yer tarixi

PPT 23 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
3-modul. yer tarixi yer tarixi 5 milliard yilni o’z ichiga oladi. inson tarixi esa nisbatan ancha kichik bo’lib, u yer sharini hamma joyida ham bir vaqtni o’zida boshlangan emas. olimlar tomonidan yer tarixi 4 ta yirik eraga bo’lingan: arxey, paleozoy, mezozoy va kaynazoy. kaynazoy davri hozir biz yashab to’rgan kaynazoy davrini olimlar uchlamchi va to’rtlamchi kabi davrlarga bo’lib o’rganganlar. палеолит палеолит атамаси юнонча “палеос” – қадимги ва “литос” – тош сўзларидан ташкил топган. бу давр инсоният тарихининг энг узоқ давом этган босқичи бўлиб, у олдувай даври ва илк, ўрта ва сўнгги палеолит даврларига бўлинади. қадимги тош асри маданиятлари ўша давр меҳнат қуроллари дастлаб топилган жой номлари билан аталган. масалан, олдувай – шарқий африкадаги даранинг номи ва ҳоказо. олдувай даври олдувай даври: бундан 3-2 млн йиллар аввалги давр. инсоният тарихи одамлар меҳнат қуроллари ясай бошлаган, яъни ишлаб чиқариш пайдо бўлган пайтдан ҳисобланади. меҳнат қуролларини ясаган одам аждодларининг энг қадимги излари шарқий …
2 / 23
зирда йўқолиб кетган кўплаб йирик ҳайвонлар яшаган. бундай ҳайвонларни овлаш одамларни тўдаларга бирлашишга ва жамоа бўлиб ов қилишга мажбур этган. аммо бу давр одамлари ҳамон табиатга тўлиқ қарам бўлиб, оловни билмас эдилар. олдувай даври одамининг қаерда ва қанча вақт макон тутиши теварак-атрофдаги ов ва истеъмолга яроқли ўсимликлар захиралари билан бевосита боғлиқ бўлган. шунинг учун ҳам бу даврларда яшаган аждодларимиз овқат топиш илинжида африкадан ташқарига – осиё ҳамда европа қитьаларига ҳам тарқала бошлаган, деган назария мавжуд. бу жараён бундан 1,5-1 млн йиллар муқаддам содир бўлган. шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, кейинги йиллардаги тадқиқотлар натижасига кўра, одам африкада пайдо бўлиб, сўнг бошқа қитъаларга тарқалган, деган назария ўзини тўлиқ оқламаяпти. масалан, хитойнинг сичуан ўлкасида лунгупо деган ғор манзилгоҳидан одам тишлари топилиб, у палеомагнит услуби ёрдамида 2 млн йил билан даврланаяпти. ундан ташқари, грузияда – дманисида одамнинг пастки жағтиши топилдики, бу калий‑аргон услуби ёрдамида 1 млн 800 минг йил билан даврланди. яна ўрта осиёдаги …
3 / 23
т қуроллари ясаш ишларини такомиллаштириб бордилар.қўл чўқморлари, қирғичлар, тош пичоқлар шулар жумласидандир. бу одамлар тошларни чақмоқлашнинг маълум системаларини кашф этдилар, уларнинг сифати ва синиш хусусиятларини ўрганиб олдилар. селунғур ғори селунғур ғори фарғона шаҳридан тахминан 100 км жануби-ғарбда, ҳайдарконнинг ғарбий чеккасида жойлашган. бу улкан ғорнинг чуқурлиги 120, кенглиги 34 ва баландлиги 25 метрдир. бу ерда ўтган асрнинг 80-йилларида қазишма ишлари ў.и.исломов раҳбарлигида олиб борилган. ғорда 20-40 см қалинликдаги бешта маданий қатлам бўлиб, улар бир-биридан археологик қолдиқларсиз бўлган тоза қатламлар (30-100 см) билан бўлинган. бунинг маъноси шуки, ибтидоий одамлар мазкур ғорда беш карра яшаганлар ва вақти-вақти билан ўз масканларини узоқ муддатга тарк этганлар. бу ерда тош қуроллар, ҳайвонат қолдиқлари ва ҳатто одам –архантроп қолдиқларининг бой коллекцияси мавжуд. ушбу коллекцияда қўл чўқмори, тўмтоқ болта, чоппер, катта тош қирғич ва пичоқ, кўп миқдордаги тишли ва ўйиқ-ўйиқ қуроллар, понага ўхшаш ва қуш тумшуғисимон қуроллар мавжуд. қуроллар асосан табиий жинс парчалари ва синиқларидан тайёрланган. селунғур ғори …
4 / 23
ига мансуб илк ёдгорлиқдир. шунинг учун ҳам селунғур ноёб ёдгорликлар сирасига киради. селунғур ғоридаги маданий қатламлардан беш мингдан зиёд ҳайвон суяклари бўлаги топилган. учинчи маданий қатламдан якка-якка тарздаги 10 та одам тиши ва елка суяги бўлаги аниқланди. бу суяклар, тахминларга кўра, икки ёки тўртта одамга тегишлидир. битта пастки тиш 40 ёшлардаги аёлники бўлса, учта пастки тиш бошқа кишиникидир. мазкур тишларнинг биронтасида кариес – тиш чириш касаллиги бўлмаган. лекин тиш бўғзи қисмида ғайритабиий ўйилмалар бўлиб, деярли барча тишларда кузатилган. буни касалликнинг фавқулодда ҳодисаси, деб ҳисоблаган америкалик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу ҳол моддий маданиятга эга бўлган тик юрувчиларнинг барча вакилларида учрайди. селунғурдан топилган елка суяги қолдиғи 10 ёшли болага мансублиги аниқланди. уни тешиктошдан топилган одам суяклари билан қиёслаш натижасида селунғур одами суяклари анча қадимий эканлиги маълум бўлди. тишлар тузилишининг таҳлили селунғур топилмаларининг бошқа жойлардаги қазилма одамлар билан муносабатларининг аниқ ва ишончли бўлган манзарасини намойиш этади. бу топилмаларни қадимий одам тури вакиллари билан …
5 / 23
. fop айиғи, бўри, ғор арслони, гиенаси, каркидони, буғу, от, плейстоцен эшаги, жайра, тўнғиз ва ҳар турли кемирувчилар қолдиқлари мавжудлиги бу даврда иссиқ, қуруқиқлим бўлганлигидан далолат беради. селунғур манзилгоҳидаги комплекс тадқиқотлар натижасида бу ердаги ўсимликлар учламчи давр флораси тўрғай типига оидлиги исботланди. бу эса, ўз навбатида, манзилгоҳнинг маданий қатламлари қадимда пайдо бўлганлиги тўғрисида маълумот беради, яъни 1 млн 200 минг йил билан даврланади. селунғур манзилгоҳидан топилган ҳайвон суякларини тадқиқ этиш натижасида 31 та олой треокомплекси турлари белгиланди. бу ҳайвон турлари плиоцендан плейстоценга ўтиш давридаги ҳайвон турлари бўлиб чиқди. шу тадқиқотлар натижасида қадимги давр табиий шароитини, об-ҳавосини, хронологик даврини аниқлашга эришилди. бундан ташқари, геохимик, гранулометрик, пидологик таҳлиллар қилиниб, селунғур манзилгоҳи юқори ўрта плейстоцен даврига оидлиги исбот қилинди. шу тадқиқотлар ҳамда топилган тош қуролларни убайдия (фаластин) ва олдувайдан топилган тош қуроллар билан таққослаш натижасида селунғур манзилгоҳининг ёши калий‑аргон услуби билан 1,5 млн йил эканлиги тасдиқланди. кўлбулоқ. ашель даврига оид ёдгорликлардан яна бири …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yer tarixi" haqida

3-modul. yer tarixi yer tarixi 5 milliard yilni o’z ichiga oladi. inson tarixi esa nisbatan ancha kichik bo’lib, u yer sharini hamma joyida ham bir vaqtni o’zida boshlangan emas. olimlar tomonidan yer tarixi 4 ta yirik eraga bo’lingan: arxey, paleozoy, mezozoy va kaynazoy. kaynazoy davri hozir biz yashab to’rgan kaynazoy davrini olimlar uchlamchi va to’rtlamchi kabi davrlarga bo’lib o’rganganlar. палеолит палеолит атамаси юнонча “палеос” – қадимги ва “литос” – тош сўзларидан ташкил топган. бу давр инсоният тарихининг энг узоқ давом этган босқичи бўлиб, у олдувай даври ва илк, ўрта ва сўнгги палеолит даврларига бўлинади. қадимги тош асри маданиятлари ўша давр меҳнат қуроллари дастлаб топилган жой номлари билан аталган. масалан, олдувай – шарқий африкадаги даранинг номи ва ҳоказо. олдувай да...

Bu fayl PPT formatida 23 sahifadan iborat (2,3 MB). "yer tarixi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yer tarixi PPT 23 sahifa Bepul yuklash Telegram