хорижий мамлакатларда парламент

DOC 115.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350110692_13087.doc хорижий мамлакатларда парламент хорижий мамлакатларда парламент режа 1. парламентнинг ижтимоий вазифаси, тушунчаси ва ваколатлари. 2. парламент-давлатнинг умуммиллий вакиллик органи. 3. парламентнинг вужудга келиши ва ривожланиши. 4. парламент ва парламентаризм. парламент тарихи кўп асрлар билан ўлчанади. парламент жамият ва давлат билан бирга такомиллашар экан, ўзида тарихий вазиятлардаги тараққиёт анъаналарини, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий соҳалардаги ижтимоий кучлар муносабатини намоён этади. биринчи минг йиллик чегарасидаёқ ҳалқ йиғинлари шаклланган ва ишлаб турган: масалан, грек шаҳарлари ва римда, кейинчалик англия ва испанияда — йиғинлар, қадимий новгородда — вече. фуқаролар ёки «танланганлар» (оқсоқоллар, вакиллар, князлар, аслзодалар)нинг бу мажлисларида у ёки бу ҳудуддаги долзарб муаммолар муҳокама қилинган. ҳудудларнинг чекланганлиги эса, бундай мажлисларни деярли мунтазам ўтказишга етарли имкон берган. аста-секин муҳокама қилинаётган муаммолар янада аниқлаштирилиб шахсий, баҳсли ва судга оид ишлар билан бир қаторда, умумаҳамиятли ишлар мавзуи, яъни уруш ва тинчлик муаммолари, қўшнилар билан ўзаро муносабат масалалари муҳокама қилинган. бундай муҳокамаларни парламентнинг тарихий тимсоли ёки унинг шаклланишидаш бошланғич …
2
ва оддий одамлар орасидаги ижтимоий шартнома ғояси ишлаб чиқилган эди. ҳокимиятнинг бўлиниши ҳақидаги маълум доктринада қонун чиқарувчи ҳокимият сифатида парламентга муҳим аҳамият берилди. бинобарин, биринчи марта ҳалқ вакилларининг қонунчилик фаолияти билан, қонуннинг сайловчиларнинг ҳалқона истак билдиришлари билан боғлиқлиги ҳақида хулосага келишган эди. парламентнинг ривожланишидаги тўртинчи босқич xix асрни ўз ичига олади. бу даврда парламент батамом давлат органи сифатида шаклланиб бўлди. сайлов қонунлари парламент аъзоларини мунтазам сайлаш асосини яратади. парламент амалда ягона қонунчилик манбаига айланиб, қонунни қабул қилиш ҳуқуқи фақат унга берилди. ўша вақтда парламент институтлари қонун яратиш жараёни, депутатлар статуси, ижро органлари, партиялар, матбуот билан муносабатлар шакллана бошланади. парламент ривожланишининг бешинчи босқичи xx асрга тўғри келди ва парламент аҳамиятининг ўсиши билан ҳарактерланади. агар асрнинг биринчи ярмида парламентлар давлат тизимида ўзини исботлаши керак бўлган бўлса, урушдан кейинги йилларда парламентнинг устуворлик ғояси оммавий тарзда тан олинди. жаҳон ҳамжамияти ушбу ғоянинг кафолатига айланди. парламентлар жамоатчилик фикрини фаол акс эттириш ва унга таъсир қилиш …
3
атъий ижтимоий талабга айланиб бормокда. иккинчидан, давлатнинг барча институтлари орасида парламент ҳалқ вакиллигининг ягона органи сифатида намоён бўлди. бу - парламентни фуқаролар назарида барча учун демократик институт тарзида, партиялар ва ижтимоий ташкилотларга эса мақсад тарзида кўрсатади. учинчидан, ҳокимиятни учга бўлинишида парламент асосий институт сифатида намоён бўлиб, ҳар бир давлат органига ўз таъсириии ўтказиши мумкин. ижтимоий манфаатларнинг жам-ланиши ва уларни очиқбилдириш имконияти парламентни ҳокимият ва давлатнинг бошқа идоралари, «марказ» ва «жойлар» ўртасидаги тафовутни йўқотиш йўлида ҳамкорлик майдонига айлантиради. аксарият давлатлар парламентларининг доимий вазифаси ўз ваколати доирасида манфаатлар мувозанатини таъмин-лашдир. ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашуви натижасида парламентлар олдида янги вазифалар пайдо бўлди. ижтимоий манфаатларни акс эттирувчи марказ сифатида унинг аҳамияти сезиларли даражада ортди. ижтимоий эҳтиёжларни аниклаш, плюралистик давлатда манфаатларнинг кўпқирралигини акс эттириш, давлат қарорларини бажариш, умумий жараёнга сезиларли таъсир кўрсатиш, айтилган анъананинг ўсаётган таъсирини кўрсатади. парламентлар фаолияти ва уни ташкил этиш даражасини атрофлича ошириш зарурияти тобора ортмоқда. депутатлар салохиятининг пастлиги, улар гапни кўпайтириб, қонунларни …
4
и. бутун дунёда парламентаризм ғояларининг тан олиниши ва тарқалиши, бу фаолият ижтимоий тараққиётнинг кучли омили экан-лигини кўрсатади. парламентаризм ижтимоий тизим сифатида барча давлатларнинг ижтимоий сиёсий ривожланишини демократик усуллар ёрдамида таъминлай оладиган муҳим сиёсий ҳодисага айланмоқца. ҳозирги вақтда парламент тизимининг янада мукаммаллашиш жараёни кетмокда. давлат ичидаги парламент ислоҳотининг муҳим йўналишлари ҳуқуқ ва қонуннинг устуворлигини изчил жорий этишда ва мавжуд қонунчилик механизмини жиддий ўзгартиришда кўз атилмоқда. ўзбекистон республикасида ҳуқуқий демократик давлатни му-ваффақиятли қурилиши, кўп ҳолларда, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ваколатлари доирасини аниқ чегараланиши ва мувофиклаштирилишига, фуқаролик жамиятига, сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол қатнашишига бевосита боғлиқдир. ўзбекистон республикаси олий мажлиси иккинчи чақириқ иккинчи сессиясида президент и.а.каримов қуйидагиларни таъкидлади: «депутатларнинг сиёсий партия ва бошқа жамоат ташкилотларининг қонун чиқариш жараёнида фаол бўлиши алоҳида ўрин эгаллайди. парламентаризмнинг энг яхши хорижий тажрибаларини инобатга олиш қонун яратиш жараёнида муҳим аҳамият касб этади». ҳокимияшинг конституциявий тақсимланиши тамойилини таъминлаш доирасида қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг давлат ва жамият олдида жавобгарлигини …
5
ри ёритилади. ушбу нашр ўқувчини чет эллардаги парламент демократия-сининг ривожланиш шакллари, ҳокимиятнинг тақсимланиш механизмида парламентнинг ўрни ҳақида хабардор қилишни кўзлайди. ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органларига бўлиниши поғонавийлик принципига эмас, вазифалар принципга асосланган. дж.локк, ш.монтескье ҳокимиятнинг бўлиниш назариясини яратаётганларида давлат ҳокимиятининг майдонга келишини ижтимоий шартномалар мавжудлиги билан асослаб берганлар. шундай қилиб, ҳокимиятнинг бўлиниши унинг ягона манбаи бўлишини тақозо этади. бу манба — ҳалқ бўлиб, давлат ҳуқуқ даражасида ягона давлат механизмини яратишдан иборат. бироқ бу назарияда ҳокимиятларнинг оқилона нисбати (баланси) хақидаги тезис ҳал қилувчи аҳамиятга эга. бу тезис на фақат ҳокимиятларнинг мустақиллигини, балки ўзаро муносабати ва назоратини «тийилиш ва посанги» кўзда тутади. назариянинг муҳим ташкил этувчиси сифатида, унинг яратувчилари, давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқий асоси ва доимийлигини кўрсатган эдилар. қонунларнинг «доимий ва барқарор кучга эгалиги ва ўз луксиз бажарилиши ёки унинг бажарилишини назорат этиш зарурати доимо ҳокимият мавжуд бўлишни тақозо этади». (локк дж. соч., в 3 т. м., 1988. с. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хорижий мамлакатларда парламент"

1350110692_13087.doc хорижий мамлакатларда парламент хорижий мамлакатларда парламент режа 1. парламентнинг ижтимоий вазифаси, тушунчаси ва ваколатлари. 2. парламент-давлатнинг умуммиллий вакиллик органи. 3. парламентнинг вужудга келиши ва ривожланиши. 4. парламент ва парламентаризм. парламент тарихи кўп асрлар билан ўлчанади. парламент жамият ва давлат билан бирга такомиллашар экан, ўзида тарихий вазиятлардаги тараққиёт анъаналарини, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий соҳалардаги ижтимоий кучлар муносабатини намоён этади. биринчи минг йиллик чегарасидаёқ ҳалқ йиғинлари шаклланган ва ишлаб турган: масалан, грек шаҳарлари ва римда, кейинчалик англия ва испанияда — йиғинлар, қадимий новгородда — вече. фуқаролар ёки «танланганлар» (оқсоқоллар, вакиллар, князлар, аслзодалар)нинг бу мажлисларида у ёки бу...

DOC format, 115.5 KB. To download "хорижий мамлакатларда парламент", click the Telegram button on the left.