давлат механизми

DOC 64,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351583307_23577.doc давлат механизми режа: 1. давлат механизми тушунчаси 2. давлат механизми таркиби 3. давлат органи тушунчаси ва белгалари 4. давлат органлари турлари 5. давлат механизмида бюрократия ва бюрократизм давлат механизми тушунчаси давлатга ўз ҳокимиятшш амалга ошириш имконини берувчи ташкилий-моддий куч давлат механизмидир. механизм давлатнинг нимадан ташкил топганлигини кўрсатувчи таркибий ва предметли ифодасидир. айтиш мумкинки, механизм даааатнинг доимий амал кшгаши, фаолиятининг ифодачисидир. давлат механизми - давлат органлари ва муассасаларининг давлат ҳукмини, давлат вазифалари ва функцияларини амалга оширувчи яхлит иерархик тизимидир. келтирилган тавсиф давлат механизмига хос бўлган қуйидаги хусусиятларни белгилаб олиш имконини беради. 1. у давлат органлари ва муассасаларининг яхлит иерархик тизимидир. унинг яхлитлиги давлат органлари ва муассасалари тамойилларининг, вазифалари ва мақсадларининг ягоналиги билан таъминланади. 2. давлат хизматчилари (амалдорлар, баъзан бошқарувчилар, деб юритилади) фаолият кўрсатаётган давлат органлари ва муассасалари механизмнинг дастлабки таркибий қисмидир. давлат органлари субординация ва мувофиклаштириш асослари билан ўзаро боғлиқкдир. 3. давлат ҳукмининг таъминланиши учун у ҳар бир даврнинг техник …
2
идан бир-бирига яқин деб тушунтирилади. «механизм» атамаси фақат аппаратнинг яхлитлиги, унинг амалий фаолиятга йўналтирилганлиги билан изоҳданади. давлат механизми таркиби давлатнинг ягона ва яхлит механизми таркибий қисмларга - органлар, ёрдамчи тузилмаларга ажралади. улар ўртасида ўзига хос иерархия мавжуд: давлат механизмида турли органлар ва ёрдамчи тизимлар турлича ўрин эгаллайди, улар ўзаро субординация ва мувофиклаштиришнинг мураккаб муносабатларига киришади. давлат механизми таркиби ўзгарувчан ва турлича, лекин барча шароитда унинг таркибига бошқарув ва мажбурлаш органлари киради. буни давлат механизмининг бир қисми фақат бошқариш билан, иккинчиси фақат мажбурлаш билан шуғулланади, деб тушунмаслик керак. амалда бошқарув ва мажбурлаш вазифалари бир-бирига қўшилиб кетади. кўп асрлар ва минг йилликлар давомида давлат механизми яхши тараққий этмаган, унинг органлари таркиби ва вазифаларига кўра ажратилмаган эди. кулдорлик, феодализм даврларида, капиталистик давлатнинг бошлангач даврларида ҳам давлат механизмининг асосини ҳарбий муассаса, ички ишлар, молия ва ташқи ишлар муассасалари ташкил этар эди. замонавий давлат механизми ўта мураккаблиги, органлари ва муассасаларининг турли-туманлиги билан ажралиб туради, йирик …
3
астлабки ва энг муҳим таркибий унсури давлат органидир. давлат органи - давлат функцияларини ижро этишда қатнашувчи ва бунинг учун ҳокимият ваколатига эга бўлган давлат механизмининг бўгани (унсури)дир. ушбу орган хусусиятларини ўрганиш умуман давлат механизмини чуқурроқ тушуниш имконини беради. 1. давлат органи муайян мустақилликка, автономликка эга бўлсада, у яхлит давлат механизмининг бир қисмидир, давлат таркибида ўз ўрнига эга бўлиб, унинг бошқа қисмлари билан мустаҳкам алоқада бўлади. 2. давлат органи ўзаро ва орган билан алоҳида ҳуқуқий муносабатларда бўлган давлат хизматчиларидан иборат. улар расмий ходимлар бўлиб, ўзаро оилавий, фуқаровий ва бошқа муносабатларга киришмайди. давлат хизматчиларининг мавқеи, ҳуқуқи ва бурчлари қонунчилик томонидан белгиланиб, уларнинг ҳуқуқий ма-қомини таъминлайди. улар томонидан ҳокимият ваколатла-ридан фойдаланиш ҳажми ва тартиби қонунчилик томонидан белгиланиб, лавозим йўриқномалари, штат жадваллари ва шу кабиларда изоҳланади. ҳокимият ваколатига эга бўлган, ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариб, уларни мустақил равйшда ҳаётга жорий этувчи мансабдор шахслар давлат хизматчилари қаторига киради. давлат хизматчилари бевосита моддий бойликлар яратмайди, шу сабабдан уларни …
4
а мувофиқ равишда давлат органи қуйидаги ҳокимият ваколатларига эга: а) ижро этилиши мажбурий бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар. бу ҳужжатлар меъёрий ёки индивидуал (ҳуқуқ меъёрларини қўллашга доир ҳужжат) бўлиши мумкин; б) давлат органлари ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси турли усуллар, шу жумладан мажбурлаш ва ишонтириш тарзида ижро этилишини таъминлаш. 6. ўз ваколатини амалга ошириш учун давлат органи зарур моддий база билан таъминланади, молиявий маблағлар, банкдлги ҳисобрақами, молиялаш манбаига (бюджет ҳисобидан) эга бўлади. 7. давлат органи давлат вазифаларини бажаришда фаол қатнашади, бунинг учун тегишли шакл ва усуллардан фойдаланади. давлат органлари турлари давлат органлари турли асосларга кўра тавсифланади. келиб чиқиш усулига кўра, улар бирламчи ва ҳосила органларга бўлинади. асосий давлат органлари бошқа органлар томонидан яратилмайди. улар мерос тартибида ўтади (монархия) ёки белгиланган тартибга кўра сайланади ва сайловчилардан ҳокимият ваколатини оладилар. уларга ижрочи-фармойиш берувчи органлар, прокуратура органлари ва шу кабилар киради. ҳокимият ваколати ҳажмига кўра давлат органлари олий ва маҳаллий турларга бўлинади. ҳамма маҳаллий органлар ҳам давлат …
5
йинланадиган, коллегаал ва алоҳида бўлиши мумкин. давлат механизми, унинг олий органлари таснифига бевосита ҳокимиятни тақсимлаш тамойили таъсир кўрсатади. унга кўра қонунчилик, ижроия ва суд органлари ташкил этилади. қонунчилик органлари. одатда қонун чиқариш ҳуқуқи олий ҳокимият вакиллик органларига тегишли бўлади. улар умумий «парламент» тушунчаси билан ифодаланади. англия, канада, ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда «парламент» термини - қонунчилик органининг номини билдиради, бошқа мамлакатларда эса унинг номи ўзгача. парламентаризмнинг тараққиёти буржуазия давлатчиликнинг шаклланиши ва тараққиёти даврига тўғри келди. айнан шу пайтда унинг асосий ваколатлари доираси қарор топди: қонунлар қабул қилиш, бюджетни тасдикдаш, ҳукуматга сўровлар ва унинг фаолиятини муҳокама қилиш шаклвда назорат этиш, ишонч ёки ишончсизлик билдириш ва шу кабилар. ижтимоий ҳаёт мураккаблашгани сайин, одатда, ижтимоий ва илмий-техник тарақклёт жараёнида ҳукумат ролининг ўсиши ва парламент ролининг пасайиши кузатилади. дунё мамлакатларининг кўпчилигида парламентлар юқори ва қуйи палатадан иборат бўлади. кичик мамлакатлар (дания, финляндия) парламентлари бир палатали бўлади. юқори палата, одатда, демократик бўлган қуйи палатани мувозанатлашга хизмат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлат механизми"

1351583307_23577.doc давлат механизми режа: 1. давлат механизми тушунчаси 2. давлат механизми таркиби 3. давлат органи тушунчаси ва белгалари 4. давлат органлари турлари 5. давлат механизмида бюрократия ва бюрократизм давлат механизми тушунчаси давлатга ўз ҳокимиятшш амалга ошириш имконини берувчи ташкилий-моддий куч давлат механизмидир. механизм давлатнинг нимадан ташкил топганлигини кўрсатувчи таркибий ва предметли ифодасидир. айтиш мумкинки, механизм даааатнинг доимий амал кшгаши, фаолиятининг ифодачисидир. давлат механизми - давлат органлари ва муассасаларининг давлат ҳукмини, давлат вазифалари ва функцияларини амалга оширувчи яхлит иерархик тизимидир. келтирилган тавсиф давлат механизмига хос бўлган қуйидаги хусусиятларни белгилаб олиш имконини беради. 1. у давлат органлари ва муассас...

Формат DOC, 64,0 КБ. Чтобы скачать "давлат механизми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлат механизми DOC Бесплатная загрузка Telegram