ўзбекистонда ер ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши ( узбекистонда ер хукукининг вужудга келиши ва рвожланиши

DOC 126,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350104387_12687.doc ўзбекистонда ер ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши режа: 1. ўзбекистонда ер ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши ҳамда мусулмон ҳуқуқи билан тартибга солиниши. 2. ўзбекистонда ер ҳуқуқини 1917 йил октябрь тўнтаришидан кейин ривожланиши ва ҳуқуқий тартибга солиниши. 3. ўзбекистон республикаси мустақиллиги йилларида ер ҳуқуқининг ривожланиши. мамлакатимиз ҳудудида ер ҳуқуқининг вужудга келиши, ривожланиши тарихи, ер қонунчилиги тарихини чуқур ўрганиш бугунги кундаги ер муносабатларини тўлароқ тушуниш, ҳаракатдаги ер тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш, оқибатда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш бўйича муносабатларни амалиётда тўғри ва кенг жорий этиш учун муҳим аҳамиятга эга. ер ҳуқуқининг вужудга келиши кишилик жамияти тараққиётининг узоқ ўтмишига бориб тақалади. ердан фойдаланиш бўйича муносабатларнинг ривожланиши нафақат иқтисодий, шу билан бирга тарихий, ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-сиёсий жараён бўлиб, унинг элементлари ўз ифодасини мусулмон ҳуқуқининг қадимги манбаларида ҳам топган. демак, бу муносабатлар мамлакатимиз ҳудудида патриархал-феодал муносабатлар қарор топаётган бир даврда вужудга келиб, шариат ва одат нормаларига асосан тартибга солинган. шундай қилиб мусулмон ҳуқуқи ердан …
2
нисбатан хусусий мулк хуқуқи бўлган, деган ҳаққоний ғояни илгари сурадилар. чунончи, и.ж.жалилов тўғри таъкидлаганидек, "шариат умуман хусусий мулк ҳуқуқини ва ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи институтини билган, хусусан, ерга нисбатан мулк ҳуқуқи эгаси ўзининг тасарруф этиш ҳуқуқи туфайли ер участкасини сотиш, вақтинчалик фойдаланиш учун бериш, яъни ижарага топшириш, совға қилиш, шунингдек маълум муддатга ўз зиммасидаги мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга берган"1. худди шундай фикрни а.е.еренов ҳам билдирган. унинг ёзишича, "кўчманчи қозоқларнинг ердан фойдаланиши асосан икки шаклда: хусусий (шахсий) ва жамоа шаклларида бўлган" . и.ж.жалилов ва а.е.ереновларнинг фикрларига тўла қўшилган ҳолда, ҳамда амалиёт материалларига асосланиб, шуни таъкидлаш ўринлики, 1917 йил октябрь тўнтаришигача бўлган марказий осиёда ерга нисбатан феодал давлат мулкчилиги шакли ҳукмрон ҳисобланган. аммо ерга нисбатан феодал давлат мулкчилигининг ҳукмрон бўлиши унга нисбатан хусусий мулкчиликнинг вужудга келиши ва ривожланиши учун қаршилик кўрсатмаган. ёки бошқача айтганда, давлат мулки билан бир қаторда ерга нисбатан хусусий мулкчилик шакли ҳам бўлган. умуман олганда, тарихий, илмий-назарий ва …
3
ра, xix асрнинг ўрталарида хива хонлигида давлат ерлари 16 минг танобни, хусусий ерлар 134 минг танобни, вақф ерлари 165-170 минг танобни ташкил қилган2. о.султоновнинг маълумотига кўра, хива хони, унинг авлодлари ва амалдорлари энг йирик ер эгалари ҳисобланган. улар бу ерларнинг бир қисмида қуллар ва меҳнаткаш деҳқонлар кучи билан деҳқончилик қилишган. ерларнинг қолган қисми ерсиз ва кам ерли деҳқонларга етиштирилган ҳосилнинг ярмини, учдан бирини, ҳатто тўртдан бирини бериш шарти билан ижарага берилган3. юқорида айтилганларга хулоса қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, гарчи барча ерлар юридик жиҳатдан, мусулмон ҳуқуқига биноан4 давлат мулки деб кўрсатилган бўлсада, амалда ерга эгалик қилиш унга нисбатан ҳар хил мулк шаклларининг вужудга келишига олиб келган. турли шаклдаги ерларнинг ҳуқуқий ҳолатида фарқлар бўлган. чунончи, вақф ерларининг ҳуқуқий ҳолати давлат ерлари ёки мулкий ерларга нисбатан фарқ қилиб, сотилиши, хадя, совға қилиниши, гаровга қўйилиши мумкин бўлмай фақат ижарага бериш мумкин бўлган. ижарачилар вақф ерларидан ижара асосида фойдаланганлиги учун солиқ-рента тўлашган. бу ерлардан фойдаланганлик …
4
и, сувсизликдан ёки бошқа сабабларга кўра даромад келтирмайдиган ноқўлай ер майдонлари мават, яъни жонсиз ерлар деб аталган бўлиб, ҳеч кимга тааллуқли бўлмаган. жонсиз ерларни ўзлаштирган, уни ишлатган киши шу ернинг эгаси ҳисобланган, ёхуд қуръонда айтилишича, бўш ётган ерларни ким ишлатса, у шу ерларнинг эгасидир. демак, жонсиз ерларнинг асосий хусусияти уларнинг мулкчиликка берилишлигидадир. агар ўзлаштирилган жонсиз ер ташлаб кетилса, унга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳам бекор қилинган. 1917 йил октябрь тўнтаришига қадар бўлган ер муносабатларини тартибга солувчи асосий манба қуръони каримнинг шарҳи- "ал-ҳидоя" бўлган. "ал-ҳидоя" ислом ҳуқуқшунослигининг энг асосий қўлланмаларидан биридир. унда дастлабки фиқҳ олимларининг бу соҳада яратган йирик ва обрўли асарларидаги энг муҳим ғоя ва мазмунлар жамланган. унинг асосини ислом ҳуқуқшунослигига тамал тоши қўйган олимлардан абу ҳанифа ан- нуъмон ибн собит, абу абдуллоҳ молик ибн анас, муҳаммад ибн идрис аш-шофеий, абу абдуллоҳ аҳмад ибн ханбалнинг улуғвор асарлари ва бошқа хадислар ташкил этади. ҳидоянинг xxxi китоби ер муносабатларини тартибга солишга бағишланган бўлиб, …
5
м бўлган. агар ер эгаси қурилган иншоотлар ва экилган дарахтларнинг қийматини тўламаса, ижарачи эса уларни бузиб олмаса, бу мол-мулклар ер эгасининг мулки бўлиб қолади. "агар ер эгаси уларнинг қийматини тўлашга рози бўлмаса, мулк ҳуқуқи ер эгасига ўтади" . мусулмон қонунчилигида ердан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик масаласига ҳам алоҳида эътибор берилган. чунончи, ердан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланганлар жавобгарликка тортилган. "агар кимда-ким ерни бўғдой экиш учун ижарага олса-ю, дейилади ҳидояда,- беда экса, у тупроққа етказилган зарари учун жавоб беради" бундан ташқари, ҳидояда ердан фойдаланиш шартномасини бекор бўлиш асослари ҳам кўрсатилган. булар ердан бундан кейин фойдаланиб бўлмаслик, шартнома томонларидан бирининг вафот этганлиги, мулк эгасининг қарзини тўлаш учун ерни сотиш заруриятининг вужудга келиши ва бошқалардир. ҳидояда: "агар шартлашган томонлардан бирининг ўлими натижасида ҳам ижара шартномаси ўз кучини йўқотади". ёки "ўз қарзини тўлаш учун ер участкасини сотиш зарурияти туғилганда ер эгаси шартномани бекор қилиши мумкин" ва шунга ўхшаш кўпгина қоидалар борки, улар ердан фойдаланиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда ер ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши ( узбекистонда ер хукукининг вужудга келиши ва рвожланиши" haqida

1350104387_12687.doc ўзбекистонда ер ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши режа: 1. ўзбекистонда ер ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши ҳамда мусулмон ҳуқуқи билан тартибга солиниши. 2. ўзбекистонда ер ҳуқуқини 1917 йил октябрь тўнтаришидан кейин ривожланиши ва ҳуқуқий тартибга солиниши. 3. ўзбекистон республикаси мустақиллиги йилларида ер ҳуқуқининг ривожланиши. мамлакатимиз ҳудудида ер ҳуқуқининг вужудга келиши, ривожланиши тарихи, ер қонунчилиги тарихини чуқур ўрганиш бугунги кундаги ер муносабатларини тўлароқ тушуниш, ҳаракатдаги ер тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш, оқибатда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш бўйича муносабатларни амалиётда тўғри ва кенг жорий этиш учун муҳим аҳамиятга эга. ер ҳуқуқининг вужудга келиши кишилик жамияти тараққиётининг узоқ ўтмишига бо...

DOC format, 126,5 KB. "ўзбекистонда ер ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши ( узбекистонда ер хукукининг вужудга келиши ва рвожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.