europa kenga'shi

DOC 5 sahifa 56,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
европа кенгаши европа кенгаши вазирликлар қўмитаси иштирокчи давлатлар вазирликлари қўмитасининг судьялар мустақиллиги, самарадорлиги ва роли тўғрисида № r(94)12 тавсияси ( 1994 йил 13 октябрь куни вазирлар ўринбосарларининг 518 мажлисида вазирлар қўмитаси томонидан қабул қилинди) вазирлар қўмитаси европа кенгаши тўғрисидаги низомнинг 15 б моддасининг талабларига мувофиқ, ” ҳар бир шахс ўрнатилган қонуний тартибларга мувофиқ ўз суд ишини мустақил ва холис суд (трибунал) томонидан адолатли ва очиқ суд мажлисида кўрилишига ҳақли”, деб белгиланган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ҳимояси тўғрисидаги конвенциянинг 6 (бундан кейин қисқача конвенция деб айтилади) моддасини эътироф этиб, 1985 йил наябрь ойида бмтнинг бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган “ суд мустақиллиги тўғрисида бмтнинг асосий тамойилларини” ҳурмат қилиб, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ҳимоясини таъминлашда суд вазифаларини амалга ошираётган судьялар ва бошқа шахсларнинг муҳим ролини назарга олиб, демократик давлатларда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш учун судьялар мустақиллига мадад беришни истаб, таъсирчан ва адолатли ҳуқуқий тизимга эришиш учун судьялар мавқеи ва ваколатларини кучайтиришга …
2 / 5
яда мустаҳкамланган тамойиллар, ундан мустаснолар матндан маълум, профессионал судьяларга нисбатан, масалан, судьяларнинг маоши ва карьерасига тегишли тамойиллар амал қилади. тамойил i. судьяларнинг мустақиллиги бўйича умумий тамойиллар 1. судьяларнинг мустақиллигини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлаш учун барча зарур чоралар кўрилиши лозим. 2. хусусан қуйидаги чораларни кўриш керак, а. конвенция қоидалари ва конституциявий тамойилларга мувофиқ, масалан, конституцияларга, ёхуд бошқа қонунларга, ёхуд миллий қонунларга мазкур тавсиянинг махсус қоидаларини киритиш билан судьяларнинг мустақиллигини кафолатлаш керак. ҳар бир давлатнинг ҳуқуқий анъаналаридан келиб чиқиб, масалан, бундай қоидалар куйидагилардан иборат бўлиши мумкин: 1. қонун билан таъминланган ҳар қандай аппеляциянинг процессуал талабларидан ташқари бўлган ҳар қандай ҳолатларда судьяларнинг қарорларини текшириш мумкин эмас. 2. судьяларнинг лавозим муддати ва уларнинг маошлари қонун билан кафолатланган бўлиши керак. 3. қонун талабига мувофиқ судларнинг ўзидан ташқари ҳар қандай органга ўзича қарор чиқариш маън қилинади. 4. амнистия, авф ёхуд шунга ўхшашлар тўғрисидаги қарорлардан ташқари ҳукумат ёхуд маъмурият суд қарорларини бекор қиладиган ҳар …
3 / 5
қаерда судьялар ҳокимият томонидан тайинланиши учун конституциявий ёхуд ҳуқуқий меъёрлар йўл қўйса, амалда судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиблари очиқ-ошкора ва мустақил бўлиши кафолатланган бўлиши ва бундай қарорлар юқорида келтирилган объектив мезонлардан бошқа ҳар қандай сабаб таъсиридан холи бўлиши керак. бундай кафолат, масалан, қуйидагилардан бири ёки кўпроғи бўлиши мумкин: 1. ҳукуматга маслаҳат берадиган махсус мустақил ва салоҳиятли орган бўлиши ва ҳукумат унинг маслаҳатига амал қилиши, ёки 2. ҳар бир шахсга суд қарори юзасидан мустақил ваколатли органга шикоят (аппеляция) билан мурожаат қилиш ҳуқуқи, ёки 3. лозим бўлмаган ёки нотўғри тазийиқдан ҳимоя қилиш учун қарор чиқарадиган ваколатли орган. г. суд ҳокимияти, ким томонидан ва қандай сабаб билан бўлишидан қатъий назар, қарор қабул қилиш жараёнида судьялар мустақил бўлиши ва ҳеч қандай чекловсиз, нотўғри таъзийиқларсиз, рағбатлантиришсиз, босимсиз, пўписа, бевосита ёхуд билвосита аралашувсиз ҳаракат қилиши керак. бундай масалалар бўйича тазийиқ ўтказиш йўлини излаётган шахсларга нисбатан жавобгарлик (санкция) қонун билан белгилаб қўйилиши лозим. ишларни холис, виждонан, далиллар …
4 / 5
ин эмас. бирорта судьядан ишни олиш учун қарор худди судьялардек суд мустақиллиги ҳуқуқидан фойдаланадиган ваколатли орган томонидан қабул қилиниши керак. 3. судьялар, сайланган ёхуд тайинланганидан қатъий назар, мажбурий нафақага чиқиш ёшига етгунга қадар, ёхуд хизмат муддати тугагунга қадар, қаерда бу мавжуд бўлса, вазифа муддати кафолатланган бўлиши лозим. тамойил ii. судьяларнинг ваколати 1. судда кўриладиган ишга аълоқадор барча шахслар, шу жумладан, давлат органлари ёхуд уларнинг вакиллари судья ваколатига бўйсиниши керак. 2. судьялар етарли ваколатга эга бўлиши ва ўз бурчларини амалга ошириш, ваколатлари ва суд нуфузини мустаҳкамлаш учун улардан фойдалана олишлари лозим. тамойил iii. лозим даражада иш шароитлари 1. судьялар самарали ишлай олишлари учун лозим даражада иш шароитлари билан таъминланишлари лозим, хусусан: а. етарли маиқдорда судьяларни ишга олиш ва лавозимга тайинлашдан олдин, ва қаердаки мумкин бўлса, судда бошқа органлар ва муассасаларда амалиёт бўйича яхшилаб малакасини ошириш. бундай тренинглар (малака ошириш ўқув машғулотлари) судьялар учун бепул бўлиши, ва улар, хусусан, ҳаракатдаги қонунлар ва …
5 / 5
иш, 2. судьяларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриш, яъни суд залларида қоровуллар бўлишини таъминлаш, ёхуд жиддий таҳдиднинг қурбонига айланиши мумкин бўлган судьяларни полиция ҳимояси билан таъминлаш лозим. уюшмалар ўз мустақиллиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаларини амалга ошириш учун судьялар ўзлари бир-бирлари билан ёхуд бошқа ташкилотлар билан биргаликда уюшмалар тузишда эркин бўлишлари лозим. тамойил iv. суд мажбуриятлари 1. ишларни юритишда судьялар барча шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бурчига эга. 2. қонунларни тўғри қўллаш ва ишларни адолатли, самарали ва тез кўрилишини таъминлаш бўйича судьялар вазифадор ва суд мажбуриятларини бажаришлари учун уларга ваколат берилиши лозим. 3. судьялар, хусусан, қуйидаги мажбуриятларга эга бўлишлари керак. а. барча ишларни кўришда мустақил ҳаракат қилиш ва ҳар қандай ташқи таъсирдан холи бўлиш, б. конвенция талабларига мувофиқ далилларни баҳолаш ва қонунларни талқин қилиш асосида ишларни холис кўриш, барча тарафлар одил судлов муҳокамаси билан таъминланиши, тарафларнинг процессуал ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини кафолатлаш, в. асосли сабаблар бўлган ҳолатларда, бошқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"europa kenga'shi" haqida

европа кенгаши европа кенгаши вазирликлар қўмитаси иштирокчи давлатлар вазирликлари қўмитасининг судьялар мустақиллиги, самарадорлиги ва роли тўғрисида № r(94)12 тавсияси ( 1994 йил 13 октябрь куни вазирлар ўринбосарларининг 518 мажлисида вазирлар қўмитаси томонидан қабул қилинди) вазирлар қўмитаси европа кенгаши тўғрисидаги низомнинг 15 б моддасининг талабларига мувофиқ, ” ҳар бир шахс ўрнатилган қонуний тартибларга мувофиқ ўз суд ишини мустақил ва холис суд (трибунал) томонидан адолатли ва очиқ суд мажлисида кўрилишига ҳақли”, деб белгиланган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ҳимояси тўғрисидаги конвенциянинг 6 (бундан кейин қисқача конвенция деб айтилади) моддасини эътироф этиб, 1985 йил наябрь ойида бмтнинг бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган “ суд мустақиллиги тўғрисида бмтн...

Bu fayl DOC formatida 5 sahifadan iborat (56,5 KB). "europa kenga'shi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: europa kenga'shi DOC 5 sahifa Bepul yuklash Telegram