳатто ер ости сувларига сизиб ўтиб уларни ифлослантириши мумкин. органик чиқиндиларда турли микроорганизмларнинг мавжудлиги ва уларнинг узоқ вақт яшаши аниқланган. жумладан қорин тифи, паратиф, ичбуруғ, сил, куйдирги ва бошқалар ахлатлар таркибида учрайди. бу чиқиндилар бизнинг иссиқ иқлим шароитида ҳар хил касаллик тарқатувчи микробларнинг тез кўпайиши учун қулай муҳит яратади. улар ҳашоратлар, шамол ёки сув орқали тез тарқалиб, одамларни турли юқумли касалликларга йўлиқтиради. шу кунларда ҳам сайёрамизнинг у ёки бу бурчакларидан юқорида айтилган баъзи юқумли касалликларнинг пайдо бўлаётганлиги тўғрисида нохуш хабар келиб туради. бу санитария ва гигиена қоидаларига …
5
маҳсулотларни тайёрлашда хом ашё сифатида ишлатилади. масалан, кимё, нефть саноатларидан чиқадиган қолдиқ қатламларни 1млн. тоннаси қайта ишланса, 4300 тонна кобальт олиниши мумкин. дунё мамлакатлари тажрибасида фойдаланиш мумкин бўлмаган чиқиндиларни ёқиш ёки қиздириш усулларини қўллаб зарарсиз ҳолатга келтирилади ва саноат корхоналари учун мўлжалланган полигонларда кўмилади. чиқиндиларни термик, яъни иссиқлик усуллари билан зарарсизлантиришда махсус ўчоғларда 1000-1200 с да куйдирилади, аммо улар ёниши оқибатида пайдо бўлган заҳарли газлар газ ушлагич мосламаларда, чанг ушлагич қурилмаларида тутиб қолинади, бунда атмосфера ҳавоси ифлосланишдан ҳоли бўлади. гоҳо саноат корхона чиқиндиларини хўжалик ахлатлари билан ҳам бирга ёқиш мумкин. узоқ вақт фойдаланиш, қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлмаган саноат чиқиндилари махсус ажратилган жойда тўпланади. полигонга олиб келинадиган ҳар бир чиқиндининг паспорти, техник характеристикаси, миқдори, таркиби ва улар билан ишлашда техника хавфсизлигини бажариш йўриқлари кўрсатилиши керак. айниқса, улар қиздирилганда, ёққанда эҳтиёт чораларини кўриш зарур. республикамизнинг кўпгина саноат шаҳарлари четларида чиқиндилардан иборат сунъий тоғлар пайдо бўлган. бу саноат чиқиндилари 1 млрд т …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шаҳар маиший ва қаттиқ чиқиндилари утилизасияси ва иккиламчи махсулотлар олиш"

1685012122.docx шаҳар маиший ва қаттиқ чиқиндилари утилизасияси ва иккиламчи махсулотлар олиш режа: 1. экологик муаммолар 2. атроф-муҳитни ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан муҳофаза қилиш 3. саноат корхона чиқиндилари экологик муаммоларни кескинлашуви, қайта тикланмайдиган энергия заҳирасининг тобора камайиб бориши, уларнинг тан нархи ошиши, органик чиқиндиларни қайта ишлаш, уларни иссиқлик ва бошқа турдаги энергияга айлантириш муаммосини тезроқ ҳал қилишни биотехнологиянинг энг долзарб масалалари қаторига кўтариб қўйди. маълумки, ҳайвонлар ўсимликлар асосида яратилган озуқа энергиясини қийин ҳазм қилади ва уларнинг ярмидан кўпроғи организмга сўрилмасдан ахлат, гўнг ҳолатида чиқиб кетади. энг аввало ҳайвонлардан чиққан бу чиқиндидан органик ўғит сифатида фойдаланилади. шунингдек, уш...

DOCX format, 89.4 KB. To download "шаҳар маиший ва қаттиқ чиқиндилари утилизасияси ва иккиламчи махсулотлар олиш", click the Telegram button on the left.