алишер навоий ҳикматлари

DOCX 8 sahifa 134,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
алишер навоий ҳикматлари опубликовано07.03.2012авторziyouz.uz ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир. у ёмон нафсни дайди шамол учиришидан асрагувчи ва иккиюзлама мунофиқларнинг беҳуда ҳаракатидан ҳимоя қилувчи. ҳилм натижасида одам халойиқнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлади; ҳилм туфайли катталардан кичикларга илтифот ва марҳамат етишади. катта кишилар ёшларни масхара ва кулги қилса, улар қошида ўзи шунча обрўсиз ва бачкана туюлади; ёшлар ҳам катталарга нисбатан ҳазил ва енгилтаклик қилса, унинг қошида уятсиз ва эътиборсиз бўлади. бу давр боғининг хасхашак сингари одамлари шамолдек бетайин, енгилтак кишилари олдида ҳилм аҳли гўё оғир табиатли ва ёмон феълли, деб камситилади. уларнинг ўзлари эса, қуюндек тупроқни ҳавога тўзитадилар ва енгилтабиатлилари билан бошларини гўё кўкка етказадилар. тоғ жуссасини оёқ ости қилмоқ — одатлари; дала-даштлардаги зарраларни ҳавога совурмоқ …
2 / 8
рни улфатга айлантиради; сеҳргар — оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради. тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз. кўп, бемаза сўзлайдиган эзма — кечалари тонг отгунча тинмай ҳурадиган итга ўхшайди. тили ёмон одам — халқ кўнглини жароҳатлайди, ўз бошига ҳам офат етказади. нодоннинг ваҳшийларча бақирмоғи — эшакнинг бемаҳал ҳанграмоғи. хушсухан одам юмшоқлик билан дўстона сўз айтади; кўнгилга тушиши мумкин бўлган юз ғам — унинг сўзи билан даф бўлади. сўзда ҳар қандай яхшиликнинг имкони бор, шунинг учун ҳам айтадиларки; «нафаснинг жони бор…» ўзи хунук, гапи бемаъни, овози ёқимсиз одам қурбақага ўхшайди. бахт бағишловчи тоза руҳ манбайи ҳам тил; ёмонликлар келтирувчи наҳс юлдузининг чиқар жойи ҳам тил. тилини тиёлган одам — донишманд оқил; сўзга эрк берган одам — беандиша ва пасткаш. тил ширин ва ёқимли бўлса яхши; тил билан дил бир бўлса яна яхши. тил билан дил — инсондаги энг яхши аъзолардир. бўстонда — гулсафсар, гулғунча ва райҳонлар энг ёқимли гуллардир. одам — …
3 / 8
ошида гуноҳкор; халқ олдида шарманда. бундай наҳснинг беор юзи ёмонликка ўгирилган бўлади; бундай наҳсга ботган одам қутлуғ уйдан нари бўлғай. * * * кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир. * * * у ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада нафратлидир. сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги — дўзах ўтининг тутантуруғи бил. * * * ёлғончи одам — унутувчи; у андиша ва эҳтиётдан четда турувчи. ҳар кимнинг сўзи чин бўлмаса, ростгўйлар кўнглига у сўз қабул бўлмас. ёлғончи ўзининг ёлғон сўзига бир-икки марта ишонтиради, кейин нима қилади? ёлғончилиги маълум бўлгач, у расво бўлади, унинг сўзига халқ ишончи йўқолади. кўнгил хазинасининг қулфи — тил; у хазинанинг калитини — сўз бил. * * * чин сўз — мўтабар; яхши сўз қисқа — мухтасар. кўп сўзловчи — …
4 / 8
киюзламачиликдек нуқсондан йироқ бўлади… очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик. одамийлик билан кўнгилларга севимли; инсонийлик билан жонларга ёқимли. ундан дўст-душман хотиржам. бундай киши умридан барака топгай. * * * душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир; мақтовчининг мақсади — хорлик билан сендан инъом олмоқдир. агар иккаласига илтифот қилмасанг ва қабул қилишни лозим билмасанг, бири ўз мақсадининг ижросидан тўхтайди ва тадбири мужмал бўлади ва иккинчисининг мақтови ҳажвга айланади. * * * нохуш хабарни чин бўлса ҳам дўстингга етказма; бировдан айб кўрсанг юзига солма. қўявер, ўша чин хабарни душман етказсин ва сен сабр қил, у айб можаросини душмани қилсин. ақлли одам ёлғон гапирмас; аммо, барча рост гапни айтавериш ҳам тўғри эмас. бировнинг кўзи ғилай — ногирондир; аммо, бунга у айбдор эмасдир… бировни ноҳақ ҳижолатга солмоқ — ўз нодонлигини изҳор қилмоқ ва бир кўнгилни оғритмоқдир. бу каби кишини хафа қиладиган чин сўздан кўра зарурат юзасидан …
5 / 8
шаклда — бир, феълда — яксон эмас. * * * кўп демак бирла бўлмағил нодон, кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон. * * * кимки жаҳон аҳлида инсон эрур, билки, нишона анга иймон эрур. * * * гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут, яхшию ямон ишда тахаллуфни унут. ўтган гар эрур ямон — таассуфни унут, келган гар эрур яхши — тасарруфни унут. * * * эл қочса бировдин, эл ямони бил они, аҳволида идбор нишони бил они. феъл ичра улус балойи жони бил они, олам элининг ямон-ямони бил они. * * * камол эт касбким, олам уйидин санго фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ. жаҳондин нотамом ўтмак биайни, эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ. * * * ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш. олтин қафас ичра гар қизил гул бутса, булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш. * * * оналар оёғи остидадур равзайи жаннату жинон боғи. равза боғи висолин истар эсанг, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"алишер навоий ҳикматлари" haqida

алишер навоий ҳикматлари опубликовано07.03.2012авторziyouz.uz ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир. у ёмон нафсни дайди шамол учиришидан асрагувчи ва иккиюзлама мунофиқларнинг беҳуда ҳаракатидан ҳимоя қилувчи. ҳилм натижасида одам халойиқнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлади; ҳилм туфайли катталардан кичикларга илтифот ва марҳамат етишади. катта кишилар ёшларни масхара ва кулги қилса, улар қошида ўзи шунча обрўсиз ва бачкана туюлади; ёшлар ҳам катталарга нисбатан ҳазил ва енгилтаклик қилса, унинг қошида уятс...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (134,8 KB). "алишер навоий ҳикматлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: алишер навоий ҳикматлари DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram