оҳангарон водийсида тоғ-кон саноатининг вужудга келиши ва ривожланиши

DOC 42,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350548287_16397.doc оҳангарон водийсида тоғ-кон саноатининг вужудга келиши ва ривожланиши www.arxiv.uz оҳангарон водийсида тоғ-кон саноатининг вужудга келиши ва ривожланиши мустақил ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган оҳангарон водийсидаги ҳудуд ангрен-тоғ-кон саноат райони ҳисобланади. ангрен шимоли-ғарбдан чотқол, жануби-шарқдан қурама тоғи билан чегараланган. оҳангарон водийси денгиз сатҳидан 900-1200 метр баландликда жойлашган. тоғларнинг ўртача баландлиги 3600 метр. чотқол ва қурама тоғлари чирчиқ ва оҳангарон дарёсининг ягона сув манбаи ҳисобланади. оҳангароннинг бошланиш қисми чотқол тоғ массивининг ангрен платосидан бошланади ва оҳангарон водийсининг чап ирмоғи қамчиқ сойидан бошлаб водий кенгайиб боради. оҳангарон водийсида қадимдан одамлар яшаб келган. оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида эрамиздан аввалги iii-iv асрларга оид деҳқончиликда фойдаланилган меҳнат қуролларининг қолдиқлари топилган. водийда эрамиздан олдинги биринчи минг йилликда сак ва массагет қабилалари яшаган. кейинчалик бир қанча йирик давлатлар ва шаҳарлар вужудга келган. масалан, бу ерда эрамиздан аввалги биринчи асрда қанғ давлати ташкил топган ва унинг таркибида 87 та шаҳар ва қишлоқ бўлган. бу давлатни …
2
рқда қўҳисим (кумуштоғ) деб номланган лашкаракдаги кон машҳур бўлган. ўрта аср кончиларининг иш қуроллари асосан тошдан ясалган таёқларга боғланган болға, қайлалардан иборат бўлган. оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида, қорабоғсойнинг ўрта оқими қорабоғ қишлоғида металл маскани бўлган. бу ерда х асрда кумуш қазиб олинган. самарчўғ қадимги кони ҳам шу даврга тааллуқли. бу конда ҳам кумуш ва олтин олинган. х асрда оҳангарон (илоқ) водийси кумуш, қўрғошин берадиган катта марказга айланди. бу марказ танга зарбхоналари сони бўйича самарқанд (мароқанд) ва бухородан сўнг учинчи ўринда турган. қурама тоғ тизмасидан жануби-ғарбий йўналишда занжиридан қорамозор тоғлари ажралиб чиқади. viii-xii асрларда қорамозор конларидан олтин, кумуш, мис, феруза қазиб олинган. лашкарак, олтин топган, қурқайнар ва чотқол гуруҳига қарашли конлар кумушкон, ғўдас, кенгол, оқтош, ғовасой кабилар бўлган. xix аср охирларида илмий жиҳатдан ҳудуд геологияси ва фойдали қазилмаларини н.п.обручев, п.п.семенов-тянь-шанский, н.л.северцов, и.в.мушкетовлар ўрганишди. 1875 йил и.в.мушкетов тошкент вилоятининг оҳангарон водийсини ўрганиб чиқади ва таркибида алюминий бўлган алунит минерали борлигини тахмин қилган. …
3
тахассислар томонидан кўмир борлигидан дарак берувчи кўпгина белгилар борлиги аниқланди. илгари жигаристондаги темирчи темирни қиздириш учун кўмирни тошкентдан олиб келган. лекин турк қишлоғи аҳолиси қишлоқ атрофидан сел сувлари билан ювилиб, очилган кўмирдан фойдаланган. 1934 йили ангренга д.м.богданович ва в.а.вировцевлардан иборат геология-қидирув партияси қурилиш материалларини топиш ва уларнинг захираларини аниқлаш учун юборилади. бу ерда улар ҳар хил қурилиш материаллари бўлган 15 дан ортиқ конни белгилашди. сарти-бутканскда тиллали руда борлигини аниқлади, шунингдек жигаристонда қорамтир кўмирнинг қатлами борлиги ҳақида дастлабки маълумот берилди. д.м.богдановичнинг шогирди т.и.корунец ўтказган тадқиқотлар натижасида кўмир борлиги асослаб берилди. ўша даврлардаёқ д.м.богданович водийда юра даврига мансуб, қатламларида кўмир борлигини аниқлади (чўчқа булоқ кони). кейинчалик г.с.чикризов томонидан қидирув ишлари олиб борилиб б.м.богданович ҳақ эканлиги ўз исботини топди. 1940 йилдан бошлаб мунтазам қидирув ишларини олиб борилди ва шу йили заган сойининг оҳангаронга қўйиладиган жойидан кўмир борлиги қайд этилди. д.м.богданович водийда кўмир конини топиш билан бирга, у биринчи бўлиб оҳангарон водийсида юксак сифатли …
4
972 йил ишга туширилди. ангрен руда бошқармаси 2002 йилнинг июндан бошлаб тоғ-металлургия конбинати таркибига кириб, «кўчбулоқ», «семғурон», «қизилолма», «разведка» шахталарини ўз ичига олади. 2004 йилдан бошлаб «қизилолма» шахтаси таркибига «чўмоук» кони киритилган. корхонада олтини мажуд рудани ишлаб ва бойитиб, флюто-концентротни ҳосил қилиш амалга оширилади. концентрот олмалиқ тмкга қайта ишлаш ва ундан олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металлар олиш учун жўнатилади. шарқий қурама геологик қидирув экспедициясининг водийда ер ости бойликларини аниқлашда хизмати катта бўлди. бу экспедиция 1963 йилда ташкил этилди (ҳозирги кунда шарқий қурама отаж деб юритилади) унинг асосий вазифаси-тошкент олди ҳудудида янги тармоқ-олтин қазиб олиш учун минерал хом ашёсини топишдан иборат бўлади. оҳангарон водийси нафақат ўзбекистон-дагина эмас балки марказий осиёда ягона йирик, келажаги порлоқ ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари жойлашган маскандир. ҳозирги кунда минтақа кўмир саноати, рангли металлургия, электроэнергетика, нефтехимия ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган марказ сифатида ривожланмоқда. адабиётлар: 1. свиридов а. а. координация и функционирование структур системы обеспечения национальной безопасности …
5
щее российской федерации политические исследования, 2002, 2-сон

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оҳангарон водийсида тоғ-кон саноатининг вужудга келиши ва ривожланиши" haqida

1350548287_16397.doc оҳангарон водийсида тоғ-кон саноатининг вужудга келиши ва ривожланиши www.arxiv.uz оҳангарон водийсида тоғ-кон саноатининг вужудга келиши ва ривожланиши мустақил ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган оҳангарон водийсидаги ҳудуд ангрен-тоғ-кон саноат райони ҳисобланади. ангрен шимоли-ғарбдан чотқол, жануби-шарқдан қурама тоғи билан чегараланган. оҳангарон водийси денгиз сатҳидан 900-1200 метр баландликда жойлашган. тоғларнинг ўртача баландлиги 3600 метр. чотқол ва қурама тоғлари чирчиқ ва оҳангарон дарёсининг ягона сув манбаи ҳисобланади. оҳангароннинг бошланиш қисми чотқол тоғ массивининг ангрен платосидан бошланади ва оҳангарон водийсининг чап ирмоғи қамчиқ сойидан бошлаб водий кенгайиб боради. оҳангарон водийсида қадимдан о...

DOC format, 42,5 KB. "оҳангарон водийсида тоғ-кон саноатининг вужудга келиши ва ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.