firma va ularning tashkiliy-iqtisodiy asoslari

PPT 20 sahifa 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
presentation investment climate of the republic of uzbekistan by dr. rustam azimov, governor of ebrd for uzbekistan, minister of finance of the republic of uzbekistan annual meeting of the governors of ebrd, riga, 20 may 2000 9-мавзу: фирма ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари режа: корхона (фирма) тушунчаси ва унинг туркумланиши. якка тартибдаги тадбиркорлик ва хусусий корхона. хўжалик ширкатлари. масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар. акциядорлик жамиятлари. деҳқон ва фермер хўжалиги. қишлоқ хўжалиги ширкати, кооперативлар, холдинглар ва бошқа турдаги корхоналар. * тавсия этиладиган қонуний-меъёрий ҳужжатлар рўйхати: 1. ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси. 2. ўзбекистон республикасининг 2000 йил 25 майдаги “тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни. 3. ўзбекистон республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги «хусусий корхона тўғрисида»ги қонуни. 4. ўзбекистон республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонуни. 5. ўзбекистон республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуни. 6. ўзбекистон республикасининг 2004 йил 26 августдаги «фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуни. …
2 / 20
ция 10. деҳқон хўжалиги 24. дивиденд 11. тўлиқ ширкат 25. фойда 12. коммандит ширкат 26. зарар 13. масъулияти чекланган жамият 27. ҳамкорлик 14. қўшимча масъулиятли жамият 28. корпоратив мулк бозор хўжалигининг асосий элементларидан бири корхона (фирма) ҳисобланади. энг аввало корхона ва фирма сўзларининг терминологик фарқларини кўриб чиқсак. 1. корхона – бу завод, фабрика, ферма ва бошқа кўринишдаги ташкилот бўлиб, у асосан товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлаш билан шуғулланади. 2. фирма эса, бошқа томондан, эгалигида алоҳида мол- мулкка эга бўлган ва корхоналарда мустақил хўжалик фаолиятини амалга оширадиган юридик ташкилотдир. фирма максимал фойда олиш ва иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш мақсадида ресурсларни бирлаштиради. фирма тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. ўзбекистон республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган “тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида «тадбиркорлик фаолияти» тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: “тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) – тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) …
3 / 20
бўйича: - ишлаб чиқариш йўналишидаги; - хизмат кўрсатиш йўналишидаги; - тижорат йўналишидаги; - молиявий йўналишдаги; - консалтинг (маслаҳат) йўналишидаги ва ҳоказо. 6. тармоқ таркиби бўйича: - саноат соҳасидаги; - қишлоқ хўжалиги соҳасидаги; - савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги; - маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги; - транспорт ва алоқа соҳасидаги; - уй-жой ва коммунал хўжалик соҳасидаги; - қурилиш соҳасидаги; - тижорат ва молия соҳасидаги; - таълим ва фан соҳасидаги; - бошқа соҳалардаги. ўзбекистон республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра, тадбиркорлик фаолияти билан жисмоний ёки юридик шахс сифатида шуғулланиш мумкин. ўзбекистон республикасининг “фуқаролик кодекси”га мувофиқ фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда республикамизнинг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек,, фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. фуқаро (жисмоний шахс) якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир. “фуқаролик кодекси”нинг 39-моддасига мувофиқ: “ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий …
4 / 20
урилиш материаллари саноати 100 кишидан +20 киши - енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маьсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари 50 кишидан +10 киши - фан, илмий ҳизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, ҳизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар 25 кишидан + 5 киши мулкий шакли бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари шартли равишда қуйидагича гуруҳланади: - якка мулк эгалиги (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари, хусусий корхоналар); - ҳамкорлик (хўжалик ширкатлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият, кооперативлар бошқалар); - корпорация (акциядорлик жамияти). якка мулк эгалиги ўз манфаатлари йўлида бизнесни мустақил ташкил этиш имконини беради. якка мулк эгалигидаги корхоналарнинг мулки бир кишига (ёки оилага) тегишли бўлиб, бўлинмасдир. афзалликлари: - якка мулк эгалигига асосланган тадбиркорликни ташкил этиш нисбатан осон кечади, яъни уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш …
5 / 20
аб чиқаришнинг технологик жараёнларини ташкил этиш, маблағларни жалб этиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот шаклларини юритиш ва ҳакозо) бир ўзи бажаришига тўғри келади ва булар унинг кўп вақтини банд этади; - якка тадбиркорлик субъекти чекланмаган моддий жавобгарликка эга бўлади, яъни нотўловлар вужудга келганда кредиторлар унинг шахсий мулкига ҳам даъво қўзғатиши мумкин. * ҳамкорлик бизнесни ташкил этишнинг якка тадбиркорликка нисбатан мукаммалроқ шакли ҳисобланади. ҳамкорликда икки ёки ундан ортиқ шериклар корхона ташкил этиш ва уни биргаликда бошқаришга келишиб оладилар. бунда улар корхонани таъсис этиш жараёнида ўзларининг молиявий маблағларини ва ишбилармонлик қобилиятларини ҳам бирлаштирадилар. шу билан бирга бизнесни юритиш билан боғлиқ тадбиркорлик хатари ҳамда фойда ёки зарарларни ўзаро тақсимлайдилар. корхона фаолиятида иштирок этишига кўра, ҳамкорлар турлича мавқега эга бўладилар. айрим ҳолларда ҳамма шериклар бизнесни бошқаришда бирдек фаол иштирок этишса, бошқа ҳолатларда бир нечта шериклар бошқарувда иштирок этмаслиги мумкин (масалан, коммандит ширкатда). ҳамкорликнинг афзалликлари: - якка тадбиркорликдаги каби ҳамкорликдаги бизнесни ташкил этиш ҳам бирмунча осон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"firma va ularning tashkiliy-iqtisodiy asoslari" haqida

presentation investment climate of the republic of uzbekistan by dr. rustam azimov, governor of ebrd for uzbekistan, minister of finance of the republic of uzbekistan annual meeting of the governors of ebrd, riga, 20 may 2000 9-мавзу: фирма ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари режа: корхона (фирма) тушунчаси ва унинг туркумланиши. якка тартибдаги тадбиркорлик ва хусусий корхона. хўжалик ширкатлари. масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар. акциядорлик жамиятлари. деҳқон ва фермер хўжалиги. қишлоқ хўжалиги ширкати, кооперативлар, холдинглар ва бошқа турдаги корхоналар. * тавсия этиладиган қонуний-меъёрий ҳужжатлар рўйхати: 1. ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси. 2. ўзбекистон республикасининг 2000 йил 25 майдаги “тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғр...

Bu fayl PPT formatida 20 sahifadan iborat (1,5 MB). "firma va ularning tashkiliy-iqtisodiy asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: firma va ularning tashkiliy-iqt… PPT 20 sahifa Bepul yuklash Telegram