ислом қадриятлари

DOC 24 sahifa 204,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
14-мавзу. ислом қадриятлари режа: 1. исломда инсон ҳуқуқлари ҳимояси,тенглик,адолат,толерантлик ва ватанпарварлик ғояларининг талқини. 2. исломда никоҳ ва эр-хотиннинг ҳуқуқи ҳамда мажбуриятлари. 3. исломда ахлоқий қадриятлар:дўстлик, ўзаро ёрдам ва соғлом турмуш тарзи. 4. ислом динида фан ва таълимга муносабат. таянч тушунчалар ислом, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий тенглик, адолат, толерантлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ватанпарварлик ғоялари, ислом динида никоҳ ва оила муносабатлари, эр ва хотиннинг мажбуриятлари, исломда ота-онага муносабат ва фарзанд тарбияси, исломда ахлоқий қадриятлар, дўстлик, ўзаро ёрдам, соғлом турмуш тарзи, фан, таълим, маданият, санъат ва меъморчилик 1-савол баёни: ислом фалсафасида инсон камолотига алоҳида урғу берилган. яъни инсоннинг шаклланиши учун диний билимлар билан бир вақтда дунёвий билимларни пухта эгаллаб хақ йўлдан тоймаслик, ҳаётда эзгу излар қолдириб, иймон-эътиқод ва ҳидоят йўлида улуғ мақсадлар билан яшашга даъват этилган. шахснинг одоб-ахлоқининг шаклланишида, шахс ва жамият муносабатларида диний таълимот, хусусан унинг қадриятларини ўрни катталиги уқтирилган. инсон диний онгдаги маънавий қадриятлар орқали ўзида меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, адолатлилик, имонлилик, инсофлилик, одамларга …
2 / 24
қарашларни илгари сурдилар. марказий осиё мутафаккирлари ҳақиқатга эришишнинг икки хил йўлини, яъни бири диний, иккинчиси илмий йўлни ривожлантиришга катта эътибор қаратдилар. инсон диний йўл билан илоҳий зот - яратувчига ишониш ва унга сиғиниш, турли диний анъана ва қадриятларга риоя қилиш орқали илоҳий ҳақиқат йўлига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйса, илмий йўл билан табиат ва унинг қонуниятлари, объектив оламни билишга интилади. марказий осиё мутафаккирлари жамиятнинг пайдо бўлиши, унинг мазмуни ва моҳияти, шахс ва жамият муносабатлари, инсон ва унинг маънавий камолотига тегишли бўлган ўзларининг қарашларини илгари сурдилар. ўзбекистон ҳудудида кенг тарқалган исломнинг ҳанафия мазҳаби маҳаллий халқлар миллий урф-одатлари, анъаналари билан уйғунлашиб, диний ғоя шаклланишига ўзининг таъсирини кўрсатди. ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилаётган ҳозирги шароитда, миллий ғоя тарғиботида исломий қадриятлардан фойдаланиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. 1. ислом инсон ҳуқуқларини, шунингдек, шахс ва жамият манфаатларини ҳимоя қиладиган ва инсон қадр-қимматига ҳурматни таъминлайдиган дин бўлиб ҳисобланиб, бу ҳуқуқлар шариат ва унинг меъёрлари томонидан ҳар бир …
3 / 24
сат этилади. ислом ирқий ёки миллий муросасизлик ёки ўлжа учун уруш олиб боришни тақиқлайди. ислом ҳарбий ҳаракатларга чекловлар белгилаган ва ўзини аллоҳга хизмат қилишга бағишлаган одамлар, аёллар, болалар ва қарияларни, агар улар уруш ҳаракатларида қатнашмаган бўлса, ўлдиришни таъқиқлаган. жанг майдонидан узоқда меҳнат қилаётганлар, масалан, деҳқонларни, агар улар уруш ҳаракатларида қатнашмаган бўлса, ўлдириш таъқиқланган. исломда шунингдек, одамларнинг озиқ-овқат билан таъминланиши ҳақида ғамхўрлик қилган ҳолда, экин майдонлари ва чорвани нобуд қилиш ҳам таъқиқланган. инсон ҳаётига тажовузларнинг олдини олиш чораси сифатида шариатда етказилган зиёнга тенг жазо белгиланган. инсон руҳини сақлаб қолиш учун ислом унинг ҳаётига қасд қилишни таъқиқлайди. онгни сақлаш учун исломда май ишлаб чиқиш тақиқланади, чунки у соғлом фикрлашни йўқотишга ва идрок қилишнинг бузилишига олиб келиб, ақл-ҳушдан айиради, шунингдек, инсоннинг фикрлаш қобилияти сусайиши ва онгини йўқотишига олиб келадиган ҳамма нарса таъқиқланган. мусулмон олимлар ақл-идрок ва онгнинг қиммати ва уларнинг инсон ҳаётига таъсирини тушуниб етганлар. яшаш ҳуқуқи ҳамда тана ва ҳис-туйғу органлари дахлсизлигининг …
4 / 24
р «фуқаролик эркинлиги» деб атайдиган ҳуқуқни кафолатлайди. аёл киши тўлиқ ҳуқуқий лаёқатга эга бўлиши, у мулк билан боғлиқ ҳаракатларни ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириши, оила қуриши, никоҳга рози бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. ислом дини бағрикенглик динидир. унда илм ва олимлар ҳурмат қилинади. ислом динида бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, тинч-тотув яшаш каби ғоялар илгари сурилган. ислом динида миллатидан, элатидан, танасининг рангидан қатъий назар, инсон инсонлиги учун улуғланади. ислом дини инсонлар зиммасига ер юзида эзгулик билан яшаш ва яратиш вазифасини юклайди. тинчлик ва осудаликни ўрнатишнинг омилларидан бири сифатида ислом дини одамлар ўртасидаги адолатни сақлаш зарурлигини уқтиради. эзгулик қилиш, ислом таълимотига кўра, инсон ҳаётидаги энг муҳим вазифадир. ислом дини кишиларни тенгликка, биродарликка, тинч-тотув яшашга, эзгуликка чақиради. ислом динида саховат, меҳмоннавозлик, жасорат, сабр ва қаноат, қўли очиқлик, бағри кенглик, мурувватлилик, кенг феъллилик, тўғрилик, вафодорлик ва содиқликка катта эътибор берилиб, бу ахлоқий қадриятлар юксак маърифат белгиси деб қаралган. ислом динида …
5 / 24
аро тенг ҳуқуқлилик, ҳамдўстлик ва ҳамкорлик асосида амалга оширмоқдалар. диний бағрикенглик турли динларнинг, турли динларга мансуб барча кишиларнинг тенглиги, умумий эзгу мақсад йўлидаги ҳамкорлигини ўзида ифодалайди. динийлик дунёвийликка хизмат қилиши зарур, деганда дунёқарашнинг эзгулик, яхшилик, ҳалоллик, тинчлик, дўстлик каби юксак инсоний фазилатларни тарбиялаши назарда тутилади. диний бағрикенгликнинг қарор топиши, мустаҳкамланиши, ривожланиши барча кишиларни эътиқодидан қатъий назар миллий ғоя ва мафкурани амалга ошириш йўлида бирлаштиради. ўзбекистонда янги демократик, фуқаролик жамияти асосларини яратишга киришилган ҳозирги ўтиш даврида диний бағрикенглик қанчалик муҳим бўлса, диний бағрикенглик учун миллий мафкура ҳам шунчалик муҳимдир. республика аҳолисининг миллий қиёфаси фақат шарқ эмас, балки, ғарб цивилизациясига мос умуминсоний тамойиллар, ислом, христианлик ва бошқа динларга эътиқод, анъана ва урф-одатлар, ранг-баранг турмуш тарзидан иборат маънавий мезонларни ўзида акс эттиради. бунда ўзбекистонда яшаётган халқларнинг ўтмиши, бугунги ҳаёти, келажак билан боғлиқ орзу умидлари асрлар оша ёнма-ён яшаш жараёнида шаклланган ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, қардошлик туйғулари уйғунлашган тарзда намоён бўлади. ўзбекистонда турли динларга мансуб қадриятларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ислом қадриятлари" haqida

14-мавзу. ислом қадриятлари режа: 1. исломда инсон ҳуқуқлари ҳимояси,тенглик,адолат,толерантлик ва ватанпарварлик ғояларининг талқини. 2. исломда никоҳ ва эр-хотиннинг ҳуқуқи ҳамда мажбуриятлари. 3. исломда ахлоқий қадриятлар:дўстлик, ўзаро ёрдам ва соғлом турмуш тарзи. 4. ислом динида фан ва таълимга муносабат. таянч тушунчалар ислом, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий тенглик, адолат, толерантлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ватанпарварлик ғоялари, ислом динида никоҳ ва оила муносабатлари, эр ва хотиннинг мажбуриятлари, исломда ота-онага муносабат ва фарзанд тарбияси, исломда ахлоқий қадриятлар, дўстлик, ўзаро ёрдам, соғлом турмуш тарзи, фан, таълим, маданият, санъат ва меъморчилик 1-савол баёни: ислом фалсафасида инсон камолотига алоҳида урғу берилган. яъни инсоннинг шаклланиши учун диний били...

Bu fayl DOC formatida 24 sahifadan iborat (204,5 KB). "ислом қадриятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ислом қадриятлари DOC 24 sahifa Bepul yuklash Telegram