bibliografiya turlari

DOCX 93 стр. 132,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 93
maxsus tarix fanlari 1-мавзу:библиографиянинг асосий турлари асосий саволлар: 1. библиография ҳақида маълумот. 2. жаҳоннинг йириктарихий библиографиялари. 3. библиографияшунослик асослари. библиография ҳакида маълумот. библиография (юнонча bibilion-китоб ва .... графия) - матбуот ҳамда ёзув асарлари ҳақида ахборот тайёрлаш ва бериш ҳамда уларни маълум ижтимоий мақсадларда тарғиб қилиш билан шуғулланадиган илмий ва амалий фаолият соҳаси. библиография маҳсулотлари, назарияси, тарихи, фаолиятини ташкил этиш ва услубияти билан шуғулланадиган фан библиография фани деб аталади. библиография тараққиётини турли хил библиографик маълумотнома адабиётларини тузадиган махсус ташкилотлар (библиография хизмати) тизими таъминлайди. библиография тузиш қадимги дунёда пайдо бўлган (жумладан милоддан аввалги iii асрда александрия кутубхонасида каллимах раҳбарлигида тузилган библиографик жадвал). «библиография» атамаси дастлаб китоб кўчириб ёзишни англатган, вақт ўтиши билан (xvii аср ўрталаридан) китоблар баёнини билдиради. библиография тарихи китоб босиш юзага келиши билан бошланди. босма асарларнинг барча турлари, қўлёзмалар, ижтимоий илмий аҳамиятга эга бўлган энг янги қўлёзмалар (диссертациялар, сақлашга топширилган қўлёзмалар) библиографиянинг ўрганиш соҳасидир. техника тараққиёти, микрофильм, овоз ёзиш (грампластинка) …
2 / 93
й, фалсафий ва эстетик қарашларни тарқалишига, шунингдек, техникавий малакани ошишига таъсир этади. библиография илмий ва техника хабарлари билан яқин алокада. улардан фарқли ўлароқ, илмий назария, ғоя, далиллар ҳақида эмас, балки улар ҳақидаги босма асарлар тўғрисида маълумотлар бериб, илмий хабар билан бирга илмий, маърифий ва тарбиявий вазифани бажаради. кўпгина мамлакатларда, жумладан ўзбекистонда ҳам босма асарнинг мажбурий (контроль) нусхаси жорий қилинган бўлиб, шу асосда босма асарни ҳисобга олиш, сўнг китобхонларга мўлжаллаб саралаш йўлга қўйилган. босма асарларни уларнинг илмий ва ғоявий аҳамияти, шунингдек мазмунини ёритиб гуруҳларга ажратиш муҳим аҳамиятга эга. босма асарлар турлар(китоблар, даврий нашрлар ва бошқалару) расмий белгилар (алфавити, нашр жойи ёки санаси), мазмуни (мавзу, фан ва тармоқлар) бўйича гуруҳланади. бу босма асарларни гуруҳларга ажратишнинг умумий асосидир. библиографлар ҳар бир алоҳида ҳолларда ўзларининг тармоқлар режасини яратади. босма асарларнинг тавсифномаси муҳим аҳамиятга эга. унинг асосий қисми тасвирлаш бўлиб, унга муаллиф фамилияси, асар сарлавҳаси, сарлавҳачаси, нашр жойи, нашриёт номи, нашр вақти (йили), ҳажми (саҳифа …
3 / 93
рдаёқ ривожлана бошлаган. фан ва адабиётимизнинг йирик вакиллари (абу али ибн сино, абу райҳон беруний ва бошқалар)нинг асарларида сарой кутубхоналари томонидан ўз жамғармаларининг библиография рўйхати ва уларни тасниф қилиш ишлари олиб борилганлиги ҳақида маълумотлар бор. жумладан, беруний «фиҳрист кутуб муҳаммад ибн закариё ар-розий» («муҳаммад ибн закариё ар-розий китобларининг рўйхати») номли муҳаммад ибн закариё розий ижодига оид библиография тузган. кўрсаткичда розийнинг 184 асарининг рўйхатини бериш билан бирга берунийнинг 1036 йилгача ёзган 113 асарининг рўйхати ҳам келтирилади. библиография қўлланмалари тузиш кейинги даврларда ҳам давом этди: ибн абдулаҳаб ёқутнинг «исмлар луғати ва фанлар мазмуни» (xii аср), хўжа халифанинг «китоб ва фан номларидаги шубҳанинг бартараф этилиши» (xviii аср) ва бошқалар. туркистонни чор россияси ҳарбийлари босиб олгандан кейин библиография билан рус библиографлари (н.в.дмитровский, в.и.межов ва бошқалар) шуғулланган. xx аср 20-30-йилларида библиография ишига жиддий аҳамият берила бошланди ва ҳозирги кунда муҳим давлат ишига айланган. 1926 йилдан ўзбекистон республикаси китоб палатаси, 1930 йилдан алишер навоий номидаги ўзбекистон …
4 / 93
нлик классификацияси (универсальная десятичная классификация - удк) асосида халқаро библиографик стандарт қабул этилиб, xv асрдан мавжуд бўлган европа тилларидаги китоб ва мақолаларнинг системали картотекасига зарба берди. секин-аста удк индекслари ҳам мукаммаллашиб борган. жаҳоннинг йирик тарихий библиографиялари. йирик тарихий библиография марказлари - россия фа ижтимоий фанлар фундаментал кутубхонаси, м.в.ломоносов номли мду илмий кутубхонаси, халқаро миқёсда юнеско қошидаги халқаро институтда (унинг асосий йиллик нашри «international bibliography of historical sciences» ҳисобланади) олиб борилади. жаҳон библиографияси халқаро ҳамкорлик натижасида анча ривожланмоқда. 1950 йилда юнеско библиофафик хизматни яхшилаш мақсадида халқаро конференция ўтказди. ташкилот тармоқ библиографиялари бўйича қатор халқаро нашрларни амалга оширишда ва миллий библиографияларни бойитишда молиявий ёрдам бермоқда. 1957-1966 йилларда юнеско қошида библиография бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси фаолият юритган. кейин у ҳужжатлар бўйича маслаҳат қўмитаси таркибига қўшилган. 1964 йилда кутубхоналар ассоциацияси халқаро федерацияси (кахф) доимий библиографик комиссия ташкил этган. тарихга оид библиографиялар xvii аср бошларида франция ва германияда эрудит мактаби фаолияти билан чамбарчас бошланган. бу …
5 / 93
лда нашр этилган библиографик тадқиқот кейинроқ г.вайц томонидан тўлдирилиб, қайта ишланган ҳолда яна нашр қилинган. xix асрнинг 60-70-йилларида илк жорий библиографик асарлар пайдо бўлди. бу даврда йирик манбаларга доир библиографиялар яратилди. улардан биринчи навбатда а.потхастнинг ўрта асрлар манбаларига доир тарихий библиографиясини кўрсатиб ўтиш ўринлидир(1862 йил). xix аср охирларида буржуа миллий маданиятининг ўсиши билан славян мамлакатлари - польша, чехияда умумтарихий библиография анча тараққий этди. 1891-1914 йилларда чоп этилган (1955 йилда қайта нашр қилинган) л.финкелнинг польша тарихи библиографиясига оид китоби, 1900-1912 йилларда прагада нашр қилган тарихий библиографияга оид китобларини мисол этиб келтириш мумкин. xx асрда ғарбда жорий библиографияга катта аҳамият қаратилди. россияда тарихий библиографиянинг ибтидоси xviii асрнинг 30-йилларида ревелнинг нашр этган библиографияси (1736 йил) билан белгиланади. бу соҳага оид тадқиқотлар xix асрнинг иккинчи ярмида сезиларли муваффақиятларни олиб келди. бир қатор журналлар («современник», «отечественный записки», «вестник европа»)да жорий библиографияга оид маълумотлар чоп этила бошланди. рус библиографиясида энг муҳим нашрлар ва 1861-1884 йилларда чоп …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 93 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "bibliografiya turlari"

maxsus tarix fanlari 1-мавзу:библиографиянинг асосий турлари асосий саволлар: 1. библиография ҳақида маълумот. 2. жаҳоннинг йириктарихий библиографиялари. 3. библиографияшунослик асослари. библиография ҳакида маълумот. библиография (юнонча bibilion-китоб ва .... графия) - матбуот ҳамда ёзув асарлари ҳақида ахборот тайёрлаш ва бериш ҳамда уларни маълум ижтимоий мақсадларда тарғиб қилиш билан шуғулланадиган илмий ва амалий фаолият соҳаси. библиография маҳсулотлари, назарияси, тарихи, фаолиятини ташкил этиш ва услубияти билан шуғулланадиган фан библиография фани деб аталади. библиография тараққиётини турли хил библиографик маълумотнома адабиётларини тузадиган махсус ташкилотлар (библиография хизмати) тизими таъминлайди. библиография тузиш қадимги дунёда пайдо бўлган (жумладан милоддан аввалги...

Этот файл содержит 93 стр. в формате DOCX (132,3 КБ). Чтобы скачать "bibliografiya turlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: bibliografiya turlari DOCX 93 стр. Бесплатная загрузка Telegram