тадбиркорлик хукуки субъектлари ва уларнинг хукукий холати

DOC 299.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350202171_13697.doc тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. фуқаролар ва уларнинг ҳуқуқ лаёқати ҳақида умумий тушунча. 2. тадбиркорлик ҳуқуқи субъекти сифатида корхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати 3. тадбиркорлик ҳуқуқи субъекти сифатида корхоналар уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалари ҳамда улар шўъбалари, филиал, ваколатхона ва бўлимларининг ҳуқуқий ҳолати 4. юридик шахс ташкил қилмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини амалга ошириш тартиби ва асослари. 5. юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритувчи субъектларнинг турлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми 6. юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритувчи субъектлар фаолиятини тўхтатиш тартиби ва улар жавобгарлигининг асослари 1. фуқаролар ва уларнинг ҳуқуқ лаёқати ҳақида умумий тушунча. тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектларидан бири бўлиб, тадбиркорлик ҳуқуқий лаёқатига эга бўлган фуқаролар (жисмоний шахслар) ҳисобланади. тадбиркорлик фаолияти субъектларидан бири сифатида белгиланган тартибда бундай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган (жисмоний шахс) фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати моҳияти ва мазмунини тушуниб олиш муҳим аҳамият касб этади. фуқаронинг …
2
фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш лаёқати демакдир. ҳуқуқ лаёқати барча ҳуқуқларнинг бир бутун йиғиндиси эмас, балки фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз зиммаларига олишининг ҳуқуқий асосидан иборатдир. бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик фаолиятининг субъекти сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати мазмунан бойитилмоқда[1]. тадбиркор фуқаронинг ҳуқуқий лаёқати ўзбекистон республикасининг қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий лаёқатини белгилашда айниқса, фуқаролик кодексининг аҳамияти беқиёсдир. маълумки, жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда турли ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади. тадбиркор субъект сифатида қатнашадиган муносабатлар ўзининг моҳиятига кўра, тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларидан иборатдир. бу ҳуқуқий муносабат бевосита даромад (фойда) олишга қаратилган бўлиб, тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида ташаббускор фаолият туфайли вужудга келади[2]. фуқаролик кодексининг 16-моддасига асосан, фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда ўзбекистон республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг мазмуни уларнинг ҳуқуқ лаёқати асосида очиб берилади[3]. фуқаролик кодексининг 17-моддасига биноан барча …
3
ланишлари; ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари; юридик шахслар ташкил этишлари; битимлар тузишлари ва мажбуриятларда иштирок этишлари; етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари; машғулот турини ва яшаш жойини танлашлари; фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. фуқаролар бошқа мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. фуқаролик кодексида фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни кенгайтирилди. ўтмишда фуқароларнинг ёлланма меҳнатга жалб қилишига, деҳқон, фермер хўжаликларини ва бошқа юридик шахсларни ташкил қилишига йўл қўйилмас эди. фуқаролар ҳуқуқ лаёқати фақат истеъмол тусдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлардан иборат бўлиб қолмай, балки тадбиркорлик ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият турларини мустақил амалга оширишнинг доираси ҳам кенгаймоқда. бу қоидаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланиши ўзбекистон ҳуқуқи учун муҳим янгиликдир. қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклашнинг қонунда белгилаб қўйилган шарти ва тартибига риоя қилмаслик давлат органининг тегишли чеклашни белгилайдиган ҳужжати ҳақиқий эмаслигига …
4
ик фаолиятини амалга ошириш имкониятини яратади. шу билан биргаликда ҳуқуқ лаёқати гарчи тенг даражада эътироф этилса-да, хизмат вазифаси юзасидан айрим фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади[4]. бундай тақиқлаш фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиб, фуқаронинг ҳуқуқий лаёқатини чеклашнинг умумий тартиби маъносида тушунилмаслиги лозим. суд томонидан фуқаронинг ўлган деб топилиши ҳам унинг ҳуқуқ лаёқатининг тугашидан дарак беради. суднинг фуқаро вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин. фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган оқибатларни вужудга келтиради. бундан ташқари, ҳалқаро хусусий ҳуқуқ нормаларига асосан фуқаролик кодексининг 1170-моддасида …
5
қатига эга бўлмаса-да, фуқаролик ҳуқуқий лаёқати жиҳатидан ҳуқуқдан фойдаланишга ҳақли бўлади. қонун бўлажак меросхўрнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни назарда тутади. бинобарин, ҳали туғилмаган бола мулкка ёки меросга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмас[6]. фуқаронинг вафот этиш фактини аниқлаш турли хил тиббиёт ва ҳуқуқий масалалар билан боғлиқ. тиббиётда ўлим фактини клиник ўлим (муайян инсон органининг юрак, буйрак, бош мия фаолиятининг тўхташи, аммо организмнинг яшаш қобилиятини тиклаш имконияти бўлади) эмас, биологик ўлим (инсон организмида қайтарилмайдиган жараён бошланади) тасдиқланди. фуқаролик қонунчилигига кўра, ҳуқуқ лаёқати тугашининг вақти биолигик ўлим, яъни инсоннинг ҳаётга қайтмаслиги факти билан белгиланади. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаронинг тўлиқ муомала лаёқати ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади. фуқаролик кодексида белгиланганидек, вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади. никоҳ тузиш натижасида эга бўлинган муомала лаёқати ўн саккиз ёшга тўлмасдан туриб никоҳ бекор қилинган тақдирда ҳам тўла сақланиб қолади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тадбиркорлик хукуки субъектлари ва уларнинг хукукий холати"

1350202171_13697.doc тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. фуқаролар ва уларнинг ҳуқуқ лаёқати ҳақида умумий тушунча. 2. тадбиркорлик ҳуқуқи субъекти сифатида корхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати 3. тадбиркорлик ҳуқуқи субъекти сифатида корхоналар уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалари ҳамда улар шўъбалари, филиал, ваколатхона ва бўлимларининг ҳуқуқий ҳолати 4. юридик шахс ташкил қилмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини амалга ошириш тартиби ва асослари. 5. юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритувчи субъектларнинг турлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми 6. юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритувчи субъектлар фаолиятини тўхтатиш тартиби ва улар жавобгарлигин...

DOC format, 299.0 KB. To download "тадбиркорлик хукуки субъектлари ва уларнинг хукукий холати", click the Telegram button on the left.