antropogenez jarayoni (ilmiy dunyokarash)

DOCX 3 sahifa 16,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
антропогенез жараёни (илмий дунёқараш) олимларнинг илмий фаразига кўра, биз яшаётган она замин бундан беш миллиард йил илгари пайдо бўлиб, унда дастлаб ҳеч қандай ҳаёт бўлмаган. она ер тарихи геологик жихатдан архей, палеозой, мезозой ва кайназой эраларига бўлинади. архей эраси охиларида ерда жуда оддий мавжудотлар, палеозойда эса сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, мезозойда судралиб юрувчи жонзотлар, кайназойда сут эмизувчи ҳайвонлар пайдо бўлади. кайназой эрасининг тўртламчи даври бундан 3-3,5 млн. йилги даврни ўз ичига олиб, бу даврда одамзотнинг дастлабки аждодлари пайдо бўлади. тарих фанида инсоният табиатнинг бир қисми бўлиб, у ердаги тараққиётнинг маълум босқичида вужудга келиб узлуксиз изланиш ва меҳнат туфайли такомиллашиб борганлиги ҳақидаги хулосалар, кўплаб назариялар ҳамда ривоятлардан устунлик қилади. фанда одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёни антропогенез (юнонча, антропос - одам, погеноз - ривожланиш ) деб аталади. инглиз олимлари ота-бола ликилар ўтган асрнинг 50-60-йилларида шарқий африкада (олдувой дарасида) қазишма ишлари олиб бориб оддий тош қуроллар ва қазилма одам қолдиқларини топиб, …
2 / 3
ривожланишининг турли тарихий босқичларидир. бу турдаги қадимги одамлар гавдаларини тик тутиб юрганлар ва тошдан турли меҳнат қуроллари ясаб улардан фойдалана билганлар. қурол ясай билиши, ўсимлик илдизлари ва меваларни истеъмол қилишда шу қуроллардан фойдаланиши, шунингдек, айрим ҳайвонларни овлаши қадимги одамларни ҳайвонот оламидан ажратиб турган. бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, “архантроп”лар (қадимги одамлар) энг қадимги одамлардан фарқланиб, улар замонамиздан 100-50 минг йил кейин яшаганлар. қадимги одамларнинг қазилма қолдиқлари даставвал германиянинг неандертал водийсидан топилганлиги сабабли фанда уларни “неандертал одами” деб номлаш қабул қилинган. неандертал қиёфасидаги одамларнинг суяк қолдиқлари бугунги кунга қадар африка, ўрта ер денгизи қирғоқлари, ўрта осиё, яқин ва ўрта шарқ мамлакатлари ҳудудларидан, қора денгиз бўйларидан, шимолий европа ҳамда осиё ерларидан кўплаб топилган. бу қиёфадаги одамлар нисбатан жисмоний жиҳатдан анча бақувват бўлиб, 25-26 йил умр кўрган. улар тошдан хилма-хил қуроллар ясашни билганлар. 1968 йилда тадқиқотчилар франциянинг тордони вилоятидаги кроманьон ғоридан 5 та одам даф этилган мозорни очиб ўрганадилар. тадқиқотлардан шу нарса маълум …
3 / 3
ик моҳиятини археологияга оид турли-туман манбалар тасдиқлайди. турли даврларга оид моддий маданиятнинг алмашиши ҳамда янги асосларда ривожланиши моддий манбаларнинг ташқи кўринишидан ҳам аниқланади. кўп минг йиллар давомида ривожланган тарихий жараёнлар - одам ва жамият тараққиётида асосий, бош мезон меҳнат эканлигидан далолат беради. ўтган асрнинг 80-йилларида археолог ў.исломов бошчилигидаги тадқиқотчилар фарғона водийсидаги селунгур (сўх тумани) ғоридан палеолит даври маконини очишга муваффақ бўлдилар. сўнгги тадқиқотлар натижаларига қараганда селунгур илк палеолит даврига оид бўлиб ўн учта маданий қатламдан иборат. бу қатламлардан жуда кўплаб ибтидоий тош қуроллар топилган. бу қуроллар кўп ҳолларда олдувой қуролларига ўхшаб кетади. тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, селунгур топилмаларининг ёши 1 млн. йилдан зиёдроқдир. селунгур топилмалари орасидан энг аҳамиятлиси қадимги одам жағ суяклари, тишлари ва елка суякларидир. фанда “фарғона одами”-”фергантроп” деб номланган бу қазилма одам қолдиқлари энг қадимги одам ҳақидаги тасаввурларимизни янада кенгайтириш билан бирга ўрта осиё, хусусан ўзбекистоннинг инсоният пайдо бўлиб ривожланган ўчоқлардан бири эканлигини узил-кесил исботлайди. ундан ташқари кўлбулоқ маконидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"antropogenez jarayoni (ilmiy dunyokarash)" haqida

антропогенез жараёни (илмий дунёқараш) олимларнинг илмий фаразига кўра, биз яшаётган она замин бундан беш миллиард йил илгари пайдо бўлиб, унда дастлаб ҳеч қандай ҳаёт бўлмаган. она ер тарихи геологик жихатдан архей, палеозой, мезозой ва кайназой эраларига бўлинади. архей эраси охиларида ерда жуда оддий мавжудотлар, палеозойда эса сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, мезозойда судралиб юрувчи жонзотлар, кайназойда сут эмизувчи ҳайвонлар пайдо бўлади. кайназой эрасининг тўртламчи даври бундан 3-3,5 млн. йилги даврни ўз ичига олиб, бу даврда одамзотнинг дастлабки аждодлари пайдо бўлади. тарих фанида инсоният табиатнинг бир қисми бўлиб, у ердаги тараққиётнинг маълум босқичида вужудга келиб узлуксиз изланиш ва меҳнат туфайли такомиллашиб борганлиги ҳақидаги хулосалар, кўплаб назариялар ҳамда ...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (16,6 KB). "antropogenez jarayoni (ilmiy dunyokarash)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: antropogenez jarayoni (ilmiy du… DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram