"kutubxonashunoslik va axborot tizimlari ta'lim yo'nalishi bo'yicha ta'lim olgan talabalar uchun o'quv qollanma"

DOC 220 sahifa 1,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 220
автоматлаштирилган кутубхона а.умаров, м.а. раҳматуллаев, у.ф. каримов, а.ш. муҳаммадиев (кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун ўқув қўлланма) тошкент - 2003 ўзбекистон республикаси маданият ишлари вазирлиги абдулла қодирий номидаги тошкент давлат маданият институти а.умаров, м.а. раҳматуллаев, у.ф.каримов, а.ш. муҳаммадиев (кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун ўқув қўлланма) тошкент 2003 масъул муҳаррир: а.умаров, м.а.раҳматуллаев, у.ф. каримов , а.ш. муҳаммадиев мазкур ўқув қўлланма "кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари" таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар, магистрлар ва аспирантларга мўлжалланган. ушбу ўқув қўлланмада кутубхоналарни автоматлаштириш билан боғлиқ асосий тушунчалар, таърифлар келтирилган. кутубхона хизмати савиясини ошириш учун турли нодавлат жамғармалардан ва ҳомийлардан молиявий кўмак олиш мақсадида ёзилган лойиҳалардан намуналар келтирилган. тошкент 2003 мундарижа кириш 1. кутубхоналарни автоматлаштиришнинг ҳолати 2. автоматлаштирилган кутубхона таркиби 3. автоматлаштирилган кутубхонанинг техник таъминоти 4. автоматлаштирилган кутубхонанинг ахборот-тил таъминоти 4. 1. ахборот таъминотининг таркиби 4. 2. электрон китоблар 4. 3. электрон каталог. йиғма каталог …
2 / 220
он кутубхоналари интернетда. ўзбекистон кутубхоналари ассоциациясининг web-сайти» e) лойиҳа: «кутубхоначилар учун компьютер саводхонлиги курслари» f) лойиҳа: «ўзбекистон республикасида кутубхоначилик ишини ҳуқуқий мувофиқлаштириш бўйича меъёрий базани ишлаб чиқиш» йўналиши бўйича давра суҳбатлари g) лойиҳа: «наманган вилояти кутубхоналарида интернет. кутубхоначи- аёллар ассоциациясида ўқув- маслаҳат маркази». h) лойиҳа: «ўзбекистон республикасида ривожланган кутубхона-ахборот инфраструктурасини яратиш. 1-босқич сурхондарё вилояти» i) лойиҳа: "бўка тумани марказий оммавий кутубхонаси қошида ахборот - билимларни эгаллаш маркази" j) лойиҳа: «замонавий ахборот технологияларининг ташкил топиши ва ривожланишида кутубхонашунослик таълими» k) лойиҳа: семинар: «ўзбекистон кутубхоналарида замонавий технологиялар ва электрон ресурслар» l) лойиҳа: «олий таълим тизимида жаҳон электрон журналлари. олий ўқув юртлари (оўю) проректорлари ва деканлари учун семинар ва давра суҳбати» m) лойиҳа номи: «халқаро анжуман: фан, таълим, ва бизнесда кутубхона- ахборот ресурслари. central- asia- 1999 n) "central asia-1999" анжуманининг якунловчи ҳужжати o) лойиҳа: «ўзбекистон республикасининг «кутубхоналар тўғрисида"ги қонунини ишлаб чиқиш» p) лойиҳа: «кутубхоначилар клуби – library –club - кутубхона соҳасида ишловчилар учун …
3 / 220
борот технологияларини қўллаш мухим аҳамият касб этади. айниқса асосий кутубхона жараёнлари: ахборотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш, қидириш ва истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнларига замонавий телекоммуникация каналлари ёрдамида электрон технологияларни қўллаш самарали натижалар бериши мумкин. xx аср охирларидаги «ахборот революцияси» кутубхоналар фаолиятига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. бу таъсир натижасида кутубхоналар борган сари замонавий ахборот технологиялари билан таъминланган ҳолда ахборот ресурслари марказларига айланиб бормоқда. кутубхоналарда хизмат кўрсатиш турлари кенгайди: интернет тармоғидан фойдаланиш, ахборот-аналитик материаллар тўплаб бериш, кутубхона каталогларининг электрон кўриниши ва тўлиқ матнли ҳужжатларга эга маълумотлар базаси шулар жумласидандир. қидирилаётган ахборотга эга бўлиш учун янги ахборот технологияларини қўллаш қидириш имкониятини юз баробарига оширади. телекоммуникация воситаларини қўллаш эса ахборот манбаининг қандай масофада турганидан қатьи назар унга эга бўлиш имкониятини яратади. бу ерда гап кутубхоналарда автоматлаштириш ва ташкилий техника воситаларини қўллаш орқали уларни ахборот ресурслари марказларига айланиши ҳақида бормокда. бундай кутубхоналарга бир неча хил таърифлар берилмоқда. масалан, «электрон кутубхона», «виртуал кутубхона», «автоматлаштирилган кутубхона» ва бошқалар. …
4 / 220
и камайтириш билан чекланмай, умуман, кутубхона иши самарасини пасайтириб юборади. ўқув қўлланмада кутубхоналарни автоматлаштиришнинг нисбатан қисқа тарихи, автоматлаштирилган кутубхона таркиби ва ташкил этувчилари, замонавий халқаро форматлар, лойиҳалар тузиш учун талаблар берилган. унда автоматлаштирилган кутубхонанинг турли кўринишдаги таъминоти ҳақидаги асосий тушунчалар берилган. иловаларда кутубхоналарни автоматлаштиришга мўлжалланган лойиҳаларнинг қисқа тавсифи ҳам берилган. ўқув қўлланмада автоматлаштирилган кутубхонада фойдаланиладиган техник ва дастурий воситалар (компьютерлар типлари, моделлари, кутубхона ахборот тизимлари) га батафсил тўхталмадик. бунга сабаб техника ва технологиянинг шиддатли ривожланиши натижасида келтирилаётган маълумотларнинг эскириб қолишидир. қўлланмадаги маълумотлар автоматлаштирилган кутубхона ва кутубхона лойиҳалари учун ҳисоблаш техникаси, дастурий ва ахборот таъминоти танлашдек мураккаб масалаларни ҳал қилишда йўлбошловчи бўлиб хизмат қилади. кутубхона форматлари, махсус дастурлар ва техника воситаларига бағишланган махсус адабиётлар қўлланмада кўрсатилганлиги учун уларга батафсил тўхталмадик. китобда келтирилган маълумотлар халқаро ва махаллий фондлардан грант олиш учун лойиҳалар тайёрлаётган кутубхоначилар, кутубхоналар ассоциациялари ходимлари, маданият институти бакалаврлари, магистрлари ва информацион технологиялар соҳасида хизмат қилувчилар учун фойдали бўлади, деб ҳисоблаймиз. …
5 / 220
кўрсатиш жараёни, китобхонларга кутубхонада кўрсатилаётган хизмат жараёнига ўхшаб кетади. каталогдан маълумотлар қидириш, маълумотларни сақлаш жараёни, каталоглаштириш параметрларини таснифлаш ва бошқа жараёнлар бир-бирига ўхшаш. буларнинг ҳаммаси кутубхона жараёнларини формаллаштириш мумкинлигини кўрсатади, бу эса ўз навбатида кутубхонадаги асосий жараёнлар: маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, қидириш ва узатишни тўлиқ автоматлаштириш демакдир. кутубхоналарни автоматлаштириш усуллари жорий қилинмасдан аввал кутубхоналар фақат ўзларининг китобхонларига хизмат қилганлар. аниқ бир кутубхонага аъзо бўлган китобхон фақат шу кутубхона ахборот ресурсидан фойдалана олган, мазкур кутубхонада бўлмаган ахборот ресурсидан фақат «кутубхоналараро абонемент» орқали фойдаланиш мумкин бўлган. аммо ҳар қандай нашрни ҳам «кутубхоналараро абонемент» орқали жўнатиш осон иш эмас. нашрни бундай жўнатиш вақт ва маблағ талаб қиладиган иш. китобхонларга хизмат кўрсатишда яна бир чеклаш бор эди, у ҳам бўлса кутубхоналар китобхонларга нашрларни фақат одатдаги ташувчиларда (масалан: китоб шаклида) беришлари мумкин эди. кутубхоналарда компьютерлардан ва интернетдан фойдаланиш янги имкониятларни берди. бу эса ўз навбатида турли физик ташувчилардан (магнитли тасмалар, дисклар, cd-romлар ва бошқалар) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 220 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""kutubxonashunoslik va axborot tizimlari ta'lim yo'nalishi bo'yicha ta'lim olgan talabalar uchun o'quv qollanma"" haqida

автоматлаштирилган кутубхона а.умаров, м.а. раҳматуллаев, у.ф. каримов, а.ш. муҳаммадиев (кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун ўқув қўлланма) тошкент - 2003 ўзбекистон республикаси маданият ишлари вазирлиги абдулла қодирий номидаги тошкент давлат маданият институти а.умаров, м.а. раҳматуллаев, у.ф.каримов, а.ш. муҳаммадиев (кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун ўқув қўлланма) тошкент 2003 масъул муҳаррир: а.умаров, м.а.раҳматуллаев, у.ф. каримов , а.ш. муҳаммадиев мазкур ўқув қўлланма "кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари" таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар, магистрлар ва аспирантларга мўлжалланган. ушбу ўқув қўлланмада кутубхоналарни автоматлаштириш билан боғлиқ а...

Bu fayl DOC formatida 220 sahifadan iborat (1,7 MB). ""kutubxonashunoslik va axborot tizimlari ta'lim yo'nalishi bo'yicha ta'lim olgan talabalar uchun o'quv qollanma""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "kutubxonashunoslik va axborot … DOC 220 sahifa Bepul yuklash Telegram