оитс ҳақида маълумотлар тақдимоти

DOCX 18 sahifa 55,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
4.маъруза:оитс ҳақида тушунча. келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши, эпидемиологияси. режа: 1.оитс ҳақида тушунча 2. оитс ни келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши 3. диагностика 4. оитс инфекциясининг профилактикаси. ишонч хоналари 5.ўзбекистон республикаси қонуни. 1.оитс ҳақида тушунча бугунги кунда оитс атамаси билан касалликнинг охирги босқичини белгиланади. оив билан зарарланишдан бошланиб оитснинг биринчи белгилари пайдо бўлгунгача бўлган давр жараёни оив инфекцияси деб тушунилади. оив билан зарарланган шахсни оив ташувчиси деб юритилади. шундай қилиб оив ва оитс бир касалликни икки турдаги тушунчасидир. оитс вируси 1983 йилга келиб аниқланди ва уни ҳар хил номлар билан атала бошланди. ақшнинг рак касаллигига қарши миллий иниститутининг робэрт галло раҳбарлигидаги иммунология вирусология бўйича бир гуруҳ олимлари т-ҳужайрали лейкознинг қўзғатувчисини аниклашди. т-ҳужайрали лейкоз кариб ҳавзаси давлатлари ва жанубий японияда 1970 йиллар охирида рўйхатга олинган бўлиб, беморларда касаллик жуда ҳам оғир кечган ва улар 3-4 ой давмида вафот этган. ақшда оитс эпидемияси бошланган бўлиб касалликнинг тарқалиш йўли асосан қон қўйиш бўлган эди. шу …
2 / 18
. муалифлар димфоаденопатия чақирувчи бу вирусни lаv деб номлашди. шунинг натижасида икки гуруҳ олимлар ўртасида биологик материаллар асосида кучли фикр алмашинувилар, яъни тортишувлар бошланди. шу вақтда галло гуруҳи ўзининг ишлаб чиққан услубларига таянган ҳолда оитсга чалинган беморлардан янги ретровирус ажратиб олишди ва унга нтlv-3 деб ном беришди. шу билан бирга т-лимфоцитларни махсус тизимини ажратиб олиндики, бунда вирус жадаллик билан кўпайди, лекии т-ҳужайра ўлмади. 1984 йилнинг бошида америкалик олимлар нтlv-3 ва lаvга жуда ҳам ўхшайдиган, яъни улар билан бир хил бўлган янги вирус топилганлари хақида матбуота хабар бердилар. шунинг учун бу вирусни нтlv -3 lаv қўзғатувчиси деб белгилайдиган бўлдилар. шундай қилиб, 1986 йилда вирусларни номлаш қўмитаси оитс қўзратувчисига янги ном, яъни оив (одам иммунатақислик вируси), (вич), қнив-ном бериш тўғрисида таклиф киритди ва шу кундан бошлаб у оив деб номланадиган бўлинди. шундай қилиб, янги касаллик, яъни оитс пайдо бўлганлиги тўғрисида мақолалар чоп этилганидан сўнг 2 йил ўтгач касаллик қўзғатувчиси аникланди, шунингдек 2,5 …
3 / 18
гик маркази африка ҳисобланади. бугунги кунда африка континетида 22,3 млн.дан ортиқ катта ёшдагилар ва 1 млн.дан ортиқ болалар оив инфекцияси билан яшамоқдалар. фақатгина 1998 йилнинг ўзида африкада 2 млн. киши оитсдан ҳалок бўлган. шу йил африка континентида ҳар куни 5,5 минг киши оитсдан ҳалок бўлган. ота-онасидан оитс асорати орқали етим қолган болаларнинг 95% африкага тўғри келади. ҳиндистон оив инфекцияси бўйича жанубий африкадан кейин иккинчи ўринда туради ва 2000 йили ҳиндистонда бу кўрсатгич 3,5 млн.ни ташкил этган. россия давлатининг оитсга қарши кураш илмий методик марказининг маълумотларига қараганда 1987 йил 1 январидан 2000 йил 1 ноябиригача 68583 киши оив инфекциясига чалинган бўлиб, улардан 1080 таси болаларга туғри келади. шу даврда ўлганлар сони 639та катта ёшдагилар 113 та болаларга тўғри келади. юқоридаги кўрсатгични қўйидаги кўринишда ҳам бериш мумкин. москва вилоятида 12515, масква 9104, иркутск вилоятида 7049, тюмен вилоятида 2407. оивни юқтириш манбалари вирусни юқтирган турли клиник шаклдаги беморлар ва вирусни ташувчилар ҳисобланади, чунки …
4 / 18
мкин, лекин зарарланган материалда вирус титрини аниқлаш жуда қийин. патогенези. оитснинг вирус одам организмига кириб т-лимфоцитлар хедперларга зарарли таъсир қилади, натижада т-хелпераларнинг фаолияти, сусаяди ва кейин улар ҳалок бўлади. маълумки, т-лимфоцитлар хелперлар-одам организми иммун системасида ҳал қилувчи рол ўйнайди. т-лимфоцитлар хелперлар ва организмда иммунитет танқислиги ҳолатига сабаб бўлади. соғлом организмнинг иммун системаси одатда атроф муҳитдаги ва одам ичидаги ҳар хил микроблар, вируслар, замбуруғлар ва содда бир ҳужайрали жониворларнинг ҳужайраларини сақлаб шу билан бирга хатарли ўсма (рак) ҳужайраларининг жуда мураккаб ва ишончли ҳимоя воситасидир. ана шу иммун системасининг фаолиятида т-лимфоцитлар хелперлар ҳал қилувчи рол ўйнашини юқорида таъкидлаб ўтдик. оив айнан шу т-лимфоцит-хелперлар ҳужум қилади, уларни қириб, организмда иммунитет танглиги ҳолатига сабаб бўлади. натижада илгари зарар қилолмаётган ҳар хил сапрофит микроорганизмлар ҳужумга ўтадилар ва турли-туман касаллкклар ривожланишига сабаб бўлади. шу каби илгари кўпая олмаётган рак ҳужайралари ҳам бундай қулай вазиятдан тез суръат билан кўпая бошлайди. оив т-лимфоцит ичига киргач, у ҳужайра билан …
5 / 18
цефик кўринишда кечади. бу давр ўз навбатида 3 босқичдан иборат: а. ўткир лихорадка босқичи. б. белгисиз босқичи. с. лимфоаденопатиянинг кучайиш босқичи. 2. касалликнинг ўткир ривожланган даври. бу давр эса ўз навбатида уч босқичдан иборат. а. биринчи босқичда тана ўз массасини 10% йўқотади, тери ва шиллиқ қаватларнинг устки қисми замбуруғ вирус ва бактериялар билан зарарланади. б. иккинчи босқичда тана массаси 10%дан кўп йўқолади, номаълум диарея ёки лихорадка 1 ойгача давом этади, ўпка тубиркулёзи, ички органларни бактерия, вирус, замбуруғлар билан зарарланиши капоше саркомасининг вужудга келиши билан характерланади. с. учунчи босқичда юқоридаги касалликларнинг оғирланиши пневмония, ҳазм қилиш системасининг кандидоз, капоша саркозасинииг кучайиши, марказий нерв системасининг зарарланиши. 3. касаллик тугалланиш даври. оитснинг клиникаси ҳар турли оппортунистик (ёндош) инфекция ва инвазиялар ҳамда хатарли ўсма касалликларнинг симптомилекслари билан характерланади. яъни оитснинг ўзига хос алоҳида симптомлари йўқ организмда қандай микроорганизмлар ҳужумга ўтган бўлсалар, ўшалар қўзғатадиган касалликлар симптомлари пайдо бўлаверади. оитснинг яққол кўзга ташланадиган симптомлари пайдо бўлгунга қадар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оитс ҳақида маълумотлар тақдимоти" haqida

4.маъруза:оитс ҳақида тушунча. келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши, эпидемиологияси. режа: 1.оитс ҳақида тушунча 2. оитс ни келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши 3. диагностика 4. оитс инфекциясининг профилактикаси. ишонч хоналари 5.ўзбекистон республикаси қонуни. 1.оитс ҳақида тушунча бугунги кунда оитс атамаси билан касалликнинг охирги босқичини белгиланади. оив билан зарарланишдан бошланиб оитснинг биринчи белгилари пайдо бўлгунгача бўлган давр жараёни оив инфекцияси деб тушунилади. оив билан зарарланган шахсни оив ташувчиси деб юритилади. шундай қилиб оив ва оитс бир касалликни икки турдаги тушунчасидир. оитс вируси 1983 йилга келиб аниқланди ва уни ҳар хил номлар билан атала бошланди. ақшнинг рак касаллигига қарши миллий иниститутининг робэрт галло раҳбарлигидаги иммунология вирусология б...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (55,3 KB). "оитс ҳақида маълумотлар тақдимоти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: оитс ҳақида маълумотлар тақдимо… DOCX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram